Калле Куусимяки,
«
Диакония» журналининг Бош муҳаррири, 2001-2008 йилдаги
йиғимларни ўтказиш фаолияти бошқарувчиси,
Черков бошқарувининг диакон хизмати раҳбари
26. «
ҚИЗИЛ ХОЧ»НИНГ ОЧЛИК КУНИ
Фин Қизил Хоч жамияти томонидан ташкиллаштириладиган
Очлик куни, бир неча йиллар давомида ўтказиб келинаётган жуда
муваффақиятли тадбирдир. Ўнлаб йиллар ўтган бўлса ҳам, Очлик
куни ҳалигача ҳам Фалокат қурбонлари учун маблағ йиғими каби
Қизил Хочнинг маблағ тўплаш бўйича энг муҳим йиллик тадбирлари
қаторидадир. Очлик кунининг доимий мақсади ҳам Финляндияда,
ҳам чет эллардаги муҳтожларга ёрдам бериш учун иложи борича
кўпроқ миқдорда очлик тутиш йўли билан тежалган маблағларни
тўплаш бўлган. Лекин, маблағ йиғими Қизил Хоч томонидан ташкил
қилинадиган кўнгилли фаолият ва сафарбарликка тайёрликнинг ҳам
аҳамиятга молик қисмидир.
Умуммиллий даражадаги маблағ йиғиш доирасида фақатгина
турли усуллар билан пул йиғиш амалга оширилибгина қолмай, балки
шаҳар ва кичик аҳоли пунктларидаги аҳолининг сафарбарликка
тайёрлик даражаси ҳам ишлаб чиқилади. Мисол учун, ичимлик
сувининг ифлосланиши ҳолатида.
Қизил Хоч томонидан ўтказиладиган Очлик куни бир кишининг
фикри туфайли пайдо бўлди. 1980 йил давом этар ва Сомали ярим
оролини қамраб олган очлик ҳақида барча янгиликларда хабар
берилар эди. Финляндиянинг Хяме ҳудудининг қоқ марказида
жойлашган Пялкян шаҳридадаги фармацевт Майлис Корхонен,
Қизил Хоч бутун мамлакат миқёсида маблағ йиғишни амалга
ошириши кераклиги ҳақидаги фикрга биринчи бор келмаётган эди.
Бундай қамровдаги маблағ йиғишни бирдан ташкил қилишнинг
иложи бўлмади. Бироқ, Қизил Хочнинг ҳудудий бўлими раиси
Эркки Коркама ушбу ғояга киришиб кетди ва 1980 йилнинг ноябр
ойидаги Сисконинг таваллуд кунида илк маротаба маблағ йиғиш
89
тадбири ўтказилди. Келаси йили ушбу тадбир бутун мамлакат
миқёсида олиб борилди ва Очлик куни номини олди.
Аввалига Очлик куни одатда озиқ-овқатга боғлиқ эди. Ушбу кун
давомида мактаблар, иш жойлари ва уйларда фақатгина энг керакли
бўлган маҳсулотларни ейишга даъват қилинар ва шу йўл билан
тежаб қолинган маҳсулотлар Қизил Хочга берилар эди.
Аммо, 1990 йилларнинг бошларида Очлик куни кўча ва
майдонларга ҳам чиқиб бўлди. Финляндиянинг турли чеккаларида
хайрия ишлари учун эҳсон қилинган нонлар сотилар, нўхат
шўрвалар тайёрланар ва қуймоқлар пиширилар эди. Ушбу
овқатларни сотишдан келиб тушадиган маблағлар, йиғилаётган
маблағлар жамғармасига тушар эди.
Минглаб кўнгиллилар эзгу мақсадлар учун маблағ йиғиш билан
шуғулланишни хоҳлашар ва кўчалар, майдонлар, уйлар, мактаблар
ва корхоналарга бир неча соатлик шанбаликларга боришар эди.
Ҳозирги вақтда маблағларни йиғиш билан 10-15 мингтага яқин киши
шуғулланмоқда. Баъзан эса кўпроқ, масалан шошилинч ёрдам лозим
бўлган йирик ҳалокатга алоқали бўлган вақтларда.
Очлик куни фаол ва эътибор тортувчи тадбирга ҳам айланди.
Ушбу кунда маблағ йиғиш учун велосипед пойгалари, югуришлар,
қўшиқ айтиш ва бошқа конкурс ва мусобақалар ўтказилади. Очлик
кунидаги тадбирларда дўстлар гуруҳлари иштирок этадилар,
корхона ва ташкилотларда ходимлар ўртасида конкурс ва
мусобақалар ўтказилади. Маблағ йиғувчилар ҳаттоки ресторанларга
ҳам «кириб боришди».
Очлик куни ва ҳалокатларда жабр кўрганларга кўмаклашиш
жамғармаси – нодир фин инновацияларидир. Ташкилот йиғилган
маблағлар туфайли шу заҳоти ёрдам беришга тайёр ҳолдадир, чунки
кўмаклашиш жамғармасида доимо бўш турган бир неча миллион
евро пул бор.
Вақт ўтган сари, ҳалокатларда жабр кўрганларга кўмаклашиш
жамғармасига маблағ йиғиш сезиларли даражада ўзининг қамровини
кенгайтирди ва ҳозирги кунда ҳар ойда эҳсон қилиб турувчи
ташкилот ва одамлар асосий ўрин эгаллаб турмоқдалар, лекин Очлик
куни ҳали ҳам марказий ўриндадир. Шу билан бир вақтда маблағ
йиғиш фаолиятида ҳалокатларда жабр кўрганларга кўмаклашиш
жамғармасининг аҳамияти ошди.
90
Охирги ўн йиллик мобайнида Очлик куни ҳалокатларда жабр
кўрганларга кўмаклашиш жамғармасига ҳар йили ўртача 2,4
миллион евродан, яхшироқ йилларда эса ҳатто 4 миллион евродан
ҳам кўпроқ маблағ туширган. Очлик кунларини ўтказиш туфайли
одамларга ёрдам бериш фаолияти учун жами бўлиб 84 миллион евро
тўплашга муваффақ бўлинди. Қизил Хоч тўпланган эҳсонлар
ҳисобидан кўпгина йиллар давомида қийин аҳволга тушиб қолган
инсонларга ёрдам бериб келмоқда. Уларнинг орасида доимий
очликдан азоб чекаётган Африка аҳолиси ва бошқа тоифадаги
одамлар, шу жумладан табиий офатлардан жабр кўрган одамлар бор.
Фуқаролик урушлари ва можаролар давомида жабр кўрганлар,
ўз уйларига қайтган қочқинлар ва зилзилалар туфайли бузилган
уйларини қайтадан қураётган оилаларга ёрдам берилди.
Финляндияда Қизил Хоч ҳалокатларда жабр кўрганларга
кўмаклашиш жамғармасидан автоҳалокат ёки бахтсиз ҳодисага
учраган одамларга маблағ ажратади. Шунингдек, маблағлар ушбу
жамғармадан Финляндияга келаётган қочоқлар оқими учун ҳам
ажратилади. Ижтимоий-психологик ёрдам катта ўлчамдаги табиий
офатлар, мисол учун цунами, мактабдаги отишма ёки йирик йўл-
транспорт ҳодисаларидан жабр кўрганларга етказилди.
Шунга қарамай, Финляндияда ёрдам олувчиларнинг асосий
қисми - бу уйи ва мол-мулки ёниб кетган оилалардир. Қизил
Хочнинг ҳудудий бўлимлари оилаларга шу заҳоти энг зарур нарса ва
ашёлар билан ёрдам беришлари мумкин. Қизил Хочнинг ҳудудий
бўлимларида энг зарур нарсаларнинг ҳаттоки ярим кечаси ёки дам
олиш кунларида ҳам олиниши мумкин бўлган саноат моллари
дўконлари билан шартномалари мавжуд.
Шунингдек, Фин Қизил Хочи қўллаб-қувватлаш фаолияти учун
маблағларни ҳукумат, Европа Иттифоқи ва тижорат корхоналаридан
ҳам олади, бироқ ёрдамни шошилинч тарзда кўрсатиш керак бўлган,
қарор қабул қилиш фақатгина Қизил Хочнинг қўлида бўлган
вақтларда ҳалокатларда жабр кўрганларга кўмаклашиш жамғармаси
ёрдамга келади. Ҳалокатларда жабр кўрганларга кўмаклашиш
жамғармасидан келувчи маблағлар ҳисобидан, фавқулоддаги
вазиятлар вақтида ёрдам бериш учун фойдаланиладиган, зиён етган
ҳудудларга Қизил Хоч томонидан ижарага олинган трансорт
воситаларида олиб бориладиган товар ва жиҳозлар ҳам харид
91
қилинади. Бундай товар ва жиҳозлар, мисол учун дала госпиталлари,
чодирлар, кийим-кечак, ёпинчиқлар, дори-дармон ва озиқ-овқат
катта ҳажмларда Қизил Хочнинг Тампере шаҳридаги логистика
марказида тўплаб қўйилади. Бу нарсалар ўша ердан ҳалокат
ҳудудларига тезкор равишда етказилади.
Ҳалокатларда жабр кўрганларга кўмаклашиш жамғармасидан
ташқари, фин Қизил Хочининг яна бир халқаро миқёсдаги ўзига хос
томони бор – ёрдамчиларнинг салмоқли даражадаги заҳираси. 1960
йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб Қизил Хоч икки мингдан зиёд
турли хил соҳалар бўйича мутахассисларни тайёрлади. Шифокорлар,
ҳамширалар, логистика, сув-оқава ва техник-санитария соҳалари
муҳандислари, алоқа ва ахборот ишлари мутахассислари, буларнинг
минг нафаридан ортиқ қисми ҳанузгача бир неча соат ёки бир кун
ичида дунёнинг исталган қисмига кўмаклашиш учун етиб боришга
тайёр ҳолдалар. Фин Қизил Хоч жамиятининг турли мамлакатлар
мутахассисларидан ташкил топган ушбу кадрлар заҳираси,
муҳтожларга кўмаклашиш учун етиб боришга тайёр бўлган дунёдаги
энг йирик гуруҳлардан биридир. Фин Қизил Хоч жамияти ҳар йили
икки юздан ортиқ кўнгиллиларни қисқа ёки узоқ муддатли
вазифаларни бажариш учун жўнатади. Аммо, тайёр ҳолдаги
заҳирадан мамлакат ичида ҳам фойдаланилади. Масалан,
Финляндияга 2015-2016 йилларда кириб келган қочқинлар оқими
вақтида бўлгани каби.
Ҳалокатларда жабр кўрганларга кўмаклашиш жамғармасига
келиб тушган маблағларнинг 90 фоизидан кўпроғи жисмоний
шахслар томонидан эҳсон қилинган, қолган 10 фоизи ташкилот ва
корхоналардан келиб тушган. Фин Қизил Хоч жамиятининг
ҳалокатларда жабр кўрганларга кўмаклашиш жамғармаси бўйича
белгилаб қўйган қоидаларига биноан, маблағ йиғими ҳаражатлари
тўпланган жами маблағнинг 15 фоизидан ошиши мумкин эмас. Бу
дегани, Очлик куни давомида ўтказилган акция ва йиғимлардан
келиб тушган маблағларнинг 85 фоизи тўғридан-тўғри муҳтожларга
ёрдам беришга йўналтирилади.
Фин Қизил Хоч жамияти, Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой
жамиятининг мустақил миллий ташкилот ҳуқуқидаги аъзосидир. Бу
каби миллий ташкилотлар 190 мамлакатда фаолият юритмоқда.
Ушбу
миллий
ташкилотлар
фақатгина
мутахассисларнинг
92
ҳамкорлик тармоғинигина эмас, балки фавқулодда ҳолатларда ёрдам
беришга шай ҳолда бўлган ва тайёргарлик кўрган кўнгиллиларни
ҳам ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |