Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Аки Линден,
Бошқарув бўйича директор, Хельсинки шаҳри ва Уусима 
ҳудудининг касалхона округи (HUS) 
 
51. 
АЁЛЛАР ВА БОЛАЛАР МАСЛАҲАТХОНАЛАРИ 
Ҳали юз йил аввал ҳам туғиш хавфли бўлган эди. Финляндияда 
170 туғруқдан биттаси ўлим ҳолати билан якунланар, 100 боладан 
3таси ўлик туғилар эди. Бола тирик туғилган вақтида хавф-хатар шу 
билан тугамас эди. Гўдакларнинг нобуд бўлиш кўрсаткичи ҳам 
юқори эди – 100та боладан 15таси 1 йил яшамасдан вафот этарди. 
XX асрнинг бошларидаги бадавлат Урьяла округидаги фермер 
оиласида туғилган тўққиз фарзанддан биттаси ўлик ҳолда туғилган, 
учтаси бир йил яшамасдан вафот этган ва яна биттаси уч ёшида 
кўкйўталдан ўлган эди. Тирик қолган фарзандларнинг энг кичиги, 
кейинчалик тиббиёт ҳамшираси бўлди.
Илк аёллар ва болалар маслаҳатхоналари 1890 йилларда 
Парижда 
очилган 
эди. 
Уларнинг 
мақсади 
туғруқларни 
хавфсизлантириш ва гўдаклар овқатланишини яхшилашдан иборат 
эди. Бу каби маслаҳатхонани Финляндияда ташкил қилиш фикри 
маршал Маннергейм номидаги Болаларни ҳимоя қилиш иттифоқи 
томонидан берилди. Германияда педиатр касби бўйича ўқиб келган 
Арво Юлппё, 1920 йилда Иттифоқнинг болалар касалхонасини 
бошқаришга таклиф қилинди. Арво Юлппё таклифни қабул қилди ва 
ҳамширалар учун оналарга гўдаклар ва ёш болалар парвариши 
бўйича 
маслаҳатлар 
беришни 
ўз 
ичига 
олган 
қўшимча 
тайёргарликни ташкил қилди. Худди шу каби, фақат швед тилида 
бўлган курслар бошқа хайрия жамғармаси - SamfundetFolkhälsan – 
томонидан аввалига амалиёт шаклида, 1927 йилдан бошлаб эса ўқув 


165 
курслари шаклида ташкил қилинди. 1931 йилда давлат 
ҳамшираларни тайёрлаш масъулиятини ўз зиммасига олди ва айни 
дамда дояларни ишга олиш, муниципалитетларнинг давлат 
томонидан қўллаб-қувватланган илк ҳаракати эди.
Илк болалар маслаҳатхонаси 1922 йилда, аёлларники эса 1926 
йилда очилди. Фаолият секинлик билан, асосан жамоат 
ташкилотлари 
ҳисобидан 
ривожланар 
эди. 
Бундан 
сўнг 
муниципалитетлар 
ҳам 
маслаҳатхоналар 
ташкил 
қилишни 
бошладилар. 1944 йилдаги муниципалитетларнинг аёллар ва болалар 
маслаҳатхоналари тўғрисидаги қонун, барча муниципалитетларда 
бепул маслаҳатхоналар ташкил қилишни талаб қилди. Ўша вақтда 
аёлларнинг туғруқ вақтидаги ўлим кўрсаткичи 2500 туғруққа бир 
ўлим, гўдакларнинг нобуд бўлиши эса юзта чақалоққа бир ўлимга 
тушиб қолди. 1960 йилларда Финляндияга ташриф буюрган 
шифокорлар, болалар орасидаги ўлим кўрсаткичларига ҳайрон 
қолишарди – юзта чақалоққа атиги 2та. Айни вақтда, 
шифокорларнинг умумий аҳоли сонига бўлган нисбати Европада 
охиридан учинчиси эди. Бунинг сири, маслаҳатхоналарнинг 
кўпчилик ишларига жавобгар бўлган ва зарурият туғилганда 
муниципалитетдаги маҳаллий шифокорларга ҳам маслаҳатлар 
берадиган ҳамшира ва дояларнинг фаолиятида эди. Улар уйма-уй 
юриб, оилаларнинг яшаш шароитларини жуда яхши ўрганиб 
олдилар. 
Маслаҳатхоналардаги гимнастика курсларида аёлларни туғруққа 
1940 йилларнинг охирларидаёқ тайёрлашар эди. 1960 йилларда 
руҳий тайёргарлик олиб борилар, 1970 йилларда эса оталар ҳам 
туғруққа тайёргарликка жалб қилинар эди. Ҳомиладорликнинг 
кечиши энг эскилари қон босими, шишганлик, гемоглобин миқдори, 
пешобдаги оқсил миқдори ва қондаги шакар миқдорини ўлчашдан 
иборат бўлган кўп сонли тадқиқотлар ёрдамида кузатилар эди. 
Ҳозирги кунда диагностика сил касаллиги белгиларини топишдан 
бошлаб то қондаги антижисмларни, ОИТС ва ҳомиланинг 
ривожланишидаги 
оғишларни 
аниқлашгача 
кенгайди. 
Ҳомиладорликнинг кўнгилдагидек кечишига овқатланиш бўйича 
билим бериш, шунингдек чекишдан воз кечиш бўйича тавсиялар 
кўмаклашади. 


166 
Аёллар маслаҳатхоналари хизматларидан деярли барча оналар 
фойдаланар эди, лекин 1950 йилларнинг охирига боргандагина 
болалар маслаҳатхоналарида ҳам ҳамшираларнинг етарли сони 
ишлай бошлади. Оналарга маслаҳатлар бериш ва болаларнинг ўсиши 
ва ривожланиши устидан кузатиб туришдан ташқари, юқумли 
касалликлар тарқалишининг олдини олиш энг муҳим вазифа эди. 
Болаларни эмлаш мажбурий бўлмаса ҳам, болаларнинг 95 фоизи 
мактаб ёшига етганларига қадар, рўйхатда бўлган барча 
касалликларга қарши эмланган эди. Ижтимоий тармоқлардаги баъзи 
эмлашларнинг таваккалчилиги (қисман ўйлаб чиқарилган) бўйича 
мунозаралар, 
вакцинацияда 
қатнашиш 
улушини 
сезилмас 
миқдордагина камайтирди.
2015 йилда Финляндиядаги гўдаклар ўлими 0,17 фоизни, 
дунёдаги энг паст кўрсаткични ташкил қилди. Аёлларнинг туғиш 
вақтидаги ўлими 20 мингта туғруққа биттани ташкил қилди. Жамоа 
фаровонлигининг яхшиланиши ушбу ижобий мойилликка ўз 
таъсирини кўрсатган бўлса ҳам, маслаҳатхоналарнинг бепул ва барча 
учун мўлжалланган хизматлари ҳам эътибордан холи эмас. 
Касалликлар скрининги ва санитария бўйича билим бериш фаолияти 
малакали тиббиёт ходимларининг вазифасидир. Бутун аҳоли яшаш 
жойи ва маълумот даражасидан қатъий назар, маслаҳатхоналарнинг 
хизматларидан фойдаланади.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish