Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Стив Хаксли,
Ижтимоий-сиёсий фанлар доктори 
 
34. 
МАРТТИ АХТИСААРИНИНГ 
ТИНЧЛИКПАРВАРЛИК ФАОЛИЯТИ ВА МЕРОСИ 
1989 йилнинг 1 апрел тунида Мартти Ахтисаари мижжа қоқмай 
чиқди.
Жанубий Ғарбий Африка Халқлари Ташкилотининг (СВАПО) 
аскарлари Анголага Намибия ҳудудидан ҳужум қилдилар. Ангола 
ҳудудида жойлашган Жанубий Африка Республикасининг ҳарбий 
қўшинлари дарҳол жавоб қайтардилар ва ҳужум қилганларнинг 
кўпчилигини қириб ташладилар.
Намибияда эндигина ўрнашаётган тинчлик ва мустақилликка 
ҳалокат хавф солаётган эди. БМТнинг Намибиядаги махсус вакили 
бўлган Ахтисаари, кенг қамровли уруш хавфидан ташвишланмоқда 
эди.
Ахтисаари 
давлат 
қўшинларининг 
мамлакатда 
тартиб 
ўрнатишлари ва аҳволни барқарорлаштиришлари учун, Жанубий 
Африка аскарий бирликларини ўз мудофаа позицияларини ташлаб 
кетишга кўндирди.
Ахтисаари ўзининг «Йўлда» номли мемуарларида: «Бу менинг 
ҳаётимдаги энг қийин қарор эди» - деб эслаган.


112 
Давом этаётган жанглар яна жонларни олди, бироқ бир ҳафтадан 
сўнг отишма тўхтади. 1990 йилнинг март ойида Намибия 
мустақилликка эришди ва ЖАР ҳукмронлигидан қутулди. Бу Мартти 
Ахтисаари учун охирги 15 йил давомида кўтариб юрган оғир юкидан 
халос бўлишни англатар эди. Намибиянинг мустақилликка етишиш 
йўли, Ахтисаари кутганидан анча узунроқ ва машаққатлироқ эди. 
Ахтиссарининг кучли иродаси ва мақсадга интилувчанлиги, 
шунингдек, унинг тинчликпарварлик ва музокарачиликдаги 
истеъдоди туфайли ушбу йўл босиб ўтилди.
Намибия 
Ахтиссарининг 
дунёдаги 
энг 
муваффақиятли 
тинчликпарварлардан бирига айланишига бошланғич жой бўлди.
Балки, бу тажриба бўлмаганида, у 2000 йилда «Кризис бошқаруви 
ташаббуси» (CrisisManagementInitiative) номли можароларни ҳал 
қилиш ташкилотини ҳам ташкил қилмаган бўлар эди.
2017 йилнинг июнида Нобел мукофотининг совриндори 80 ёшга 
тўлди. «Кризис бошқаруви ташаббуси» Ахтисааридан қолган 
меросдан қандай фойдаланади?
Бурчак бошида ишонч туради. Ишончсиз тинчлик бўлиши 
мумкин эмас. Можародаги қарама-қарши томонлар фақатгина бир-
бирларига эмас, балки ўртада турганларга ҳам ишониши керак. 
Ахтисаарининг айтишича, бу тинчликпарварларнинг обрў-эътиборга 
эга бўлиши ва низо томонлари билан очиқ ва ишончли алоқаларни 
ўрнатиш қобилиятлари мавжуд бўлишини талаб қилади.
«Кризис бошқаруви ташаббуси» ташкилотининг энг кучли 
томонларидан бири – бу мустақил фаолиятдир. Можаро томонлари 
бизнинг ҳеч қайси томоннинг манфаатлари бўйича ҳаракат 
қилмаслигимизга 
ишонишлари 
мумкин. 
Ва 
бизнинг 
фин 
эканлигимиз ҳам эга бўлган обрў-эътиборимизнинг бир қисмидир. 
Финляндия йирик давлатлар манфаатлари тўқнашувидан узоқ 
юришга ҳаракат қилади. Бундан ташқари, Финляндия ҳарбий-сиёсий 
блокларга кирмайди.
Мустақиллик ва ҳарбий иттифоқларга кирмаганлик хусусияти, 
дунёдаги сиёсий аҳволнинг беқарорлиги ва жанжалли ҳолатларнинг 
янада кўпроқ чигаллашганлиги даврида биринчи ўринга ўтади. 
«Кризис бошқаруви ташаббуси» мустақил ва эркин ташкилот 
сифатида, бошқа йирик давлат ёки ташкилотларнинг фаолият олиб 
бориш имконияти бўлмаган жойларда ишлаш имкониятига эгадир. 


113 
Айни шу хусусият Финляндияни бошқалардан ажратиб турадиган ва 
хусусий дипломатия томонидан таклиф қилинадиган қўшимча 
аҳамиятдир. Бироқ, Ахтисаари доимо «Кризис бошқаруви 
ташаббуси» каби унча катта бўлмаган ташкилотларнинг ўз 
орқаларининг ишончлилигини мунтазам равишда текшириб 
туришлари кераклигини эслатиб туради. Янада кучлироқ ва 
қудратлироқлар томонидан бериладиган қўллаб-қувватлашсиз 
йиқилиб тушиш ҳеч гап эмас.
Тинчликпарварнинг гуруҳи қай даражада самарали иш олиб 
бораётган бўлса, унинг ўзининг муваффақиятлилиги ҳам шу 
даражададир. Ахтиссари яхши мутахассислар билан иш юритиш, 
унинг учун биринчи даражали аҳамиятда бўлганлигини доимо 
таъкидлайди.
Ахтисаари феврал ойида Брюсселдаги тинчликпарварлик 
фаолияти бўйича халқаро конференцияда: «Агарда бирон-бир киши, 
низоларни ёлғизликда ҳал этиш мумкин деб ўйласа, демак у 
адашмоқда» - деб таъкидлаган.
Яхши ишчи гуруҳини ташкил қилиш учун, унинг таркибига 
қўйилган мақсадга эришишда ўйлаб ўтирмасдан ҳаракат қилувчи 
одамларни танлаш зарур. Танлов давомида иш тажрибаси ва билим 
даражасини ҳам эътиборга олиш керак. Ахтисаари гуруҳ аъзоларига 
масъулият юклаш ва яхши бажарилган иш учун рағбатлантириш 
кераклигини маслаҳат беради. Гуруҳнинг ҳар бир аъзоси муҳимдир. 
«Кризис бошқаруви ташаббуси» ҳозирги кунга қадар ўз фаолиятини 
ушбу тамойиллар бўйича юритмоқда.
Ахтисаари доимо олдин мақсадни шакллантириб, кейин эса унга 
эришиш режасини ишлаб чиққан. Самарали тинчликпарварлик 
фаолиятининг энг муҳим шарт-шароитларидан бири, доимо аниқ ва 
ҳақиқатга яқин мақсадлардир. Можародаги томонлар нимага 
эришишлари мумкин ва нимадан воз кечишлари кераклигини шу 
тариқа биладилар. Иш жараёнида эътибор муаммоларга эмас, балки 
уларнинг ечимларига қаратилиши зарур. Бу нарсада эса фин 
ишбилармонлиги ёрдам беради.
Ачех ҳаракати билан бўлган музокаралар жараёни мақсадларни 
аниқлаштиришнинг ёрқин мисолидир. Сал кам 10 йил олдин 
Индонезиянинг «Озод Ачех» ҳаракати ўзининг мустақиллиги бўйича 
талабини бекор қилди, чунки Ахтисаари бу талабни амалга 


114 
ошмайдиган деб ҳисоблар эди. Қўзғолончилар тўғридан-тўғри ва 
очиқ равишда гапираётган Ахтисаарини ҳайрон қолиб тинглар эди. 
Шунга қарамай, Ахтисаари томонидан қўйилган ультиматумнинг 
тугашига бир неча соат қолганда, қўзғолончилар музокараларга 
тайёр эканликларини хабар қилдилар.
Агарда биз барқарор тинчлик учун ҳақиқатга яқин шарт-
шароитларни яратишга қурбимиз етмаса, у ҳолда яхши обрў-
эътибор, уйғун гуруҳ ва аниқ мақсадлардан фойда йўқдир. 
Ахтисаари зўравонликнинг йўқлиги, тинчлик белгилари орасидаги 
фақатгина бир унсур эканлигини тез-тез таъкидлайди.
Ахтисаари Брюсселдаги тинчликпарварлик фаолияти бўйича 
халқаро конференцияда: «Тенгҳуқуқлилик сиёсатисиз биз ҳеч қачон 
можаролардан қутулмаймиз» - деб таъкидлаган.
«Кризис бошқаруви ташаббуси»нинг фаолияти Ахтисаари 
томонидан дастакланаётган Шимолий Европа қадриятларига 
таянади. Биз низо ҳолатидаги томонларга, ҳуқуқ ва адолат 
тамойиллари бўйича фаолият юритадиган жамият қуришга 
кўмаклашамиз. Бу сиёсий ва иқтисодий ҳукуматнинг тақсимланиши 
ва оддий инсон ҳаётининг яхшиланишини ифодалайди. Ушбу шарт-
шароитларнинг мавжудлиги янги низолар келиб чиқишининг олдини 
олади. Можароларда жабр кўрган аҳоли қатламларини оёққа 
турғизиш жараёнини кенг ҳолатда кўриш муҳимдир. Унда тинчлик 
ўрнатиш ва шошилинч инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишдан 
ташқари, яна турли хил ҳаёт соҳаларидаги ривожланиш бўйича узоқ 
муддатли ҳамкорлик олиб бориш ҳам зарур.
Финляндияда тинчликпарварларнинг янги ёш авлоди етишиб 
келаётганлиги белгилаб ўтиш қувонтиради. Мактабларда ҳар йили, 
тинчликпарварлик ишининг нима эканлигини тушунтириш, ҳамда 
ўсмир ва ёшларга низоларни мустақил равишда ҳал этиш 
воситаларини бериш мақсадида ишлар олиб борилади. 
Ўтган йилнинг ноябр ойида, Ахтисаари Тампере шаҳридаги 
касб-ҳунар мактаблари талабаларига қийинчиликларга қарамай 
ўзларига ишонишларига даъват қилган эди. «Намибияда бўлган 
вақтларимда, менда кўп маротаба ҳамма нарсани ташлаб кетиш 
истаги пайдо бўлар эди».

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish