Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Йорма Рантанен,
Меҳнат тиббиёти Институтининг фахрли бош директори 
54. 
ЎЛИМГА ОЛИБ КЕЛУВЧИ ЙТҲ СОНИНИ 
ИККИ БАРОБАР КАМАЙТИРИШ 
Йўл ҳаракати хавфсизлигининг паст даражаси узоқ вақт 
давомида жамиятнинг катта муаммоси бўлиб келган. Оммавий 
ахборот воситаларини кўпроқ йирик авиаҳалокатлар ва алоҳида йўл 
транспорт ҳодисалари қизиқтиради. Финляндияда ушбу соҳада 
маълум даражада тадқиқотлар 1960 йилларга қадар олиб борилган, 
лекин амалга оширилган аниқ чоралар (қонунчилик даражасида, 
жамиятдаги очиқ мулоқот ёки билим бериш кўринишида) кам 
бўлган.
Сиёсатчилар статистика бўйича 1960 йилларнинг охирларида, 
йўллардаги ҳолатнинг ёмонлашиб бориши давом этаётгани 
аниқланганда ва Финлядияни бошқа Европа мамлакатлари орасидаги 
ола қарға деб аташганидан кейингина ўйланиб қолдилар. 1972 
йилнинг баҳорида ҳукумат транспорт масалалари бўйича парламент 
комиссияси ва унинг қошидаги йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича 
махсус бўлимни ташкил қилди. Ўша вақтларда йўлларда йилига 1200 
нафарга яқин одам ҳалок бўлар эди.
Ҳамма нарса шундан бошланди. Йўлдаги ягона бахтсиз ҳодиса, 
амалдор шахснинг фаоллиги, сиёсатчиларнинг яхши томонларни 
тўплаши ва ҳаттоки президент Кекконеннинг янги йил табриги 
туфайли эмас. Ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшди. Лекин энг 
муҳими, бу Йўл ҳаракатини ташкиллаштириш бошқармасида 
ҳукмрон бўлган ўзаро ҳаракатларнинг кайфияти ва даражаси эди. 


175 
Мен ҳам минглаб инсонларни қайғу, ўлим, азоб ва ҳаражатлардан 
қутқариб қолган ушбу жараёнда қатнашганимдан фахрланаман.
Авваламбор тезлик чегаралари белгилаб қўйилди. Ўша вақтдаги 
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар иттифоқининг 
раиси менинг хонамга югуриб кириб, агарда тезлик чегаралари қабул 
қилинса, у ҳолда пойтахтимиз янги сутсиз қолиши ҳақида 
бақирганини яхши эслайман. Сутни ҳозирги кунга қадар бутун 
Финляндия бўйича эрталабки нонушта вақтида янгилигича истеъмол 
қилишади, бироқ пойтахт жанобларининг шунқорлигини чегаралаш 
керак эди ва шундай қилинди ҳам.
Тезликни чегаралашни қабул қилишга илк нефт инқирози мадад 
бўлди. Бироқ янада каттароқ кураш хавфсизлик камаридан 
мажбурий фойдаланишда бошланди. Бошқа мамлакатлардаги 
хавфсизлик камаридан фойдаланиш тажрибаси яхши таассурот 
қолдирган бўлсада, парламентда янгилик умумий қаршиликка дучор 
бўлди. Мени «либерал бўлмаган» ниятларим сабабли ҳаттоки судга 
ҳам чақирирдилар. Ва ниҳоят, мен мухолифларимни хавфсизлик 
камаридан фойдаланмагани учун кўпгина жароҳат ва синиқларга эга 
бўлган йўл-транспорт ҳодисалари қурбонлари билан танишиш учун 
касалхонага олиб боришга қарор қилдим. Бундан фойда чиқди ва 
қонун лойиҳаси парламентдаги эшитишлардан муаммосиз ўтиб 
олди.
Йўл-транспорт ҳодисаларидаги ўлим ҳолатлари сони тезда 
камайиб боришни бошлади. Натижаларга қуйидаги чоралар орқали 
эришишга муваффақ бўлинди:

Алоҳида йўллар учун тезликни чегаралаш 
чораларини қабул қилиш (энг муҳим чора) 

Автомобилнинг 
олдинги 
ўриндиқларида 
хавфсизлик камаридан мажбурий фойдаланиш 

Мотоциклистларнинг 
шлемлардан 
мажбурий 
фойдаланиши 
(мопедлар 
ҳайдовчилари 
учун 
шлемлардан фойдаланиш 10 йилдан сўнг мажбурий 
бўлди) 

Чорраҳаларни тартибга солиш 


176 

Шаҳар чизиғидан ташқарида 600 километрдан 
ортиқ велосипед йўлаклари қурилган эди, турли 
хилдаги транспорт воситалари оқимлари ажратилди 

Шаҳарлардаги йўл ҳаракатини ташкил қилишдаги 
ўзгаришлар. Агарда бир-бирларидан фарқлари мавжуд 
бўлса, у ҳолда йўл-транспорт ҳодисаларининг сони 
ўнлаб маротаба ортиши пайқаб қолинди.

Темир йўл ўтказмаларини текшириш кучайтирилди. 
Агарда авваллари биринчи ўринда инсон омили, иккинчи ўринда 
йўллар ва учинчи ўринда транспорт воситасининг аҳволи йўл-
транспорт ҳодисаларининг вужудга келиш сабаблари бўлиб 
ҳисобланган бўлса, эндиликда йўллардаги бахтсиз ҳодисаларнинг 
энг муҳим сабаби сифатида йўл ҳаракатини ташкиллаштиришга 
қаралди. Шунинг учун ҳам урғу алоҳида олинган ҳайдовчилар, 
велосипед ҳайдовчилари ёки пиёдаларни айблашга эмас, балки йўл 
ҳаракатининг ўзини қайтадан ташкил қилишга қаратилди. 
Шунингдек, эътибор мактаб ва реклама компанияларининг ушбу 
муаммонинг 
ҳал 
қилинишидаги 
тутган 
ўрни, 
транспорт 
воситаларининг ёмон аҳволи, йўллар аҳволининг ёмонлашгани, маст 
ва чарчаган ҳайдовчиларнинг тутган ўрнига ҳам қаратилди. Ушбу 
иш ўз меваларини берди. Беш йил ичида ўлим ҳолатлари 600 
кишигача, икки маротаба камайди. Вақт ўтган сайин йўл ҳаракатини 
ташкиллаштириш масаласига бўлган қизиқиш сўниб қолди ва 
йўллардаги қурбонлар сони яна ошишни бошлади. Тўлиқ давранинг 
қайтарилиши ва сиёсатчилар, ОАВ ва жамиятнинг ушбу муаммони 
ҳал қилиш кераклигини тушуниб етганига қадар бир неча йил ўтди.
Яна айни ўша ҳаракатлар қайтарилди: йўл ҳаракатини 
ташкиллаштириш бўйича парламент комиссияси қайтадан тузилди, 
йўл ҳаракати хавфсизлигининг бир неча муҳим масалалари ажратиб 
олинди, бир қатор эски ва янги ғоялар киритилди. Натижада, 
йўллардаги ўлим ҳолатлари миқдори камайишни бошлади ва ушбу 
тенденция бир неча йиллар давом этди. Кейинчалик статистика 
машиналар сони ва ҳаракат тиғизлигининг уч баробардан кўпроқ 
ошганига қарамай барқарорлашди. 2016 йилда йўл-транспорт 
ҳодисаларида 2,4 минг нафардан кўпроқ инсон ҳалок бўлди.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish