Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Мачико Ямада,
тилшунослик фанлари доктори 
 
49. 
ФИНЧА ҲИКОЯЛАР АЙТИШ УСЛУБИ 
Ҳикоялар айтиш услуби – бу бирдамлик ҳиссини уйғотишга 
ёрдам берувчи муҳим фин ижтимоий инновациясидир. У фақатгина 
бир неча қўл остидаги воситаларни талаб қилади. Лекин, албаттаки 
ёнингизда ҳам катта ёшдагилар, ҳам болаларга нисбатан бўлган 
тўғри муносабат ва ҳар бир инсоннинг ёши, жинси, маданияти, 
маълумоти ёки қобилиятларидаги чекланишларидан қатъий назар, 
бошқаларга айтиб бериш учун бирон-бир шахсий ва муҳим бўлган 
воқеасининг мавжудлигига ишонч бўлиши керак.
«Ҳикоялар айтиш» услуби 1980 йилларда болалар психологлари 
фаолияти доирасида ўйлаб топилган эди. Болаларнинг ҳикояларини 
тинглар ва ёзиб олар эканман, мен болаларни ҳолат ривожланишини 
ҳар қандай тахмин қилиш ёки йўлловчи саволларсиз ҳам тинглаш 
мумкинлигини аниқладим. Ушбу услуб оғзаки ҳикояларнинг бошқа 
усулларидан фарқ қилувчи тўртта босқичдан иборат эди: 1. Ҳикояни 
эътирозларсиз тинглаш. 2. Ҳикояни ёзиб олиш. 3. Уни ўқиш. 4. 
Ҳикоячи хоҳишига кўра эҳтимолий хатоликларни тузатиш. 
Ҳикояни ёзиб олувчига фақатгина қоғоз ва қалам керак. Кейин у 
ҳикоячига ўзининг нимани эшитишни хоҳлашини тушунтиради: 
«Ўзинг хоҳлаган ҳикоянгни айтиб бер. Сен уни қандай айтиб 
берсанг, мен уни сўзма-сўз ёзиб оламан. Эртак тайёр бўлганда, мен 


158 
уни сенга ўқиб бераман ва агарда сен хоҳласанг унга ўзгартиришлар 
киритишинг мумкин». 
«Ҳикоялар айтиш» услубидан фойдаланишда суҳбатнинг 
мавзуси ва бориши олдиндан келишиб олинмайди. Ҳикоя 
баҳоланмайди. Нима ҳақида ва қандай сўзлаб беришни ҳикоячининг 
ўзи ҳал қилади. Шунингдек, нима ҳақида гапиришни истамаслигини 
ҳам ўзи ҳал қилади. 
«Ҳикоялар айтиш» услуби, бу ҳикояни ёзиб олаётган 
тингловчининг ҳикоячининг ички суҳбатида иштирок этадиган 
томонларнинг ўзаро муносабатидир. Ушбу услуб ҳар бир кишида 
таниш ва барчага маълум бўлган маълумотлардан ташқари, бошқа 
яна ҳеч кимда бўлмаган ўз тажрибаси ва атрофдаги олам ҳақидаги 
йиғилган маълумоти ҳам мавжуддир. Ҳикояни сўзлаб берувчига 
баҳо берилмайдиган вақтларда, у шунингдек ўз фикр ва 
тажрибаларини ҳам баён этади.
Тадқиқотлар «Ҳикоялар айтиш» услуби ёрдамида одамларнинг 
ўзаро муносабат жараёнлари кўпроқ демократик тарзда бўлишини 
кўрсатди. Осойишта ва камтар кишилар ўзларини дадил тарзда 
ифодалашга ўрганадилар, сергаплар эса тинглашни ўрганадилар. 
Тадқиқотда иштирок этувчилар бир-бирларининг янги қирраларини 
кашф этадилар. Ҳар бир ҳикоя қилиш бошқаларидан фарқ қилади, 
ҳар бир ҳикоячининг ўз луғати бор, ҳатто кичик болалар ҳам ўз 
сўзлари ва ҳикоя қилиш усулларидан фойдаланадилар.
Ҳикоя қилиш услуби ўқиш ва ёзишни ўрганишга кўмаклашади, 
унинг тингланаётган ва тушунилаётган эканлигига ишонч хосил 
қилишга ёрдам беради. Услубдан ҳам жуфтликда, ҳам гуруҳда 
фойдаланиш мумкин. Ҳикоялар ортидан ҳикоялар сўзлаб бериш 
мумкин. Шунингдек, гуруҳ ичида битта воқеани ҳам ўйлаб топиш 
ҳам мумкин. Ҳикояни график ёки мусиқий шаклда сўзлаб бериш 
мумкин, лекин барча тўрт босқичнинг мавжуд бўлиши ва ҳикояни 
тинглаш шартларини қониқтириши энг асосийсидир.
Ушбу услуб турли мамлакат вакилларига бошқа маданият ва 
анъаналарни яхшироқ ўрганишга кўмаклашади. Ёзишмалар бўйича 
дўстларнинг ҳамкорлиги ва ўз эртакларини финлар, Шимолий 
Европадаги бошқа мамлакатлар, Эстония, Палестина, Жанубий 
Африка, Намибия, Замбия, Кения ва Уганда аҳолиси ўртасида сўзлаб 
беришлари бунга мисол тариқасидадир.


159 
«Ҳикоялар 
айтиш» 
услуби 
турли 
ёш 
гуруҳларига 
мослаштирилган ва 30 йилдан кўпроқ вақт давомида одамларнинг 
уйлари, болалар маслаҳатхонаси, мактаб, кутубхона, касалхона, 
мурувват уйлари ва санъат кўргазмаларида; болалар ўртасида, ишчи 
мажлислари, таълим олиш ва терапия, халқаро савия ва бирдамлик 
ҳиссини шакллантиришда фойдаланилади. Услубдан фойдаланиш 
ҳолатларидан қатъий назар, билдирилган фикрлар доимо ижобий 
эди.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish