Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Пяйви Липпонен,
Фалсафа фанлари доктори, тарих ва жамиятшунослик ўқитувчиси, 
2011-2015 
йилларда Парламент депутати 
 
43. 
ФИН БОЛАЛАРИ ОРАСИДАГИ 
САВОДХОНЛИК ДАРАЖАСИ 
Охирги йилларда мамлакатлар орасида мусобақанинг янги тури 
пайдо бўлди: ўқувчиларнинг ўзлаштиришини баҳолаш. Хусусан, 
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (OECD) ушбу 
масалада қизиқиш билдирди, ҳамда ўқиш ва имло, математика ва 
табиий фанлар бўйича ўқувчиларнинг билим, қобилият ва 
кўникмаларини таққослашни ташкиллаштирди. Ушбу тадқиқот PISA 
(PISA= Programme for International Student Assessment, ёки Халқаро 
талабалар таълим ютуқлари тадқиқотлари) номини олди. Баҳолаш 
дастурига 30дан ортиқ мамлакатларнинг 15 ёшли ўқувчиларининг 
таълим бўйича ютуқлари каритилади.
Фин ўқувчилари барча PISA тадқиқотларида яхши натижалар 
кўрсатдилар. Фин ўқувчиларининг айниқса ўқиш ва имлодаги 
қобилиятлари халқаро миқёсдаги эътиборга сазовор бўлди.
Хорижий олим ва ўқитувчилар маҳаллий мактаблар ва мактаб 
таълими тизими билан танишиш учун Финляндияга мунтазам 
равишда келиб турадилар. Бундан ташқари, фин мутахассислари ҳам 
Финляндиянинг таълим сиёсати бўйича маърузалар ўқиш учун турли 
мамлакатлардан 
таклифлар 
оладилар. 
Барча 
хорижий 
мутахассисларнинг битта умумий саволи бор эди: фин болаларининг 
ўқиш 
ва 
имлодаги 
бундай 
юқори 
кўникмалари 
нимага 
асослангандир?
Бунчалик содда туюлган саволга содда жавоб беришнинг иложи 
йўқдир. Ўзлаштиришнинг яхши кўрсаткичлари бир қатор 
омилларнинг фаолияти натижасидир: таълим тизимининг тузилиши 
(синф 9 йил давомида биргаликда ва бир хил таркибда ўқийди), 
қарор қабул қилишнинг тақсимланган ваколатлари ва мактабларнинг 


141 
таълим-тарбия беришдаги мухторлиги, таълим жараёни ўқувчига 
йўналтирилган, ўқишдаги қийинчиликларга эга бўлган ўқувчилар 
учун яхши ишлаб чиқилган махсус таълим тизими, ўқувчиларга ҳар 
томонлама кўмаклашиш тизими (таълим масалалари бўйича 
маслаҳатлар бериш, мактаб психологлари ва ижтимоий ходимлар, 
мактаблардаги соғликни сақлаш), малакали ва ўз ишига содиқ 
ўқитувчилар таркиби, бепул таълим.
Ўқишдаги ютуқларни фақатгина мактабга алоқадор ҳоллар 
билан изоҳлаб бўлмайди, чунки мактабни ўраб турган атроф-
муҳитни ҳам эътиборга олиш керак. Фин ўқувчилари орасидаги 
ўқиш ва имлонинг юқори даражасига таъсир қилувчи энг муҳим 
омиллар сифатида иккитасини эслаб ўтиш жоиз: ўқишни 
рағбатлантириш маданияти ва азалги ўқиш одати.
Асрлар давомида фин аҳолиси саводхонлигининг бошланғич 
кўникмалари учун черков жавобгар эди. Протестантчиликнинг ҳар 
бир киши Инжил ва бошқа диний китобларни ўзи ўқишга қодир 
бўлиши кераклиги тўғрисидаги ғояларидан бири, иккита оқибатга 
олиб келди: биринчидан, она тилидаги китоблар керак эди, 
иккинчидан, одамларга ўқишни ўргатиш керак эди. Шунинг учун 
ҳам, XVI асрнинг ўрталарида фин тилида чоп этилган илк китобнинг 
алифбе бўлганлиги тасодиф эмасдир.
Аҳолининг умумий саводхонлиги нуқтаи назаридан келиб 
чиққан ҳолда, 1660 йилларда қабул қилинган ва унга биноан 
ўқишнинг элементар кўникмаларига эга бўлмаганларнинг уйланиш 
ва турмушга чиқиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги фармойиш жуда 
ҳам катта туртки бўлиб хизмат қилди. Черков ўз қавмларини ўқишга 
ўргатиш учун ўқитувчиларни ёллар эди. Бундан ташқари, черков 
псаломчиси мажбуриятларига, қавмлар ичида ўқиш бўйича 
машғулотлар ўтказиш ва тинглаш кирар эди. Шунингдек, ота-
оналарнинг ҳам ўз болалари билан уйда машғулотлар ўтказишлари 
шарт эди. Ўша вақтларда черковда сўзсиз бўйсинтириш ҳуқуқи бор 
ди.
Аҳоли орасида саводхонликнинг умумий тарқалганлигини 
алоҳида белгилаб ўтиш жойиз. Энг бошидан бошлаб, табақа ёки 
молиявий 
аҳволидан 
қатъий 
назар 
барча 
фуқароларнинг 
ўқитилишига эътибор берилган эди. Бу вазифани бажариш осон 
кечмади, чунки болаларнинг ҳаммаси ҳам ўқишга бир хил даражада 


142 
тайёр эмас, ўша вақтдаги ўқитувчиларнинг эса ўзлаштириши қийин 
бўлган болалар билан ишлаши учун педагогик тайёргарликлари йўқ 
эди. Бироқ қатъийлик ва ирода ушбу муаммони ҳам ечишга ёрдам 
берди. Ўқиш-ёзишни билиш ҳар бир вояга етган фуқаро учун 
умумий таълимнинг миллий тизими ташкил қилинган вақтгача ҳам 
мажбурий деб ҳисобланган эди. Ижтимоий босим мажбурий 
таълимга тегишли қоидалар қабул қилинганига қадар ҳам 
саводхонликни ўрганишга туртки бўлар эди. Аҳолига саводхонликни 
ўргатишдаги камчилик ва муаммолар, бошланғич таълим 
услубиятини ривожлантиришга бўлган заруриятни шакллантириш 
учун туртки бўлди.
XIX асрда бошланган миллий ўз-ўзини англашнинг ривожланиш 
жараёнлари, кўп ҳолларда мусиқа ва адабиёт туфайли рўй бераётган 
эди. Финляндияни маърифатли мамлакатга айлантириш режалари 
пайдо бўлди. Бунинг учун эса янги таълим муассасалари, она 
тилидаги адабиёт, ёшлар бирлашмалари ва ишчилар ҳаракати керак 
бўлди. Кўпчилик адабий асарларнинг мазмунида оддий халқнинг 
ҳаёти ётар эди ва бу нарса аҳоли ўртасидаги ўқишга бўлган ижобий 
муносабатни шакллантиришга ёрдам берар эди.
Финлар китоб ва матбуотни ўқишни яхши кўрадилар ва 
Финларнинг уйларида Европа бўйича ўртача кўрсаткичларга 
нисбатан анчагина кўпроқ миқдорда китоблар мавжуд. Шунингдек, 
аҳоли сони бошига тўғри келадиган газеталар сони ҳам дунёдаги энг 
юқориларидан 
биридир. 
Фин 
болалари 
обуна 
бўлинган 
газеталарнинг 
уйга 
олиб 
келинишига 
ўрганиб 
қолганлар 
(Финляндияда матбуот нашрлари почтальон томонидан уйга олиб 
келинади ва бу нодир ҳолатдир) ва уларни ўқиш оиладаги одатий 
вақт ўтказиш тариқасидадир. Ҳар бир оилада ҳеч бўлмаса бир неча 
дона китоб бор ва китоб жавонлари стандарт мебел парчасидир. 
Шунинг учун ҳам китоб Рождество, туғилган кун, таълим 
муассасасини битириш каби турли хил сабаблар бўйича тез-тез 
бериладиган совға бўлиб қолган. Тадқиқотлар ва ҳаётий кузатувлар 
уйда китоблар қанчалик кўп бўлса, болалар ҳам улардан шунчалик 
кўпроқ фойдаланишини кўрсатмоқда.
Финляндияда ҳам шаҳарларда, ҳам қишлоқ ҳудудларида 
айланиб юрувчи кўчма кутубхоналарни ҳам ўз ичига олган кенг 
тармоқда 
ривожланган 
кутубхоналар 
тизими 
мавжуддир. 


143 
Финларнинг китоб ўқишни яхши кўришлари тўғрисида сўз борар 
экан, бунда товуқ ва тухум дилеммасини кўриш мумкин: китоблар 
борлигида уларга талаб ҳам пайдо бўлади, халқ китоб сўраган 
вақтида эса, демократик жамиятда доимо таклиф бўлади.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish