Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Лаури Люлю,
Электриклар касаба уюшмаси кенгашининг (Sähköliitto) ва Фин 
касаба уюшмалари марказий бирлашмасининг (SAK) собиқ раиси 
 
19. 
ПАРТИЯЛАРНИ МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-
ҚУВВАТЛАШ 
Финляндиянинг 2017 йил бюджети лойиҳасида, сиёсий 
партиялар фаолиятларини қўллаб-қувватлаш учун белгиланган 
миқдордаги маблағларни ажратиш алоҳида равишда кўзда тутилган. 
Лойиҳанинг изоҳлар учун ажратилган қисмида ушбу ҳаражатлар 
бўйича 29 635 000 евро миқдоридаги маблағ кўрсатилган. Ушбу 
маблағлар Финляндия Парламентида кўрсатиб ўтилган, партиялар 
тўғрисидаги Қонуннинг 9-параграфи ва партияларга субсидиялар 
ажратиш тўғрисидаги Фармоннинг 1-қисмига кўра, ҳамда ўз таъсис 
ҳужжатлари ва дастурлари доирасидаги партияларнинг ижтимоий 
фаолиятларини қўллаб-қувватлаш учун ишлатилиши мумкин.
Субсидиялар парламент партияларига депутатлар сонига қараб 
ажратилади. Субсидиялар ажратиш тўғрисидаги Фармонга кўра, 
партиялар субсидиялар миқдоридан камида 8% аёлларга алоқадор 
фаолиятлар ва камида 8% туман ташкилотларинг фаолиятларини 
қўллаб-қувватлаш учун сарфлашлари лозим. Авваллари фармонда 
маблағларнинг камида 8% партияларнинг халқаро фаолияти учун 
сарфланиши кўзда тутилган эди.
Партияларнинг молиявий қўллаб-қувватланишини ўз ичига 
олган партиялар тўғрисидаги Қонун 1969 йилдан бери кучда 
қолмоқда. Бундан сўнг қонуннинг кўриниши бироз ўзгарди, лекин 
умумий жиҳатдан Мауно Койвистонинг тасаввуридаги каби қолди.
Ҳозирги кун тили билан айтганда, субсидиялар ажратишда 
асосий 
бўлиб 
партияларни 
молиялаштириш 
жараёнининг 
шаффофлигини таъминлаш бўлмоқда. Асосий мақсад бўлиб, 


69 
партияларни хусусий молиявий қўллаб-қувватлашдаги кулранг 
схемалар ва уларга боғлиқ эҳтимолий босимдан халос қилиш хизмат 
қилди. Ушбу вазифа субсидиялар ажратиш туфайли муваффақиятли 
равишда амалга оширилмоқда. Бошқа томондан эса, сиёсий партия 
қарорларига босим ўтказиш жуда қийин бўлиб қолмоқда. Босим 
ўтказилган бўлса ҳам, одатда у қарорларни қабул қилиш бўйича 
муҳим ўрин эгаллаган алоҳида шахсларга нисбатан бўлмоқда.
Субсидия ажратишнинг иккинчи вазифаси партияларни 
молиялаштиришнинг 
тахмин 
қилиниши 
мукинлиги 
ва 
барқарорлигини 
таъминлашдан 
иборатдир. 
Субсидияларнинг 
ҳақиқий миқдори 1970 йилдан сўнг анчагина камайишига қарамай, 
2004 йилдагина бюджетдаги субсидиялар бўйича қарор қилиш 
давомида пулнинг харид қилиш қобилияти эътиборга олинди. 
Йиллар давомида субсидияларнинг миқдори давлатнинг иқтисодий 
аҳволига боғлиқ тарзда ўзгариб борди. 2004 йилдан бошлаб 
партиялар асосий молиявий қўллаб-қувватлашдан ташқари, сайлов 
йили учун субсидияларнинг 10-20% ташкил қилувчи қўшимча 
ёрдамни ҳам оладилар. Европа парламенти сайловига ахборот 
ишларини ўтказиш учун алоҳида субсидия ажратилади.
Субсидиялар 
партиявий 
фаолиятни 
молиялаштиришнинг 
салмоқли қисмидир. Мисол учун, социал-демократик партиянинг 
умумий даромадида субсидиялар 45%ни ташкил қилади. Таянч 
уялар ва ҳудуддаги ташкилотлар ўз молиялаштириш ва аъзолик 
бадаллари 
ҳисобидан 
фаолият 
юритишади. 
Кўпинча 
субсидияларнинг партия фаолиятини тўлиқ қоплаши ҳақидаги 
баёнотларни эшитиш мумкин. Бироқ, юқорида келтирилган 
мисоллардан асло бундай эмаслигини кўриш мумкин.
Партиялар тўғрисидаги қонунга биноан, Финляндия Адлия 
вазирлиги партиялар фаолиятидаги ажратмалардан фойдаланиш ва 
фаолиятнинг қонунга мос келишини кузатиб келмоқда. 
Партияларни молиявий қўллаб-қувватлаш бунёдга келганидан 
буён халқнинг ҳам муҳаббати, ҳам нафратига дучор бўлди. Кўпгина 
популист сиёсатчилар ҳақиқий кучга субсидиялар туфайли эга 
бўлдилар. Ажратилган маблағлар туфайли фин тилида «тангали 
умуртқалилар» неологизми пайдо бўлди. Айни шу сўз билан 
Финляндиянинг Аграр партиясининг (ҳозирда Центрист партияси) 


70 
партиявий бошлиғи 70-йилларнинг бошларида ўз муртадларига изоҳ 
берди. 
Субсидияларга демократия нуқтаи назаридан қаралганда унинг 
заиф томонларини аниқлаш жуда мушкулдир. Халқ парламентнинг 
таркибини белгилайди. Парламент аъзоларининг партиявий 
мансублиги партия томонидан олинадиган субсидияларнинг 
миқдорини белгилайди. Яъни, парламент сайловлари партиялар учун 
иқтисодий томондан ҳам қалтис бизнесдир. Аммо натижаси мамнун 
бўлишга арзигуликдир.
Мақола ёзиш вақтида, партияларга тўланадиган субсидиялардан 
ҳосил бўладиган молиявий юк бир йилда киши бошига тахминан 2 
литр бензин, яъни 3 евро атрофидадир. Агарда бу пул билан ҳар бир 
15 ёшга тўлган фуқаронинг сайловлар орасидаги даврда ҳам 
қатнашиши мумкин бўлган очиқ ва демократик усулларда қарорлар 
қабул қилишга бирон-бир имкони бўлса, бу жамият учун ҳеч ҳам 
молиявий юк ҳосил қилмайди.
Финляндиядаги партияларга субсидиялар ажратиш каби қўллаб-
қувватлашнинг бундай очиқ ва оммавий тизими муниципалитетлар 
миқёсига ҳам етиб бориши мумкин. Аниқ сиёсий қарорлар айнан 
муниципалитетларда қабул қилинади. Муниципалитетлар маҳаллий 
бюджетдан фойдаланиш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқидан 
фойдаланадилар, масалан шаҳарни лойиҳалаштириш масалаларида. 
Партиялар фаолиятига муниципалитетлар миқёсида субсидиялар 
ажратиш бўйича кўпгина музокаралар олиб борилмоқда ва мен умид 
қиламанки, яқин йилларда аниқ натижалар кўриниб қолади.
Партиявий тизим ҳали ҳам демократиянинг ўзаги бўлиб 
қолмоқда. Партияларни рўйхатга олиш чегараси юксак эмас, 5000 
кишининг овозига эга бўлиш кифоядир.
Партияларнинг молиявий қўллаб-қувватланишининг тузилиши 
охирги йиллар давомида ўзгармаган ҳолдадир, лекин олинган 
маблағлар бўйича маълумотларнинг шаффофлиги ва оммавийлиги 
биринчи ўринга ўтди. Амалдаги фармойишга биноан, турли хилдаги 
сайловларда ўз номзодини қўйган сиёсатчилар, агарда уларнинг 
молиявий қўллаб-қувватланиши маълум бир чегарадан ошган 
тақдирда молиялаштириш манбалари тўғрисидаги маълумотларни 
чоп этишлари зарур. Бундан ташқари, бир номзодни молиявий 
қўллаб-қувватлаш бўйича хусусий ҳомийлар учун энг юқори чегара 


71 
белгилаб қўйилган. Турли хил поғонадаги сайловлар учун бундай 
чегаралар ҳар хилдир.
Бундай маълумотларни чоп этиш бўйича жавобгарлик 
номзодларнинг ўзларидадир, лекин президент сайловлари бундан 
мустасно. Президент сайловларидаги номзод вакили бундай 
маълумотларни оммага тақдим қилиш бўйича жавобгардир.
Сайлов компаниясининг молиялаштириш манбаларини чоп этиш 
бўйича жавобгарлик ва энг юқори чегара – бу янада очиқ ва шаффоф 
сайлаш фаолияти томон қўйилган қадамдир. Бироқ, шу билан бирга 
сайлов компаниясининг айнан ўзига ҳам, номзодларнинг 
сайловларда янада тенгроқ шароитларда курашишларига имкон 
берувчи энг юқори чегарани ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish