Туйя Талвитие,
«
Кризис бошқаруви ташаббуси» марказининг ижрочи директори
115
35.
ЯРАДОР АСИРЛАРНИ АЙИРБОШЛАШ
ОПЕРАЦИЯСИ
1915-1918 йилларда, Биринчи жаҳон уруши даврида рақиблар
Торнио ва Хаапаранта шаҳарлари орқали 63,5 минг уруш асирларини
айирбошладилар. Ўша дамда бу урушлар тарихидаги энг йирик
инсонпарварлик операцияси эди. Ушбу айирбошлаш операцияси
ҳарбий мемуарларда жанг ҳаракатларининг изоҳлари соясида қолиб
кетди.
Шарқий фронтда бир-бирига қарама-қарши бўлган давлатлар,
яъни Россия, Германия ва Австро-Венгрия 1915 йилнинг қишида,
швед шаҳзодаси Карл бошчилигида ва Халқаро Қизил Хочнинг
ҳимоясида, ярадор уруш асирларига кўмаклашиш ва уларни
айирбошлаш учун ўз вакилларини Стокголм шаҳрига жўнатдилар.
Музокаралар 1906 йилдаги Женева ва 1907 йилдаги Гаага
шартномалари бўйича олиб борилдилар. Қизил Хочнинг ярадор ва
қуролсиз уруш асирларининг эндиликда душман эмас, балки ёрдамга
муҳтож бўлган яқин одамлар эканлиги тўғрисидаги ғояси ушбу
музокаралар учун тагзамин бўлиб хизмат қилди.
Финляндия ўша вақтларда ҳам алоқалар ўрнатишдаги воситачи
сифатида фаол иш олиб бораётган эди. Урушдаги қарама-қарши
томонлар орасидаги почта хизмати асосан шимолий йўллар орқали
ўтар эди. Торнио ва Хаапаранта орқали асирлар ва уларнинг
қариндош-уруғлари ўртасидаги хат ташиш, ҳамда асирларга
мўлжалланган почта жўнатмаларини етказиш фаолияти бундан
аввалроқ ҳам йўлга қўйилган эди. Уруш даврида Торнио ва
Хаапаранта шаҳарлари ўртасидаги дарё устидан почта етказиш учун
арқон йўли қурилган эди. Таянчлари ёғоч миноралардан ташкил
бўлган арқон йўли ердан 20 метр баландликда ўтган эди ва унинг
узунлиги 1 километрдан ортиқ эди. Арқон йўли бўйича 45та
транспорт саватлари юрар эди.
Уруш асирларини айирбошлаш операцияси учун Россия Санкт-
Петербургдан Торниогача темир йўл ўтказди, ҳатто бошланғич
вақтда Торнионинг шимолий қисмидаги, ўша пайтда швед
томонидан ҳам темир йўл ўтказилган Карункигача вақтинчалик
йўлни ҳам қурди. Швеция Германиядаги Сасснитц ва Швециядаги
Треллеборг шаҳарлари ўртасида иккита санитар кемаси учун икки
116
томонлама сув алоқасини йўлга қўйди. Треллеборг ва Хаапаранта
ўртасида маҳсус равишда жиҳозланган санитар поездларини йўлга
қўйдилар. Ярадор асирларни Торниойоки дарёсидан қишда от
чаналари, ёзда эса баржалар орқали олиб ўтар эди. Ўша вақтларда
Торнио ва Хаапаранта ўртасида темир йўл кўприги йўқ эди. Шу
тариқа, умумий маршрут бундай эди: Санкт-Петербург – Торнио –
Хаапаранта – Треллеборг – Сасснитц ҳар иккала йўналиш бўйича
ҳам. Ҳисоб-китоблар бўйича, ҳафтасига бир маротаба 230-250 уруш
асирлари ташиб ўтилиши керак эди.
Ярадор асирларни даволаш ва парвариш қилиш, шунингдек
уларни ташиш ишларида Қизил Хочнинг Швеция, Россия ва
Финляндиядаги ходимларининг каттагина қисми иштирок этди.
Россиялик асирларни Хаапарантада ташкил қилинган ўнта барак-
госпиталга ташиб ўтишар ва Учлар Иттифоқилик асирларни Санкт-
Петербургдан улар учун Торниода қурилган вақтинчалик ҳарбий
госпиталга ташиб келишар эди.
Илк санитар поезд Санкт-Петербургдан Торниога 1915 йилнинг
августида етиб келди ва бир ҳафтадан сўнг, Хаапарантага
Терезиенштадтдаги уруш асирлари лагерларидан поезд келди.
Уруш асирлари келаётган илк поездлар баланд мартабали
амалдор ва ҳарбийлар вакиллари томонидан кутиб олинди. Уларнинг
орасида генерал-губернатор Франс Сейн ўз рафиқаси билан ва
губернатор аф Энехьельм ҳам бор эди. Шаҳзода Карл, Россия Қизил
Хочининг Финляндиядаги олий комиссари, генерал-майор Пауль
фон Эттер ва буюк князь Кирилл Владимирович Қизил Хоч
томонидан вакил бўлдилар. Асирлар олиб келинган эшелонлар
фахрий рота ва ҳарбий оркестрлар, ҳамда катта жамоат томонидан
станцияда кутиб олинар эди.
1915 йилнинг августидан бошлаб то 1918 йилнинг январигача
Торнио ва Хаапаранта ўртасида, жами бўлиб 63465 нафар ярадор ва
мажруҳ бўлган асир ташиб ўтилди. Россиялик асирлар сони 37295
нафар, немис асирлари 3617 нафар ва австро-венгер асирлари 22123
нафар эди. Турк асирлари 428 киши эди.
Айирбошланган асирларда жиддий жароҳат ва майибликлар бор
эди. Кўпчиликнинг камида бир тана аъзоси кесиб ташланган,
кўпларининг иккала оёғи ҳам йўқ, баъзиларининг деярли барча қўл-
оёқ аъзолари кесиб ташланган эди. Аскарлар юзларида снаряд
117
парчаларидан қолган ва жиддий термик яралар мавжуд эди,
баъзилари жароҳатлардан кўр бўлиб қолган эди. Уруш ва ярадорлик
натижасида келиб чиққан руҳий жароҳатлар енгил бўлмаган бўлса
керак. Ярадорлар дала госпиталларида энг асосий муолажалар ва
парвариш билан таъминланар эди. Уларни чўмилтиришар, уларга
янги кийим, дори-дармон ва қисқа муддатли ҳордиқ беришар эди.
Ярадорларнинг чечакка қарши эмланган ва юқумли кассаликларга
чалинмаган бўлишлари мажбурий шарт эди.
Қўл-оёқ аъзолари кесиб ташланганлар қўлтиқ-тайёқлар
ёрдамида вагонларга чиқишлари, ҳаттоки ўзларини тортиб
чиқаришлари ўта ҳайратланарли манзара эди. Швед фотографи Миа
Гриннинг фотосуратларидан, ҳозирги кунгача сақланиб қолган почта
откриткалари учун фойдаланилди.
Йўл давомида жароҳат ва касалликлар кучларни шунчалик
йўқотар эдики, натижада юзлаб ярадорларга ўз уйларини кўриш ҳам
насиб этмади. Йўлда ҳалок бўлган Учлик Иттифоқи аскарлари
Хаапарантада, Россия аскарлари эса Торниодаги қабристонда
кўмилар эди.
Россиядаги инқилобдан сўнг, 1917 йилнинг апрелидан
Торниодаги дала госпиталида қийинчиликлар юз бера бошлади.
Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиш ва дала госпиталини
таъминлаш ҳолати ёмонлашди, ҳамда молиялаштириш бўйича
кечикишлар бошланди. Сўнгги эшелонлар 1918 йилнинг январи
ойида ўтдилар.
Биринчи Жаҳон уруши шафқатсизлиги вақтида ва унинг
якунидан сўнг, қарама-қарши томонларнинг энг юқори даражадаги
одамийлик ва кенг қамровли инсонпарварлик операциясини амалга
оширишга муваффақ бўлганлари эътиборга лойиқдир. Финляндия
ушбу операцияда етакчи ўринлардан бирини эгаллади. Амалга
оширилган операцияларнинг мажмуаси жаҳон тарихи учун
чинакамига ягона бўлди. Финляндия кейинчалик ҳам дунёнинг
турли жойларида пайдо бўлаётган можаро ҳолатларида «қози бўлиб
эмас, айнан шифокор бўлиб» қатнашишга ҳаракат қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |