Йоханна Пакканен,
Аёллар ташкилотлари Коалициясининг 2017 йилдаги бош котиби
22. «
КЕPА» НОМЛИ РИВОЖЛАНАЁТГАН
МАМЛАКАТЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ
МАРКАЗИ
«КЕPА» номли ривожланаётган мамлакатлар билан ҳамкорлик
қилиш маркази 1985 йилда, ривожланаётган мамлакатлар билан
ҳамкорлик қилувчи фин нодавлат ташкилотларини бирлаштириш
мақсадида ташкил қилинган эди. Марказни очиш учун икки сабаб
бор эди. Булардан биринчиси, 1960 йиллардаги қисқа ва
муваффақиятсиз уринишдан сўнг, ривожланаётган мамлакатлар
билан ҳамкорлик фаолиятини қайтадан бошлаш мақсадидан иборат
эди. Иккинчисининг мақсади, «бир фоиз» ҳаракатининг натижасида
ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ижобий тажриба пайдо бўлди
ва ушбу тажриба ҳамкорликнинг мустаҳкам тузилишларини жамоат
77
ташкилотлари ва ҳаракатларининг ўзлари томонидан яратилиши
кўринишида фойда келтириши мумкинлигидан иборат эди.
1979 йилнинг охирларида вужудга келган «бир фоиз»
ҳаракатининг ғояси жуда содда эди. Ушбу ҳаракат ҳар бир финга ўз
фойдасидан ҳеч бўлмаса камида 1 фоизини ривожланаётган
мамлакатларга ёрдам бериш бўйича лойиҳаларни, ёки жанубий
мамлакатлардаги бошқа шу каби фаолиятларни молиялаштираётган
бирон бир жамоат ташкилотига ўтказиб беришга даъват қилар эди.
Ҳаракат
Финляндиядан
ЯИМнинг
камида
0,7
фоизини
ривожланаётган мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш ва қашшоқлик
чегараси ортида қолган инсонларга ёрдам бериш учун ажратишни
талаб қилди. «Бир фоиз» ҳаракати 1980 йилларнинг бошларида унча
катта бўлмаган ташаббус гуруҳлари лойиҳаларидан, ўнлаб катта ва
кичик жамоат ташкилотларининг кампаниясигача ўсиб борди.
Ҳаракатнинг энг юқорига кўтарилиши даврида ўз молиявий
ҳиссаларини 100 мингга яқин финлар қўшган эди. «Бир фоиз»
ҳаракати ўзининг сиёсий мақсадига ҳам эришди ва 1991 йилгача
Финляндия ривожланаётган мамлакатлар билан ҳамкорлик учун
ЯИМнинг 0,7 фоизини ажратар эди. Аммо, ушбу ютуқ вақтинчалик
эди, чунки кейинчалик ушбу кўрсаткич қўйилган мақсаддан камайиб
кетди.
Деярли барча саноати ривожланган мамлакатлардаги кўнгилли
гуруҳлар фаолиятидан янги меҳнат шакли пайдо бўлди. Таълим
олган ва кўпинча катта тажрибага эга бўлмаган ёшларни, аҳоли
ичида кичик иш ҳақи билан меҳнат қилиш учун ривожланаётган
мамлакатларга жўнатишар эди. Аста-секинлик билан ҳамкорликнинг
бу шакли ҳам янада жиддийроқ тус олди, янада малакали ва яхши
ҳақ тўланадиган меҳнатга айланди.
Жамоат ташкилотларининг ривожланаётган мамлакатлар билан
ҳамкорликларига
баҳо
берилганда,
Финляндия
томонидан
ривожланаётган мамлакатларга ёрдам бериш фаолиятини бошлаш
учун яна бир бор ҳаракат қилиш вақти келганлиги тўғрисидаги
хулосага келинди. Фақат, илк муваффақиятсиз ҳаракатдан олинган
сабоқ бўлган бир шарт билан: ривожланаётган мамлакатларга
кўмаклашиш бўйича фаолият тўлиқ равишда ривожланаётган
мамлакатларни
қўллаб-қувватлашга
мўлжалланган
бюджет
маблағлари ҳисобидан олиб борилиши мумкин, лекин амалий
78
фаолиятни ташкиллаштириш бўйича жавобгарлик фин жамоат
ташкилотлари зиммасига юклатилади.
1982 йилда ривожланаётган мамлакатларга кўмаклашиш
масалаларини ҳам ўз ичига олган, ташкилотлар манфаатларини
бирлаштирилган ҳолда илгари суришни мувофиқлаштирувчи,
ривожланаётган мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари
бўйича нодавлат ташкилотлар Кенгаши (КАКЕНЕ) тузилди. Кенгаш
томонидан, ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мустаҳкам замин
яратиш имкониятларини ўрганиб чиқиш вазифаси юклатилган
бўлган, ривожланаётган мамлакатлар Институти директори Марья-
Лииса Свантс (Marja-LiisaSwantz) бошқаруви остида ишчи гуруҳ
тузилди. 1983-84 йилларда Давлат кенгаши томонидан тайинланган
комиссия ҳам ривожланаётган мамлакатлар билан ҳамкорлик
фаолияти йўлларини таҳлил қилиш ва ўрганиш билан шуғулланди.
«КЕPА» номли ривожланаётган мамлакатлар билан ҳамкорлик
Марказини ташкил қилиш ғояси, 1983 йилнинг кузида
ривожланаётган мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш марказини
ташкил қилиш эҳтиёжи ва унинг фаолият йўналишларини ўз ичига
олган иш хатини тайёрлаган Марья-Лииса Свантсга тегишли эди.
«KEPA»
Марказининг
вазифалари
доирасига
жамоат
ташкилотларини ахборот ва ўқув-услубий томондан қўллаб-
қувватлаш, қўшма компанияларни мувофиқлаштириш, шунингдек,
«қўшимча маслаҳат маркази» сифатидаги фаолиятни киритиш
таклиф қилинди. Ривожланаётган мамлакатлар билан ҳамкорлик
фаолияти комиссияси (аъзо ташкилотларнинг дастаги билан)
томонидан, янги ташкил қилинаётган ривожланаётган мамлакатлар
билан ҳамкорлик Марказига маъмурий вазифалар юклатилди.
Қолгани эса тарихда ёзилган. 05.03.1985 йилдаги «КЕРА»
марказини ташкил қилишга бағишланган йиғилишда, жамоат
ташкилотлари ва давлат вакиллари «икки қуённи бир ўқ билан
ўлдиришга» ҳаракат қилдилар. Яъни, зиммасига ривожланаётган
мамлакатлар билан ҳамкорлик қилувчи жамоат ташкилотлари учун
компания ва хизматлар ташкил қилиш, ҳамда ривожланаётган
мамлакатларга кўмаклашиш фаолиятини бошқариш бўйича иккита
ҳал қилувчи вазифа юклатилган «КЕРА» Марказини яратишга қарор
қилдилар. Қабул қилинган қарорда ўз-ўзидан соф фин хусусиятлари
бор эди. Давлат ҳукумати ва фуқаролик жамиятининг эҳтиёж ва
79
мақсадлари, икки томонни ҳам қониқтирувчи бир бутунга
бирлаштирилган эди. Ташқи ишлар вазирлигининг ривожланаётган
мамлакатлар билан ҳамкорлик фаолияти бўйича масъулиятни
зиммасига юклатиш мумкин бўлган, қолаверса хизмат кўрсатиш
масалаларида ташкилотлар эҳтиёжларига жавобгар бўлувчи вакил
ташкилотга эҳтиёжи бор эди. Нодавлат ташкилотлар эса ушбу
масалада ўз манфаатларини бошқача кўраётган эди. Ўз зиммаларига
ривожланаётган мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш масъулиятини
олган
ташкилотлар,
жамоат
компаниялари
ва
хизматлар
ташкиллаштириш имкониятига (шунингдек, давлат томонидан
молиялаштиришга ҳам) эга бўлдилар. Амалда эса ривожланаётган
мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш фаолияти «KEPA»нинг асосий
фаолияти эди, чунки бошқа йўналишлар кам миқдордаги
молиялаштириш сабабли орқа ўринларда қолди.
90 йилларнинг ўрталарида марказ фаолиятига баҳо берилди ва
шундан сўнг «KEPA»нинг фаолият соҳаси қайтадан кўриб чиқилди.
Ривожланаётган мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш фаолияти
«KEPA»нинг янги «жанубий дастури» қисми бўлиб қолди.
Марказнинг ахборот таъминоти, хизмат кўрсатиш ва ривожланаётган
мамлакатлар билан ҳамкорлик сиёсатини ишлаб чиқиш фаолиятлари
янада кенгроқ доира ва молиявий қўллаб-қувватлашга эга бўлди.
«KEPA» маркази ривожланаётган мамлакатлар билан ҳамкорлик
қилиш бозоридаги ягона ва яхлит тузилмадир. Турли хилдаги
жамоат ташкилотларини бирлаштирувчи форум, ташкилотлар
орасидаги барча чегара ва андозаларни ошиб ўтган ҳолда
ҳамкорликни амалга оширишга тайёрдир, лекин айни вақтда давлат
ва фуқаролик жамияти ўртасидаги прагматик алоқалар асосида
қурилган ҳамкорликка интилади.
1980 йилларнинг ўрталарида «KEPA» маркази қаноти остида,
ривожланаётган мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш соҳасидаги
«Имкониятлар ярмаркаси» номи билан ҳаётга йўлланма олган ғоя
вужудга келди. Мақсади ривожланаётган мамлакатлар билан
ҳамкорликни кўрсатиш ва у ҳақида сўзлаб бериш бўлган ушбу
ярмарка тадбири, ўзининг шакли бўйича бозорга ўхшаб кетади. У
бутун мамлакат бўйича машҳурликка эга бўлди ва эндиликда ҳар
йили ўтказилмоқда. Хельсинкида ушбу тадбир «Бир қишлоқдаги
бутун дунё» номи билан ўтказилади. У баҳорда, ҳафта охири
80
кунларида ташкиллаштирилади ва ўн минглаб одам қатнашувчи кўп
маданиятли тадбирни ўзида акс этади. «KEPA» маркази ҳанузгача
ҳам ярмаркалар ва «Бир қишлоқдаги бутун дунё»нинг бош
координатори сифатида фаолият кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |