135
қишлоқларда, ҳам шаҳарларда таълим бериш сифатининг мамлакат
бўйича юқори бўлишига имкон беради. Ўрта мактабларни
битираётган
ўқувчилар
учун
давлат
битирув
имтиҳони
ўтказилмайди,
шунингдек
мактаблар
бўйича
ўзлаштириш
натижалари ва баҳолари ҳам чоп этилмайди. Мактаб ва ўқувчилар
ўрта мактабни битириш якунларига баҳо беришнинг давлат
норматив тавсиялари бўйича иш тутадилар.
Таълим муассасасига
кириш ва баҳолаш жараёни ўз шаффофлиги, тенгҳуқуқлилиги ва
абитуриентнинг
қайси
мактабни
битирганлигига
боғлиқ
бўлмаганлиги билан тавсифланади, чунки баҳолаш омиллари аниқ ва
батафсил равишда ёзиб қолдирилган ва бутун мамлакат учун
ягонадир.
Фин маориф тизимида қатъий таълим йўналиши бўлмаганлиги
каби таълим «тупик»лари ҳам йўқдир. Ўрта мактабни битирган ҳар
бир ўқувчи, ўзи истаган ҳолда ҳар қандай даражаси юқорироқ
таълим муассасасига ҳужжат топшириши ва киришга ҳаракат
қилиши мумкин. Таълим олиш бепулдир. Ўқишга қабул қилиш
баҳолар асосида олиб борилади, таниш-билиш, пул ёки эртароқ
ҳужжат топшириш орқали эмас.
Фин бошланғич ўрта мактаби
умумий маълумот берадиган
мактаблардандир. Халқаро қиёслаш тадқиқотлари натижалари
бўйича, 15 ёшли бошланғич ўрта мактаби битирувчилари она тили,
математика ва табиий фанлар бўйича жуда яхши билимга эгалар.
Бошланғич ўрта мактабни битиргандан сўнг таълим олишни давом
этиш мумкин ва бу барча учун тавсия қилинади. Ўрта мактаб
битирувчиларининг деярли 92 фоизи дарҳол лицей ёки касб-ҳунар
коллежларига ҳужжат топширадилар (2009 й.). Лицей ёки касб-ҳунар
коллежида олинадиган иккинчи босқич таълими, ўқувчини
кейинчалик Финляндия ёки чет элдаги олий ўқув
юртига киришга
тайёрлайди. Ўрта мактабни битиргандан кейин таълим олишни
давом эттирмасликка қарор қилганлар учун, бепул таълимнинг
муқобил турлари таклиф қилинади.
Финляндиядаги
касб-ҳунар
таълими
ўзининг
юқори
сифатлилиги билан ажралиб туради ва ҳунарга эга бўлиш учун бепул
имконият яратади. Касб-ҳунар таълим дастури ҳам назарий, ҳам
амалий ўқитишни ўз ичига олади. Шунингдек, таълим муассасасини
битиришдан кейин ўз меҳнат фаолиятини бошлаши учун керак
136
бўладиган ижтимоий кўникмаларни ҳам беради. Касб-ҳунар таълим
муассасалари ҳам лицейлар каби машҳурлар. Касб-ҳунар
коллежларининг
кўпчилик
битирувчилари
дарҳол
меҳнат
фаолиятларини бошлайдилар. Битирувчиларнинг бир қисми таълим
олишни давом эттиришга қарор қиладилар ва олий тоифадаги касб-
ҳунар таълим муассасалари ёки университетларга ҳужжат
топширадилар.
Умумий таълим хусусиятларига эга бўлган лицей (тўлиқ ўрта)
таълимини бошланғич ўрта мактаб битирувчиларининг тахминан
ярми танлайди ва
лицейни
тамомлагандан сўнг давлат
имтиҳонларини топширадилар. Лицейдаги таълим бепулдир.
Ўқитиш ўқувчининг ўзлаштириш қобилиятиларига асосланган ҳолда
2 йилдан 4 йилгача давом этади. Миллий умутаълим ўқув режаси
мажбурий предметлар шаклига эга. Бундан ташқари, ўқувчи ўз
хоҳиши бўйича бир қатор предметларни лицей ўқитиш
курсини
бажариш учун танлайди.
Иккинчи босқич таълими дипломини олгандан сўнг, ўқувчи
олий ўқув юртида таълим олишни давом эттириши ва университет
ёки олий касб-ҳунар таълим муассасасига ҳужжат топшириши
мумкин. Абитуриент университет ёки олий касб-ҳунар таълим
муассасасига кириш учун кириш имтиҳонини топшириши керак.
Кириш имтиҳонидан муваффақиятли равишда ўтган талаба, олий
таълимнинг икки босқичли курсини олиш ҳуқуқига ва бакалавр
унвонига эга бўлиши, ёки янада узоқроққа кетиб, қўшимча
кириш
имтиҳонини талаб қилмайдиган магистр унвонига ҳам эга бўлиши
мумкин. Таълим олиш ва битирув имтиҳонлари бепулдир. Амалга
оширилаётган талабалар, ўқитувчилар ва тадқиқотчи-олимлар
алмашинуви халқаро боғланишларни таъминлайди. Таълим
олишнинг бепуллиги, фин олий таълим муассасаларининг бошқа
давлатларнинг талабалари учун жозибадор бўлишининг муҳим
омилидир. Таълим бир вақтнинг ўзида ҳам текин, ҳам бепул бўлиши
мумкинлиги, хорижий мутахассисларнинг анча ҳайрон бўлишларига
олиб келади.
Фин таълим тизимининг асосига ҳам иқтидорли, ҳам ҳаракатчан,
ҳам бошқаларнинг кўмагига муҳтож бўлган барча ўқувчиларга
истисно қилмаган ҳолда, таълим даражасини юксалтиришнинг бепул
муқобил турларини таклиф қилиш ғояси киритилган.
Таълим олиш
137
имкониятлари бўйича маълумот бериш мактаб куратори орқали
амалга оширилади. Талаба кредитлари тизими ўқиш даврида
иқтисодий ёрдам бериш учун мўлжалланган. Финляндияда таълим
олишнинг бепуллиги, таълим тизимининг тенгҳуқуқли ва адолатли
эканлигини кўрсатмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: