Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Каарина Дромберг,
2002-2003 
йилларда Маданият вазири 
 
40. 
БОШЛАНҒИЧ ЎРТА МАКТАБ 
1968 йилда парламент томонидан қонун қабул қилинди ва ушбу 
қонунга биноан ҳар бир бола ёки ўсмир, ўз яшаш жойи ва ота-


132 
онасининг молиявий аҳволидан қатъий назар, тўққиз йиллик 
сифатли тамал таълим олиш ҳуқуқига эга эди. Таълим олиш ҳуқуқи 
инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири бўлганлиги сабабли, 
имконияти чекланган болалар ва ўсмирларга таълим бериш ва 
уларни парвариш қилиш ҳам янги қонунга биноан умумий 
таълимнинг таркибига кирди. Бошланғич ўрта мактаб барча ёшдаги 
гуруҳлар учун чиндан ҳам умумий мактаб бўлиб қолди.
Финляндия ўз мустақиллигининг юз йиллигини нишонлаётган 
йилда, бошланғич ўрта мактаб ярим асрдан бери фаолият 
юритмоқда. Халқ мактаблари ва пуллик ўрта таълимдан чиқиб 
кетишда қаршиликлар кузатилди. Ислоҳотларга қарши чиққанлар, 
янги тизим таълим даражасининг пасайиб кетишига олиб келиши ва 
иқтидорли болаларга ўзларини кўрсатишга имкон беролмаслигини 
таъкидладилар. Бироқ, ўтган ярим аср бизнинг қароримиз тўғри 
бўлганлигини кўрсатди. Ўрта мактабларимиз ўқувчилари PISA 
(Халқаро талабалар таълим ютуқлари тадқиқотлари) халқаро 
тадқиқотларида қойилмақом натижаларга эришдилар ва бизнинг 
таълим муассасаларимиз кенг халқаро эътибор объектларидир.
Муваффақиятимизнинг сири нимада? Барчасининг асосида 
бошланғич ўрта мактабнинг ягона тузилмаси ва унга бириктирилган 
ҳолда, ўқувчиларнинг фаровонлигини таъминлашга йўналтирилган 
турли тоифадаги хизматлар ётибти. Бошланғич ўрта мактаб – бу 
маълум маънодаги фин жамиятининг митти ҳолатидир. Турли хил 
оилалардан келган ва турли даражадаги иқтидорга эга бўлган 
ўқувчилар 
бир 
гуруҳда 
ўқимоқдалар. 
Турли 
тоифадаги 
кўмаклашувчи хизматлар, ўқув қўлланмалари ва иссиқ овқатни ўз 
ичига олган таълим жараёни ўқувчилар учун тамомила бепулдир.
Иккинчи муҳим омил – бу таълим вазифалари билан бир 
қаторда, 
болаларнинг 
ижтимоий, 
ахлоқий 
ва 
жисмоний 
ривожланиши бўйича фарқларини ҳам эътиборга олувчи ўқув 
режасидир. Табиийки, олий маълумотга эга ва ўз ишига содиқ 
бўлган малакали ўқитувчи марказий омил бўлиб хизмат қилади. 
Ўқитувчилар ўз ишларида кенг миқёсдаги педагогик мухториятга ва 
ҳам ўз ўқувчиларининг ота-оналари, ҳам бошқарувнинг ишончига 
эгалар. Бу Финляндиядаги мактабларга давлат комиссияларининг 
текширувлар билан келмаслигини ва фаолият устидаги таълим 


133 
органлари назоратининг ҳам йўқлигини англатади. Кучли касаба 
уюшмаси ташкилоти ҳам ўқитувчиларга кўмаклашади.
Шунингдек, фин сиёсатининг таълим соҳасидаги барқарорлиги, 
ҳамда анъана ва урф одатларни амалий равишда бирлаштириш 
қобилиятимиз муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Биз ислоҳотларни 
инқилобий эмас, балки эволюцион жараёнлар орқали амалга 
оширамиз. Бу ҳолат ҳам сиёсий қарорларни қабул қилиш, ҳам 
педагогик ўзгартиришларга тегишлидир. Ва ниҳоят, бошланғич ўрта 
мактабнинг фаолияти ва ривожланиши бўйича жавобгарлик, охир-
оқибатда муниципалитетлар зиммасида эканлигини белгиламаслик 
мумкин эмас. Қарорлар аввало, фуқаролар томонидан қабул 
қилинади. Бошланғич ўрта мактаб фин демократиясининг муҳим 
бўлагидир, умумийлик омилининг амалиётда амалга ошириш 
қисмидир.
Финляндия мустақиллигининг юз йиллигини нишонлаш 
вақтларида, олдимизда кенг қамровли муҳим вазифалар пайдо 
бўлмоқда. Глобаллашув жараёни ва рақамли технологиялар меҳнат 
бозоридаги аҳволни жуда ҳам ўзгартириб юборди, ижтимоий ва 
ҳудудий тенгсизлик муаммоси ўсиш билан хавф солмоқда, миграция 
анъанавий маданий тузилмаларни заифлаштирмоқда ва Ер 
саёрасининг экологик бутлиги бўйича бўлган ҳавотир ҳам мамлакат, 
ҳам якка шахс даражасида қарор қилиш вақтида кучайиб бормоқда.
Ва унча катта бўлмаган миллатнинг кучи унинг ўқимишли 
эканлигидадир. Шунинг учун ҳам бизнинг тирик қолиш 
стратегиямиз таълим манбалари ва илимий-тадқиқот ишларимизга 
асосланган ҳолда ишлаб чиқилмоқда.
Бизнинг бошланғич ўрта мактабимиз қандай қилиб ушбу 
қаршиликка жавоб бериши мумкин? Мантиққа зиддек туюлса ҳам, 
лекин биз кескин ларзалар марказида бўлган ҳолатимизда, юқорида 
кўрсатиб ўтилган ва кўпгина инқироз ҳолатларида синалган кучли 
томонларимиздан қайтмаймиз. Таълим соҳасидаги сиёсатимизнинг 
мақсади - таълим олиш тенгҳуқуқлигини таъминлашдан иборатдир. 
Ва бу савдолашиш мавзуси эмасдир. Кучли хислатларни аниқлаш ва 
ривожлантиришга янада кўпроқ таянган мактаб маданиятини 
шакллантириш, тарбиявий ва таълим ишларидаги бошланғич нуқта 
бўлиб хизмат қилади. Ҳар бир ўқувчининг ўз кучли хислатларини 
аниқлаш ва ривожлантириш ҳуқуқи бордир. Шу тариқа, ҳар бир 


134 
синфда 
турли 
хилдаги 
маданиятларга 
мансуб 
бўлган 
истеъдодларнинг турфа хиллиги шаклланади ва ушбу ҳолат, ўз 
навбатида якка шахс даражаси ва синф даражасидаги ишончни 
шакллантиришга кўмаклашади. Таълим – бу келажакка кўприкдир ва 
бошланғич ўрта мактаб ушбу кўприкни кўтариб турувчи устундир.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish