Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Раймо Вистбака,
2016-2017 
йилларда Ўйин автоматлари ассоциациясининг сўнгги 
бошқарув кенгаши раиси,  
1989-1990 
йилларда транспорт вазири, 1987-2011 йилларда 
парламент депутати 
 


66 
18. 
КАСАБА УЮШМАСИ ҲАРАКАТИНИНГ 
ШАКЛЛАНИШИ 
Финляндияда касаба уюшмаси ҳаракати XIX асрнинг иккинчи 
ярмида пайдо бўлди. Ўзининг касбий бирлашмаларини биринчи 
бўлиб машинистлар, матбаачилар ва денгиз офицерлари туздилар. 
Бошланғич даврда фақатгина ўнтадан бир киши бирон-бир касаба 
уюшмасига аъзо эди. Кейинчалик касаба уюшмаларига аъзолик 
даражаси юксалди.
1968 йилдаги иш ҳақи бўйича биринчи миллий келишувда, 
касаба уюшмасига аъзолик бадаллари иш берувчи томонидан 
тўғридан-тўғри 
иш 
ҳақидан 
ушлаб 
қолиниши 
ва 
ушбу 
маблағларнинг 
солиққа 
тортилмаслиги 
тўғрисида 
келишиб 
олинганидан сўнг касаба уюшмалари аъзолари сони жуда кўпайди. 
Ишчиларнинг 80 фоизидан ортиғи касаба уюшмаларида аъзо бўлган 
1993 йилда, касаба уюшмаларига аъзолик даражаси энг юқори 
бўлди.
Фин касаба уюшмаси ҳаракати ғарбий демократик мамлакатлар 
томонидан дунёдаги энг нуфузлилардан бири деб ҳисобланади. 
Албаттаки, бундай баҳолаш жуда юқори даражадаги касаба 
уюшмасига тегишлиликни талаб қилди. Аммо, энг аввало касаба 
уюшмаси ҳаракатининг ишончли келишув томони эканлиги ва ўз 
аъзоларининг 
фаровонлигини 
оширишни 
уддалаганлиги, 
жамиятдаги фаровонлик даражасининг юксалишига ўз таъсирини 
кўрсатди.
Европа Иттифоқи доирасида меҳнат бозорлари фаоллиги ҳам 
муҳим ўринга эга. Уч томонлама ҳамкорлик ва музокара жараёни 
Европа 
Иттифоқининг 
барча 
ҳудудларида 
меҳнат 
муносабатларининг ривожланишига асос бўлди. Касаба уюшмаси 
ҳаракати Европадаги интеграция жараёнига кучли дастак бермоқда 
ва мамлакатлар орасидаги мавжуд бўлган иқтисодий ва ижтимоий 
фарқларни бор кучи билан тенглаштиришга ҳаракат қилмоқда.
Глобализация ва меҳнат мунособатларининг беқарорлиги 
(вақтинчалик меҳнат шартномалари, тўлиқ бўлмаган иш куни, 
бандлик агентликлари орқали ёлланадиган ходимлар, иш ва маош 
бериш кафолати бўлмаган меҳнат шартномалари), меҳнат шакли ва 
усулларининг ўзгариши, янги ахборот технологияларининг таъсири 


67 
– буларнинг барчаси касаба уюшмалари ҳаракати учун янги 
синовларни аниқлаб берди. Бошқа томонлама эса, тарих давомида 
меҳнат муносабатлари авваллари ҳам ўзгариб турар эди. Шунга 
қарамай, меҳнат муносабатларининг кўпчилик қисми ҳанузгача 
доимий ва тўлиқ иш кунилик бўлса ҳам, меҳнат муносабатларининг 
беқарорлиги кучли тенденцияга айланмоқда.
Ҳозирги кунда иш стажининг бошланиши кечроқ бўлмоқда, 
чунки кўпчилик ёшларнинг меҳнат ҳаётлари бошидаги вақтинчалик 
ишларда машғуллиги табиий ҳолдир. Меҳнат муносабатларининг 
барқарорлиги эса одатда касаба уюшмасига аъзоликка қизиқишга 
ижобий таъсир қилади.
Вазият ноаниқдир, чунки меҳнат бозоридаги беқарор ҳолат 
пайтида биринчи ўринда касаба уюшмаларига аъзолик орқали 
кафолатларга эга бўлиш зарурдир. Кўпчилик буни ортиқча юк 
ҳисоблаб бундай қилмайди. Фин ишчиларининг, шу жумладан тўлиқ 
бўлмаган иш куни давомида, вақтинчалик шартнома асосида ёки 
бандлик агентликлари орқали ишловчиларнинг касаба уюшмаларига 
аъзоликларининг юқори даражаси - ҳимояланганликнинг энг кучли 
кафолатидир.
Меҳнат коллективлари ўлчамларининг кичрайиб бориши меҳнат 
муносабатлари 
беқарорлигининг 
бўлагидир. 
Корхоналарнинг 
кўпчилигида ўн нафардан камроқ одам иш билан банд. Бундай иш 
жойларида касаба уюшмаси бўлимининг фаолият юритиши 
даргумондир. Ҳамма иш жойларида ҳам касаба уюшмаси масалалари 
билан шуғулланадиган ишончли одам бўлмаслиги мумкин.
Авваллари касаба уюшмасига аъзолик ўз-ўзидан маълум ҳолат 
каби тушуниларди. Ҳозирда эса «Менга бундан қандай наф бўлади» 
деган савол туғилади, ёки «Албаттаки мен ўз кучим билан 
эплайман» деган фикр келади. Кўпинча маълумотнинг йўқлиги 
касаба уюшмасига аъзо бўлмасликка сабабдир; бу масалани 
суриштириш учун ҳеч ким келмади. Шунинг учун касаба 
уюшмасини яна қайта яратиш, ҳатто кичик меҳнат коллективлари 
билан ҳам учрашувлар ўтказиш керак. Шу билан бир вақтнинг ўзида, 
мисол учун цех кенгашлари, касаба уюшмаси бўлимлари 
ташкиллаштириш ёки ишончли одамни танлаш орқали касаба 
уюшмаси ҳаракатини тажрибада қандай амалга ошириш мумкинлиги 
мисолларини кўрсатиш мумкин.


68 
Касаба 
уюшмаси 
ҳаракати 
вақтинчалик 
ишчилар 
ва 
ҳунармандларнинг ўз ҳаётларининг яхшиланиб бораётганлигини ҳис 
қилишни бошлаган вақтларида пайдо бўлди. Тарих замонавий 
ёшларга ҳам профессионал ўзини ўзи бошқариш масаласини қандай 
ечиш кераклигини мисолларда кўрсатиб берди.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish