Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Пааво Липпонен,
1995-2003 
йилларда Бош вазир,
2003-2007 
йилларда Парламент спикери 
 


98 
29. 
ТОРНИО ВА ХААПАРАНТА – ЭГИЗАК 
ШАҲАРЛАР 
«Чегара бу имконият, тўсиқ эмас». Таълим масалалари бўйича 
маслаҳатчи Юрьё Аламякининг ушбу сўзлари, Торнио-Хаапаранта 
эгизак шаҳарларининг ҳамкорлиги лойиҳасига йўлбошловчи юлдуз 
бўлиб хизмат қилди. Албаттаки, шаҳарларнинг умумий тарихи ҳам, 
аҳолининг қариндошлик ришталари ҳам шаҳарлар орасидаги руҳий 
чегарани ошиб ўтишга ўз таъсирини кўрсатди. Янги амаллар учун 
энг катта тўсиқлар мавжуд ҳаётда эмас, балки «қулоқлар орасида», 
яъни каллалардадир. Йўл устида тўсиқлар пайдо бўлган вақтда улар 
шунчаки олиб ташланади. Айни шу ҳаракат омиллари Торнио ва 
Хаапаранта шаҳарларининг, аслида ҳеч қандай чегаралар ҳудди 
йўқдек бир шаҳар сифатида бирлашишига таъсир қилди.
Ботник кўрфазининг шимолий қисмидаги қирғоқда жойлашган 
Торнио шаҳри, 1621 йилдан 1809 йилга қадар Швеция ва 
Финляндиянинг умумий шаҳри тариқасида эди. Бироқ, Хамин 
тинчлик шартномасига асосан шаҳар «Торне дарёси ёқалаб, ҳудудий 
принцип бўйича ноодатий усулда бўлинган эди» - губернатор Рагнар 
Лассинантти шундай белгилаб ўтган эди. Орадан ўн йиллар ўтгандан 
кейингина (1842 йилда), Швеция ҳудудида қолган Торнио шаҳри 
собиқ ҳудудининг бир қисмида Хаапаранда шаҳри ташкил қилинган 
эди. Финляндия учун Торнио-Хаапаранта ҳудудининг ғулғула ва 
кулфатлар вақтидаги аҳамияти доимо ўзига хос эди. Биринчи жаҳон 
уруши давомида шаҳарлар орасидаги темир йўл Финляндия ва 
Швеция ўртасидаги товарлар ташишни таъминлади. Шунингдек
Германияга йўналган махфий егер сўқмоқлари ҳам шу ҳудуддан ўтар 
эди. Швецияга эвакуация қилиш ва Хаапарантадаги «битларга қарши 
ҳаммомлар» Иккинчи жаҳон уруши вақтида минглаб финларга 
маълум бўлди.
Муниципалитетларнинг 
яқин 
ҳамкорлиги 
1960 
йиллар 
охирларида Хаапаранта шаҳрида умумий фойдаланиш учун бассейн 
қурилишидан бошланди. Кейинчалик, 1970 йилларнинг бошларида 
ўша ерда умумий сув тозалаш иншоотлари, Торнио шаҳрида эса 
шаҳар чиқиндихонаси қурилди.
1970 йилларнинг охирларида, ўша вақтлардаги таълим қонунига 
зид бўлган, болаларнинг чегара оралаб мактабга бориш имконияти 


99 
тўғрисидаги келишув ҳам тузилди. Таълим вазирлиги билан, 
уларнинг бу ҳақида худди ҳеч нарсадан хабарлари йўқдек 
келишилди.
Ботниенсис вилоятининг 1980 йилларнинг ўрталарида ташкил 
қилиниши, кенг миқёсдаги ҳамкорлик йўлидаги ҳақиқий туртки 
бўлиб хизмат қилди. Шунингдек, икки нафар фахрий консул ҳам 
сайланган эди – бири Стокгольмга, иккинчиси Хельсинкига. Ўз 
ҳукуматидан ташқари, вилоятнинг ҳалигача барча марказий 
бошқарув соҳаларидаги ҳамкорлик фаолияти органлари бор.
Вилоят ташкил қилинганидан сўнг ҳамкорлик жадал 
ривожланишни бошлади. Мисол учун, ҳозирги кунда барча спорт 
машғулотлари ўтказиш иншоотлари умумийдир ва барча муҳим 
маданий тадбирлар биргаликда ўтказилади (масалан KalottiJazz, 
Rajasoitto). Шаҳарларда умумий тил мактаби (Хаапарантадаги тўққиз 
йиллик ўрта мактаб) ва Европа лицейи, шунингдек умумий ахборот-
турист маркази ва ҳоказолари мавжуд. Торнио шаҳрининг спорт 
гуруҳи, тўп хоккейи бўйича мунтазам чемпионатдаги ўз ўйинларини 
Хаапаранта шаҳридаги сунъий муз майдонида ўтказади ва у ерда 
Финляндиянинг кўпгина чемпион унвонларини қўлга киритди. 
Ҳозирги кунда шаҳарларнинг швед лигасида ўйнайдиган умумий 
гуруҳи мавжуд.
Европа Иттифоқига аъзолик туфайли, шаҳарлар чегарасидаги 
умумий шаҳар марказини режалаштириш бўйича янги ғояни амалга 
ошириш ҳақиқатан ҳам мумкин бўлди. Аммо лойиҳа Хаапарантада 
қаршиликка дуч келди. Шу туфайли, муниципалитетлар сайлови 
доирасида референдум ташкил қилинди ва натижада, «Чегарада» 
лойиҳаси «Ҳа» овозларидан салгина кўпроқ «Йўқ» овозларига эга 
бўлди. Хаапаранта шаҳрининг IKEA дўконини мамлакатнинг 
шимолий чегарасида жойлаштириш бўйича конкурсда ғолиб 
чиққанидан сўнг барча эшиклар очилди ва лойиҳа чегаранинг иккала 
томонида ҳам жадал ривожлана бошлади. Инфратузилманинг 
қурилиши учун Европа Иттифоқи жамғармаларининг Интеррег 
дастури орқали олинган қўллаб-қувватлаш, лойиҳанинг амалга 
ошишига жуда ҳам катта ёрдам берди.
Кўчалар, хонадонлар, идора бинолари ва меҳмонхоналар 
чегаранинг ҳар иккала томонида ҳам қурилар ва режалаштирилар 
эди. Торнио шаҳри ҳудудида Шимолий Финляндияда энг йирик 


100 
савдо маркази бўлган, ўнлаб дўконлар учун янги ва ҳашаматли 
«Rajalla – På Gränsen» қўшма савдо маркази қурилмоқда эди. 2011 
йилнинг кузида савдо маркази ёнидан, малика Виктория томонидан 
тантанали равишда очилган ва кейинчалик унинг исми билан аталган 
савдо майдони қурилган эди.
Швед ҳудудида, IKEA ва Ikano корхоналаридан узоқ бўлмаган 
жойда жуда кўп бизнес ва идоравий майдонлар қурилган эди. 2017 
йилда Хаапарантада лицей ва катта меҳмонхонани ўз ҳам ичига 
олган йирик иш маркази очилган. Умумий туристик марказ бир неча 
йил аввал қурилган эди. 2015 йилда у Финляндияга ёпирилган бир 
неча ўн минг қочоқларни қабул қилди.
Ҳудуд бутун Шимолий Калот губерниясидаги энг йирик ва 
жозибадор савдо марказига айланди. Амалга оширилиши учун 
аввалига 20-30 йил ажратилган лойиҳа, бу муддатнинг ярмида 
бажариладиганга ўхшайди. Маҳаллий аҳоли кайфиятининг қандай 
ўзгарганлигини томоша қилиш жуда ҳайратланарли эди.
Торнио ва Хаапаранта ҳеч бўлмаса жисмонан қайтадан 
бирлашмоқда. Бу ғоя ва қарашларнинг уларга ишонилган ва уларни 
амалга ошириш учун тўғри вақт танланган тақдирда амалга ошиши 
мумкинлигини билдиради. Тўғри тушунилган нарса осондир.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish