144
Йоенсуу шаҳри Университети, Лаппеенранта шаҳри Техника
Университети, Тампере шаҳри Техника Университети ташкил
қилинди. Шунингдек, ҳукумат қарорига биноан Вааса шаҳрида ҳам
университет таълими бошлатилди. Олий таълим тизимига 1979
йилнинг кузида таълим жараёни бошланган Рованиеми шаҳридаги
Лапланд университети қўшимча бўлди. Баъзи олий ўқув
юртлари
яқин-атрофдаги шаҳарларда ўз филиалларини очдилар. Олий таълим
тизимининг бундай ривожланиши натижасида, 2000 йилларнинг
бошларида талабаларнинг кўпчилик қисми пойтахт Хельсинкидан
ташқарида ўқир эди.
Фин олий ўқув юртларининг бошқалардан фарқ қилувчи томони
шундаки, 1970 йиллардан бошлаб улардаги педагогик таълим, бошқа
кўпгина мамлакатлардагидан фарқли равишда тўлиқ олий даражада
олиб борилади. Бу Финляндиянинг Иқтисодий ҳамкорлик ва
ривожланиш ташкилоти томонидан олиб бориладиган PISA
(Халқаро талабалар таълим ютуқлари тадқиқотлари) халқаро
таққослашларидаги етакчи ўринлардан бирини эгаллашининг
аҳамиятли омилидир. Бутун мамлакат бўйича олий ўқув
юртларининг кўпайишига айнан педагогик таълим кўмаклашган эди.
Урушдан кейинги даврларда ҳудди шундай ўзгаришлар
мусиқавий таълим соҳасида ҳам рўй берди. Мусиқавий таълим
муассасаларининг кенг тармоғи истеъдод эгаларини аниқлашга
кўмаклашади. Бу Финляндиянинг мусиқа соҳасида эришган халқаро
муваффақиятларидаги энг асосий хизматларидан бири бўлса керак.
Фин дирижер ва солистлари мусиқа саҳналарига дунё бўйича
чиқадилар.
1990 йилларнинг бошларидан Финляндиянинг олий таълим
тизими қўшимча сифатида, ундаги таълим даражаси олийдан бир
босқич пастроқ бўлган амалий техник таълим тизимига эга бўлди.
Олий техника таълим мактаблари ҳам олий ўқув юртлари бор
ҳудудларда, ҳам Финляндиянинг бошқа шаҳарларида жойлашганлар.
2010 йиллардан буён мамлакатда олий ўқув юртлари ва олий
техника таълим мактаблари ўртасидаги ўзаро алоқалар бўйича
мунозаралар олиб борилмоқда. Баъзи ҳудудларда бирлашиш
жараёни рўй бермоқда, баъзиларида эса улар мустақил ҳолда
қолмоқдалар.
145
Финляндия олий ўқув юртларини марказсизлаштириш жараёни,
бутун Европа бўйича энг тез ва фаол равишда ўтказилгани бўлса
керак. У кўп томонлама муваффақиятли бўлди. Олий ўқув
юртларининг Финляндия бўйича тарқалган ҳолда эканлиги туфайли,
барча ёшлар учун уларнинг яшаш жойларидан қатъий назар, таълим
олишга тенг имкониятлар яратилган эди. Бошқа
томондан эса,
университетлар туфайли бутун мамлакат бўйича истеъдодли
манбаларни аниқлаш ва улардан фойдаланиш мумкин бўлди.
Олий таълим тизимини кенгайтириш фан ва таълим соҳасида
кенг ва мустаҳкам халқаро алоқаларни яратишга имкон берди.
Жанубий соҳилдаги университетлар, мисол учун Шимолий
Скандинавия, Тромсё ва Умео, ёки Россиянинг Шимолий-Ғарбий
университетлари бўлмиш Петрозаводск, Архангельск, Сыктывкар ва
Санкт-Петербург
шаҳарлари
университетлари,
шунингдек
Американинг энг шимолий университет марказлари билан жонли ва
новаторча алоқаларни якка ҳолда олиб боришлари даргумон эди.
Марказий Европанинг кенг университетлар тармоғи билан жонли
алоқаларни сақлаш, Финляндиянинг кўпгина университетларининг
ҳам ҳисса қўшишларини талаб қилди.
Рованиеми шаҳрида Лапланд университети негизида фаолият
юритувчи
Арктика маркази, Финляндиянинг Арктика ҳудудидаги
сиёсатига кўмаклашиш маркази сифатида хизмат қилади ва
«Шимолий ўлчов» ҳудудидаги кенг халқаро алоқалар учун
имкониятлар яратади.
Олий ўқув юртларининг кенг тармоғи туфайли мамлакат турли
соҳалардаги олий маълумотли мутахассислар билан таъминланди.
Университет тайёргарлиги йўналишларининг кенг танлови туфайли
Турку ва Тампере шаҳарлари, Хельсинки ҳудудига деярли барча
фанлар бўйича рақобатчилик қиладилар. Янги университет
шаҳарлари бўлмиш Оулу, Ювяскюля, Вааса, Куопио, Йоенсуу ва
Лаппеенранта ўз муваффақиятлари ва ўсишлари
учун биринчи
навбатда ўз университетларига қарздорлар. Эски марказлар уларсиз
сўниб бўлар эди. Олий ўқув юртлари маълум бир даражада,
мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида аҳоли яшашини
таъминлашга эришдилар.
Албатта, фин олий таълим тизими ўзининг жуда ҳам тарқоқлиги
ва илмий-тадқиқот ишлари учун етарли даражада кенг ва замонавий
146
талабларга жавоб берадиган муҳитни яратишга қодир эмаслиги учун
танқид қилинади.
Бу каби муаммоларни ҳал этиш мақсадида, мамлакатнинг айнан
бир ҳудудида, энг аввало Хельсинки, Турку ва Тампере шаҳарларида
жойлашган етакчи олий техник таълим мактабларини маъмурий
тарзда бирлаштириш амалга оширилмоқда. Йоэнсуу ва Куопио
шаҳарлари
университетлари
битта
Шарқий
Финляндия
университетига бирлаштирилдилар, лекин шу ўринда ҳар
иккала
шаҳарда ҳам кампуслар сақланиб қолдилар. Айни бир фан бўйича
бўлган ўқитиш ва илмий-тадқиқот ишларини, алоҳида бир таълим
муассасасида ҳудди шундай усулда бирлаштиришга ҳаракат
қилишмоқда.
Университетларга
ўз
мутахассисликларини
чуқурлаштириш таклифи берилган эди.
Аслини олганда, Финляндиянинг замонавий ва яхши
таъминланган олий ўқув юртлари тизими ўзининг тузилишидан
келиб чиққан ҳолда, манбаларнинг етарли миқдорда эканлиги, ҳамда
университетлар ва иқтисодиёт соҳалари орасида ривожланган
ҳамкорлик тармоғининг мавжуд эканлиги шарти остида янги
инновацияларни ривожлантириш, янги халқаро ва илмий алоқаларни
яратиш учун чинакам имкониятлар таклиф қилмоқда. Шунингдек,
бошқа мамлакатлардан катта миқдорда талабаларни қабул қилишга
имкон бермоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: