Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Туомас М.С. Лехтонен 
Фин адабиёти жамиятининг Бош котиби 
38. 
ФИН-УГОР ЖАМИЯТИ 
Қадимда, фин ўхшашлик концепциясининг юзага келишига 
қадар фин-угор халқи мавжуд бўлган. Фин тилининг яҳудий, юнон, 
инжил ва кўҳна тилларга қардош эмаслиги маълум эди. 
Евроосиёнинг шимолий қисмида тарқалган тиллар ва ўша ерда 
яшовчи халқлар ёрдамида тарихнинг бундан аввал маълум бўлмаган 
варақларини очиш имкони мумкинлиги тўғрисидаги назария илгари 
сурилган эди. Бир неча авлод давомида давом этган ушбу вазифани 
бажариш учун ғайратли тадқиқотчи ва жасур саёҳатчилар зарур эди.


126 
Фин-угор жамияти 1883 йилда урал ва олтой халқларининг тили, 
маданияти ва тарихини ўрганишга кўмаклашиш учун тузилган эди. 
Грант олган ўнлаб тадқиқотчилар йиллар давомида фин-угор 
тиллари, аниқроқ қилиб айтганда Атлантика ва Тинч океанлари 
оралиғидаги ҳудуддаги урал ва олтой тиллари бўйича маълумотлар 
тўплаш билан шуғулланганлар. Жамият томонидан юзлаб китоб ва 
тадқиқотлар, маълумотлар тўплами ва таҳлилий мақолалар чоп 
этилган эди. Тўпланган маълумотлар туфайли фин-угор халқлари ва 
тилларининг тарқалиш манзараси, фин-угор жамиятининг ташкил 
қилинган вақтидагидан кўра анчагина равшанроқ ва аниқроқ бўлди, 
лекин янги маълумот ва ахборотлар ҳозиргача ҳам тўпланиб 
келинмоқда. Фин ва бошқа фин-угор халқларининг қаердан 
келганликлари тўғрисидаги саволга бўлган якуний жавоб ҳали ҳам 
олинмаган. Тиллар қардошлигининг моҳияти ва шаклланган тил 
хилма-хиллиги учун неча мингйиллик зарурлиги тўғрисидаги 
саволга яна ва яна қайтишга тўғри келмоқда.
Тадқиқотлар географияси энг бошидан бошлаб, ҳар бирининг ўз 
урф-одатлари ва эътиқодлари бўлган ўнлаб этник туркумлар 
яшаётган урал ва олтой тилларининг тарқалиш ҳудудларини ўз 
ичига олар эди. Кенг қамровли дала тадқиқотлари ўтказилган 
даврларда, фин-угор қабилалари асосан ўз аждодлари тилида 
сўзлашишар ва мерос қолган маданий қадриятларини келгуси 
авлодларига ўзгармаган ҳолда етказишар эди. Бироқ бу жараён 
дунёни ўзгартирган Октябр инқилоби, Сталин тозалашлари, 
Иккинчи жаҳон уруши ва урбанизация туфайли бузилди. 
Скандинавия саамлари, мордва, мари, удмурт, хант, манси, 
самоедларнинг кўпчилик қабилалари ва олтой тилларида 
сўзлашадиган мўғўл қабилалари – ушбу этник гуруҳларнинг ҳар 
бирида фин-угор жамиятидан тадқиқот гранти олган олим иш олиб 
борар эди.
Мордва бўйича Хейкки Паасонен (HeikkiPaasosen) томонидан 
тўпланган маълумотлар ва манси халқлари тўғрисидаги Арттури 
Каннисто (ArtturiKannisto) томонидан тузилган маълумотлар 
тўплами юз йил давомида ишлаб чиқилди ва нашрга тайёрланди. 
Мўғўл халқлари билан шуғулланган тадқиқотчи-олим Г.Й. 
Рамстедтга (G. J. Ramstedt) грант олган олимлар орасида энг катта 
муваффақиятсизликка учради: унинг илк тўпланган маълумотлар 


127 
тўплами ўғирлаб кетилди. Ўз уйига деярли бўш қўллар билан 
қайтган Рамстедт қайғуга берилмади ва давомида Корея ва Япония 
чегарасигача бўлган Шарқнинг янада узоқроқ ҳудудигача етиб 
борган янги тадқиқот сафарини амалга оширди. Рамстедт 1939 йилда 
чоп этилган, инглиз тилидаги илк ва анча вақтгача ягона бўлган 
корейс тили дарслигини ёзиб қолдирди. Корея уруши бошланган 
вақтда АҚШ армияси китобнинг ҳамма сонини сотиб олди.
1906-1908 йилларда Фин-угор жамиятининг энг машҳур 
стипендианти бўлган К.Г. Маннерхейм (C. G. Mannerheim), асл 
мақсади разведка маълумотларини тўплашдан иборат бўлган 
ўзининг машҳур Осиё экспедициясини амалга оширди. Маннерхейм 
экспедициянинг асл мақсадларини яшириш учун, барча ишни 
қишин-ёзин от устида олиб борган ҳолда, қийматини ўлчаб 
бўлмайдиган этнографик маълумотларни, айниқса Хитойнинг ғарбий 
ва шимолий вилоятларидаги турмуш тарзининг суратларини тўплаш 
билан шуғулланди. Бошланғич пайтда нашр қилишга яроқсиз деб 
топилган оқ-қора негативлар, охир-оқибатда рақамлаштирилдилар. 
Ҳозирги пайтда ушбу суратлар ҳаққонийлиги туфайли Хитойда жуда 
ҳам қадрланади.
Фин-угор жамиятининг кўпчилик стипендиантлари XIX асрнинг 
охирлари ва XX асрнинг бошларида, тиллар муҳитидаги ўзгариш 
жараёнларини кузатар ва фин-угор тиллари асосан аҳолининг 
руслашиши натижасида йўқ бўлиб кетишини башорат қилдилар. 
Прогнозларнинг кўп қисми амалга ошди ва XXI асрда кўпчилик 
фин-угор халқлари чегараланган тил ҳуқуқларига эга бўлган, ёки 
умуман эга бўлмаган туб миллий озчиликлари деб таърифланадилар. 
Фин-угор жамияти томонидан нашр қилинган лив тили (1938 й.) ва 
камасин тили (1944 й.) луғатлари ўлик тилларнинг энг муҳим 
ҳужжатларидир. Ўз услубининг мумтоз туркумига, тадқиқот 
маълумотлари тўплами эканлиги билан бир қаторда тегишли тиллар 
ҳақидаги маълумотлар манбаи бўлган хант (1948), колтт ва кольский 
лопарлари (1958), карел (1968-2005) ва мордва (1990-1999) 
тилларининг луғатлари киради. Шунингдек, жамият томонидан фин 
тилининг этимология луғати (1955–1981) ҳам чоп этилган.
Фин-угор жамияти ўз соҳасида ҳанузгача ҳам халқаро 
даражадаги 
илмий-тадқиқот 
ишлари 
нашриётларининг 
энг 
аҳамиятлиларидан бири ва турли мамлакатлар тадқиқотчиларининг 


128 
учрашиш жойидир. Фин-угор тилларида сўзлашадиган ва ўз 
тилларини ўрганиш ва ривожлантириш керак деб ҳисоблайдиган кам 
сонли халқларнинг кўпчилиги, фин-угор жамиятининг мақолаларини 
ўз маданий меросининг таркиби деб ҳисоблайдилар. Анъаналарнинг 
энг кучлиси, 1884 йилдан бери ҳар йили 2 декабрда, жамият илмий 
бўлимининг асосчиси бўлган М.А. Кастрен(M. A. Castrén)нинг 
туғилган кунида ташкиллаштириладиган йиғилишдир.
Лекин хотимада фин-угор тиллари гуруҳи бўйича, венгер 
олимлари томонидан XVIII асрнинг ўзидаёқ тўғрилиги англанган 
баёнот бериш керак. Тилларнинг фин-угор туркуми ҳозирги кунда 
етарли даражада яхши ўрганилган, аммо баъзи тилларнинг аҳволи 
ҳеч қачон бу даражадаги каби ёмон бўлмаган. Шунинг учун ҳам 
тадқиқотчи-олимлар уюшмасининг юксак вазифаси ҳали давом 
этмоқда.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish