Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Эркки Туомиойя,
2000-2007 
ва 2011-2015 йилларда Ташқи ишлар Вазири,  
 «
Сарҳадсиз тарихчилар» тармоғининг Раиси 


124 
МАДАНИЯТ 
 
37. 
ФИН АДАБИЁТИ ЖАМИЯТИ 
Элиас Лённрот (EliasLönnrot) 1831 йилнинг 16 февралидаги Фин 
адабиёти жамиятини ташкил қилишга бағишланган йиғилиш 
баённомасида: «Йиғилганлар ўртасида фин китоблари, фин тили ва 
уни адабиётда қандай қилиб энг яхши усулда қўллаш мумкинлиги 
тўғрисида суҳбат кетди. Йиғилиш якунида ҳамжиҳатликда ишлаш 
ҳар қандай ҳолатда ҳам якка тартибда ишлашдан кўра яхшироқ 
эканлигига қарор қилдилар ва шунинг учун ҳам жамиятни ташкил 
қилишга келишиб олдилар» - деб ёзиб қолдирган. Ушбу амалий 
мақсад тез орада фин миллий ўз- ўзини англаш намунасини яратиш 
воситасига айланди.
Маориф, романтизм ва миллатчилик ўз вақтида фин тили 
ислоҳоти, халқ ижоди асарларини сақлаш, тарихни ёзиш, адабиётни 
яратиш ва фин миллий ўз-ўзини англашни шакллантиришни ўз 
ичига олган фенноманиянинг йирик ривожланиш лойиҳасини 
шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилди. Фин адабиёти 
жамиятининг дастури доирасида янги сўзлар яратилар, луғатлар ва 
«Калевала» халқ эпоси, роман ва пьесалар, шу жумладан Алексис 
Кивининг «Етти ака-ука» асари нашр этилар, халқ ижоди тўпланар, 
адабий мукофотлар топширилар эди. Бошқача қилиб айтганда, 
жамият Финляндиянинг ҳозирги кундаги фан ва маорифи учун 
тагзаминни шакллантиришда асосий ўрин тутди. Буларсиз 
мамлакатимиз ҳеч қачон замонавий саноатлашган давлат ва 
фуқаролик жамияти бўлолмас эди. Жамият ушбу ислоҳотлар орқали 
ўз аъзоларининг фан билимлари ва маданиятдан фойдаланишларини, 
шунингдек, сиёсий фаолиятга йўл олишларини таъминлашга 
интилди.
Жамиятнинг фаолияти натижасида, одатда хотира ва эшитилган 
гаплар асосида тўпланадиган маълумот ва маданий меросларни 
олиш, сақлаш ва фойдаланишга йўналтириш иши ёзма равишда 
ўтказиладиган бўлди. Бу адабиётнинг ривожланишига етаклади, 
ҳамда билимларни фақатгина сақлаб қолиш ва кейинги авлодларга 
етказишга алоқадор бўлибгина қолмай, балки борлиқни кўрсатиш 
давомидаги янги тушунчаларни ҳам пайдо бўлишига олиб келди.


125 
Жамият доираларида XIX асрда ижтимоий фанлар соҳаларидаги 
барча фин илмий жамиятлари каби кўпгина институтлар пайдо 
бўлди. Ушбу ҳолат ўз навбатида Миллий театрнинг ташкил 
қилиниши, тадбиркорлик ҳаёти ва капитал, шунингдек партиявий 
фаолиятнинг пайдо бўлишига таъсир ўтказди. Жамиятнинг 1890 
йилда пойтахтдаги чиройли уйга кўчиб ўтишига ва унинг 
фаолиятини пойтахтнинг олий табақали жаноблари олиб боришига 
қарамасдан, у жамият ва маданиятга чуқур илдиз отган ва унинг 
нариги томонида фин анъаналари ва халқ ижодини асраб келувчилар 
турган маълум маънодаги марказий ўққа айланди.
Йиллар ўтган сайин фуқаролик жамиятини шакллантиришдан 
билимларни тўплаш бўйича фаолиятга ўтилди. Жамият ўзининг 175 
йиллик тарихи давомида финчасига ўз-ўзини англаш, мамлакат 
ичида ва ташқарисида фин адабиёти ҳақида маърузалар ўқиш, 
шунингдек, бадиий ва илмий адабиётлар ва энциклопедияларни 
нашр қилиш фаолиятлари билан шуғулланди.
Тил ва ўз-ўзини англаш ҳар қандай жамиятнинг фаолиятида 
тенги йўқдир, бироқ тил ва ўз-ўзини англаш асосларинини қўллаб-
қувватлаш, уларнинг ғоялари, анъана ва тарихий воқеаларига
танқидий ёндашиш булардан ҳам муҳимроқдир.
Фин адабиёти жамиятининг мақсади, фин маданиятини бизнинг 
ўзимиз ва бошқа маданиятга мансуб кишилар учун янада 
тушунарлироқ қилиш эди ва ҳозиргача ҳам шундайдир.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish