ОҒИР ПРЕЭКЛАМПСИЯНИ ҚВП/ КТМП ДАРАЖАСИДА ТАШХИСЛАШ ВА ДАВОЛАШ
Умумий кўрик: хушни текшириш, тери ранги, пульс, АҚБни иккала қўлда ўлчаш, акушерлик кўриги
Барча ходимларни ёрдамга чақириш, тез ёрдам машинаси ва бошқа транспорт воситасини тайёрлаш, аёлни чап ён бошига ётқизиш, дархол вена катетеризацияси
Магнезиал давони ўтказиш
(миллий стандарт буйича)
Магнезиянинг юклама дозасидан кейин II чи –III чи даражали тугрук муассасасига туғдириб олиш масаласини хал қилиш мақсадида шошилинч госпитализация.
ОҒИР ПРЕЭКЛАМПСИЯНИ ТТБ ДАРАЖАСИДА ТАШХИСЛАШ ВА ДАВОЛАШ
Клиник кўриг
Умумий кўрик: хушни текшириш, тери ранги, пульс, АҚБни иккала қўлда ўлчаш, акушерлик кўриги
Лаборатор ва инструментал текширув
умумий пешоб таҳлилида протеинурия баҳоланади;
коагулограмма;
терапевт кўриги;
ЭКГ;
АЛТ, АСТ, билирубин ва унинг фракциялари, мочевина, креатинин.
Магнезиянинг юклама дозасидан кейин III чи даражали тугрук муассасасига туғдириб олиш масаласини хал қилиш мақсадида шошилинч госпитализация қилинади.
Даволаш
Барча тиббий ходимларни ёрдамга чақириш, тез ёрдам машинасини тайёрлаш, аёлни чап ён бошга ётқизинг, дархол вена катетеризацияси (ангиокатетерни афзал кўринг)
Магнезиал давони ўтказиш
(миллий стандарт буйича)
ОҒИР ПРЕЭКЛАМПСИЯНИ ВИЛОЯТ ПЕРИНАТАЛ МАРКАЗИ ДАРАЖАСИДА ТАШХИСЛАШ ВА ДАВОЛАШ
Шошилинч бирламчи баҳолаш
Ҳомила ўсиши ва ҳолатини кузатиш
Магнезиал терапия – юклама доза ва ушлаб турувчи доза
Антигипертензив терапия
Магнезиал терапия венага туғруқдан олдин, туғруқ вақтида ва туғруқдан ёки охирги эклампсия хуружидан кейин 24-48 соат давом эттирилади.
Туғдириш усули гестация муддати, ҳомила ҳолати, бачадон бўйни ҳолати ва шошилинчлигига боғлиқ бўлиб, туғдириш усули индивидуал кўрсаткичлардан келиб чиқади (миллий стандартларга кура)
Туғдириш усули гестация муддати, ҳомила ҳолати, она аҳволига боғлиқ бўлиб, табиий туғруқ йўллари орқали туғдириш мақсадга мувофиқ
Туғруқдан сўнг:
5 кун давомида ҳар куни АҚБни 4 марта ўлчаш;
туғруқдан 2 суткадан сўнг қонда мочевина, креатинин, билирубин, АЛТ, АСТ ва тромбоцитлар сонини текшириш;
агар АҚБ 160/100 мм сим.уст. ва юқори бўлса, антигипертензив дори воситалар қабул қилишни давом эттириш;
АҚБ 140/90 мм сим. уст. ва паст бўлса, антигипертензив дори воситалар миқдорини камайтириш;
агар аёл ҳомиладорлик вақтида Метилдопа қабул қилган бўлса, туғруқдан 2 суткадан сўнг бошқа дори воситасига ўтказиш;
АҚБ 140/90 мм сим. уст. ва ундан паст бўлганда антигипертензив дорилар билан ёки уларсиз стабил ҳолатда уйга жавоб бериш;
туғруқдан сўнг 6 ҳафта давомида УАШ назорати;
туғруқдан сўнг гипертензия 2 ҳафтадан ортиқ сақланса–терапевт консультацияси;
нефролог консультацияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |