Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Лассе Векстрём, 
Техника фанлари доктори, 1996-2000 йилларда Автойўллар ва сув 
иншоотларини қуриш, уларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш 
Бошқаруви бош директори 


62 
17. 
ЎЙИН АВТОМАТЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ 
1938 йилнинг 1 апрел куни ташкил қилинган ўйин автоматлари 
ассоциацияси, давлат ҳукумати ва жамоат ташкилотларини кўприк 
каби боғлаб турган ижтимоий инновацияни ўзида акс эттиради. 
Ташкилот ўзининг фаолият йўлини ўн йилликлар давомида излаган 
эди. Натижа ўлароқ, мамлакатнинг ҳамма жойларидаги барча ўйин 
автоматлари жамоат ташкилотлари ва давлатнинг бошқарувига 
тушдилар.
Немис ва фин тадбиркорлари 20-йилларнинг ўрталаридан 
бошлаб ўйин автоматлари фаолиятини «Паяццо» ўйин автоматидан 
бошладилар. Бироқ, одамларнинг қимор ўйнинларига бўлган 
ишқибозлигидан фойдаланган ҳолда, алоҳида тадбиркор шахслар 
томонидан катта миқдордаги маблағларнинг қўлга киритилгани фош 
этилганидан сўнг тез орада жамоат фикри бонг урди. Ҳукумат 
органларига ўтказилаётган босим кучайиб борди ва кўп ўтмай, 1933 
йилда пуллик ўйин автоматларини етказиб бериш ва эгалик қилиш, 
ҳамда ўйин фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи фақатгина хайрия 
ташкилотларига рухсат берилганлиги тўғрисидаги қарор қабул 
қилинди.
Ўйин автоматлари ассоциацияси (RAY) 1938 йилда давлат 
томонидан аҳолининг соғлигини сақлашга пул йиғиш бўйича 
умумий фаолият шакли берилган саккизта таъсис ташкилотларининг 
ҳаракатлари билан ўз фаолиятини бошлади. Бундай жамоат 
бирлашмаси ўз хусусиятларига кўра ягона бўлган тузилма эди ва 
халқаро қизиқиш объектига ҳам айланди. Оддий рўйхатга олинган 
бирлашмадан фарқли ўлароқ Ўйин автоматлари ассоциацияси 
бошидан бошлаб, жамоат ташкилотлари ва уларнинг хайрия ишлари 
учун ўйин автоматларидан келиб тушувчи пуллар ҳисобидан маблағ 
йиғиш 
вазифаси 
юклатилган 
бўлган 
давлат 
ва 
жамоат 
ташкилотларининг умумий лойиҳаси эди.
Давлат таъсисчи ташкилотларни қўллаб-қувватлади ва шу йўл 
билан фаолиятнинг тўсиқсизлигини таъминлади.
Ўйин автоматлари ассоциацияси 1938 йилнинг 1 апрелида ўз 
фаолиятини бошлади. Ўша вақтда ассоциациянинг 670 дона ўйин 
автомати бор эди. Биринчи йилнинг фойдаси ҳисобидан 84та 
ташкилотга 12 миллион марка миқдоридаги субсидиялар тарқатилди.


63 
Ўйин автоматлари ассоциацияси, асосан ресторан эгалари 
бўлмиш тадбиркорлар билан шартнома тузиш ваколатига эга бўлган 
вакиллар тармоғини ташкил қилди. Шунингдек, ташкилот 
автоматларни ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш, улардан 
пулларни йиғиш ва ташкилот ва жамиятларга тарқатишга ҳам қарор 
қилди. Бундан ташқари, ўйин автоматлари ассоциацияси молиявий 
ёрдам учун мурожаатларни кўриб чиққан ва субсидияларни 
тақсимлаш бўйича ҳукуматга ўз таклифларини берган. Ассоциация 
маблағлардан фойдаланишни ҳам назорат қилган. Бу дегани, 
ассоциация томонидан, пулларнинг ўйин автоматларидан олиниши 
пайтидан бошлаб, молиявий ёрдам бериш қарори бўйича улардан 
фойдаланишгача бўлган пул айланмасини кузатиб турарди.
Субсидиялар маълум бир шартлар асосида барча жамиятга фойдаси 
тегадиган 
ташкилотларга 
берилар 
эди. 
Казино 
ўйинлари 
ассоциациянинг 
жавобгарлик 
доирасига 
1960 
йилларнинг 
охирларида киритилган эди. 1980 йилларнинг охирларида 
ассоциация ўз ўйин ҳудудларини ва 1990 йилларнинг бошларида 
халқаро казиноларни ҳам очиш имконига эга бўлди.
2016 йилгача бўлган даврда Ўйин автоматлари ассоциацияси 
жамоат ташкилотларига жами бўлиб 10,5 миллиард еврога яқин 
миқдорда субсидиялар тарқатди. Жами субсидия олган жамоат 
ташкилотларининг сони 3,5 мингтага яқин эди. Бу чинакамига жуда 
салмоқли рақамлар ва уларга бошқа йўл орқали етишиш жуда ҳам 
қийин бўлар эди.
2016 йилда Ўйин автоматлари ассоциациясининг даромади 
тарихий рекорд ўрнатди. Вазирлик ассоциация томонидан берилган 
таклифга биноан жами бўлиб 317,6 миллион евро миқдоридаги 
субсидияларни тарқатди. Ушбу маблағдан уруш фахрийларига 
имтиёзлар 
ва 
уруш 
даврида 
олинган 
жароҳатлар 
учун 
компенсациялар тўлаш билан шуғулланувчи давлат ғазначилигига 
ҳам тўлов қилинди. Фахрийларга ғамхўрлик қилиш иши уларнинг 
охиргисининг орамиздан кетгунича давом этади. Ўйин автоматлари 
ассоциациясининг даромадларидан фахрийлар учун жами бўлиб 2,4 
миллиард евро ажратилган эди!
Ассоциациянинг бундай катта муваффақияти учун раҳматни 
қимор ўйинлари ишқибозларига айтиш керак. Финляндиянинг 
балоғат ёшига етган ҳар учинчи фуқароси, Ассоциациянинг 


64 
бошқарувида бўлган қимор ўйинларини ўйнаш орқали ушбу катта 
миқдордаги пулни тўплашда иштирок этган.
Тангалар, қоғоз пуллар, ҳозирда эса банк карталари ва интернет 
ҳисоб рақамларидан келган пуллар ,охир оқибатда маълум бир кўмак 
олувчига етиб бориш занжирини ҳаракатга туширдилар.
Субсидиялар ёрдамида Ўйин автоматлари ассоциацияси 
аҳолининг алоҳида тоифалари ўртасидаги тенгсизликни камайтириш 
борасида кўп нарсаларга эришди. Субсидия олган жамоат 
ташкилотлари, ўз ҳаётларини бир маромга солиш имкониятлари 
ўртачадан паст, ёки турмуш ҳолати ёмон томонга ўзгарган ва уларга 
шу пайтгача жамиятнинг ёрдами ҳали етиб бормаган инсонлар 
орасида узоқ вақт мобайнида муҳим фаолият олиб бордилар. Ўйин 
автоматлари ассоциацияси бундай қийин аҳволда қолган инсонларга 
ёрдам беришга мўлжалланган ижтимоий фаолият йўналишларини 
қўллаб-қувватлайди.
Ўйин 
автоматлари 
ассоциацияси 
бошқа 
ижтимоий 
инновацияларни 
туғилиши 
учун 
имкон 
яратди. 
Жамоат 
ташкилотлари кейинчалик давлат бошқаруви тизими ёки 
муниципалитетлар 
миқёсидаги 
хизматларни 
тақдим 
қилиш 
таркибига киритилган янги ғояларни ташкиллаштириш билан 
шуғулланар эди. Ўйин автоматлари ассоциацияси бошқа хизматлар 
етказиб бериш тизимларида тарқалиши мумкин бўлган янги фаолият 
шакли ва усулларини яратишга интилган эди.
Жамоат ташкилотлари билан олиб бориладиган ишлар ҳанузгача 
ва кундалик ҳаётнинг деярли барча соҳаларида давом этмоқда. Фин 
жамиятида Ўйин автоматлари ассоциациясининг иштирок этмаган 
жойини топиш жуда мушкул. Ҳозирги кунда хайрия фаолияти 
гўдаклик давриларидан бошлаб, то кексайиб қолгунларича 
одамларга ўз таъсирини ўтказади. Ҳаддим сиғиб айтишим 
мумкинки, жамоат ташкилотларисиз Финляндия ҳозирдагидек 
бўлмас эди.
Ўйин автоматлари ассоциацияси ўзининг фаолиятини жуда 
оқилона олиб борди. У соғликни сақлаш ва ижтимоий қўллаб-
қувватлаш 
соҳаларида 
фаолият 
юритаётган 
жамоат 
ташкилотларининг, Финляндия аҳолиси фаровонлиги бўйича ўз 
вазифаларини бажаришларини муваффақиятли равишда қўллаб-
қувватлади.


65 
2017 йилда барча қимор ўйин йўналишлари битта бошқарувга 
бирлаштирилди. FintotoOy, RAY ва VeikkausOy компаниялари, 
давлатнинг бошқарувида бўлган VeikkausOy номли якка компанияга 
бирлаштирилди.
Монопол тизими қимор ўйинлари билан боғлиқ эҳтимолий 
суистеъмол қилишларнинг олдини олиш, шунингдек, қимор 
ўйинларининг саломатлик ва ижтимоий фаровонликка бўлган 
зарарини камайтириш учун энг яхши усулдир. Қимор ўйинлари 
йўналишларидаги барча соҳаларнинг бирлашганлиги монопол 
бозорни янада мустаҳкамлади. Қимор ўйинларининг янги 
бошқаруви, фуқаронинг ягона ўйин ҳисоби орқали қимор 
ўйинларига боғланиб қолган одамларга кўмаклашишнинг янги ва 
янада самаралироқ усулларини ишлаб чиқиш имкониятига эга.
78 йил аввал, бошланғич даврда қўйилган мақсад ўзгаришсиз 
қолди. Субсидиялар олувчи жамоат ташкилотларининг овози, 
амалий 
фаолиятда 
эшитилиши 
мумкинлиги 
ва 
жамоат 
ташкилотларининг фикрлари эътиборга олиниши жуда муҳимдир. 
Кўп йиллик тажриба доноликка етаклайди ва уни эътиборга олиш 
зарур.
Қимор ўйинлари бозори келажакда ҳам Финляндия аҳолисининг 
соғлиги 
ва 
ижтимоий 
фаровонлигини 
ҳимоя 
қилиш 
ва 
камбағалликни камайтириш борасида фаолият юритади. Соғликни 
сақлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳаларида фаолият 
юритувчи жамоат ташкилотлари, муҳтожлар учун ушбу йўналишда 
жуда катта аҳамиятга эгалар.
Veikkaus номли янги қимор ўйинлари бошқармаси молиявий 
муваффақият ва амалий фаолият нуқтаи назаридан Ўйин 
автоматлари ассоциациясидан мерос сифатида кўргазмали мисол 
олди.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish