Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Линнеа Медер,
2003-2007 
йилларда Хельсинки университети талабалар 
иттифоқининг Тижорий директори
21. «
НЮТКИС» НОМЛИ АЁЛЛАР 
ТАШКИЛОТЛАРИ КОАЛИЦИЯСИ 
Баъзи вақтларда аёлларнинг ўзаро ҳамкорлик қилишни 
билмасликлари ҳақидаги фикрларни эшитиш мумкин. Фин аёллар 
жамоат ташкилотлари бунинг тескарисининг мисолидир. Бошқарув 
ва сиёсий ўринларни эгаллаб турган аёллар ҳамкорлиги, 
Финляндиядаги аёллар ҳаракатининг ривожланиши доирасида узоқ 
тарихга эгадир. 1907 йилда мамлакат парламенти депутати 
мандатларини олган илк аёллар, турли ташкилотларда ишлаган 
вақтларида ўзаро яқин муносабатларда бўлдилар ва уларнинг 
кўпчилиги аёлларга овоз бериш ҳуқуқини бериш ҳаракатида 
қатнашдилар.
1987 йилда феминистлар гуруҳи ҳамкорлик қилиш мақсадида 
парламентда вакил бўлган барча сиёсий партияларнинг аёллар 
ташкилотларини бирлаштирувчи аёллар ташкилотини тузиш 
фикрига келди. Шу йўл билан аввалига қўмита шаклида, кейинчалик 
эса рўйхатга олинган жамоат бирлашмаси шаклида «Аёллар 
ташкилотлари 
ҳамкорлиги» 
коалицияси, 
ёки 
NYTKISry 
коалициясига асос солинди. Коалиция фин жамиятидаги тенг 
ҳуқуқлилик ҳаракатининг аҳамиятга молик иштирокчисидир. У 
аёлларнинг ҳуқуқларини таъминлашни кузатиб бориб, ижтимоий ва 
сиёсий масалалар бўйича ўз тутган йўлини шакллантиради, 
аёлларнинг аҳволини яхшилаш ва тўлиқ гендер тенглиги 
манфаатлари борасида ўз фаолиятини олиб боради.
1988 йилдаги таъсис йиғилишининг ўзидаёқ, ишчи гуруҳининг 
қарорларни консенсус асосида қабул қилишга ҳаракат қилиши 


75 
тўғрисида қарор қабул қилинди. Бошқарув йилдан йилга бир 
ташкилотдан 
иккинчисига 
ўтиб 
боради 
ва 
барча 
аъзо 
ташкилотларнинг қўмитадаги вакилликлари тенгдир. Қўмитага 
турли хилдаги партияларнинг аёллар ташкилотларидан ташқари яна 
Аёллар ташкилотларининг марказий иттифоқи, Финляндиядаги 
аёллар масалалари бўйича иттифоқ ва Аёллар тадқиқотлари жамияти 
(ҳозирги Гендер тадқиқотлари жамияти) кирдилар. Ҳозирги вақтда 
470 минг киши Аёллар ташкилотлари коалициясига аъзо бўлган 
ташкилотлар аъзоларидир. Бундан ташқари, Коалициянинг 15 та 
муниципалитетларида фаолиятлари ҳамкорлик асосида олиб 
бориладиган ва сиёсий тарафдорликни тан олмайдиган ўз ҳудудий 
қўмиталари мавжуд.
Жуда ҳам кам мамлакатлардагина аёллар ташкилотлари, бундай 
зич ўзаро ҳамкорликни сиёсий майдонда партиявий мансубликдан 
қатъий назар амалга оширадилар. Турли мамлакатлардан келган 
амалдор шахслар ва жамоат ташкилотларидан иборат бўлган 
делегациялар, Аёллар ташкилотлари коалициясининг фаолияти 
билан танишиш учун ҳар йили келадилар ва доимо ҳамкорликка 
бўлган қобилиятга ҳайрон қоладилар. Аммо, Аёллар ташкилотлари 
коалициясига ҳамкорлик қилишга бўлган хоҳиш ва тайёрлик барча 
фаолиятларнинг бошланғич нуқтаси бўлган, ҳатто Коалициянинг 
тузилиши ҳам ҳамкорлик билан тўйинтирилган шароитларда ҳал 
қилиш учун умумий масалалар топиш қийин эмас. Аслини олганда, 
жуда кўп зарурий масалалар, мисол учун аёлларнинг меҳнат 
ҳаётидаги аҳволи, аёлларга нисбатан зўравонлик ва сиёсий қарорлар 
қабул қилиш вақтида гендер масалаларини эътиборга олиш, 100 
йилдан кўпроқ вақт давомида Финляндиядаги аёллар ҳаракатининг 
кун тартибида турмоқда.
Коалиция ҳам Финляндияда, ҳам халқаро миқёсда, мисол учун 
аёллар ташкилотларининг йирик Европа коалицияси бўлган Европа 
аёллар лоббисида, аёллар ташкилотларининг турли хилдаги 
органлардаги вакили сифатида қатнашади. Халқаро фаолиятда Фин 
аёллар ташкилотлари Коалицияси томонидан, БМТ Қўмитаси учун 
аёлларга нисбатан дискриминацияни бартараф этиш бўйича 
мустақил ҳисоботни тайёрлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш 
ўта муҳим йўналишлардан биридир. Бундай ҳисобот ҳар тўрт йилда 
тайёрланади. Мустақил ҳисоботни тайёрлаш бўйича иш яхши 


76 
натижаларга эришишга имкон берди, чунки БМТнинг аёлларга 
нисбатан дискриминацияни бартараф этиш Қўмитаси, жамоат 
ташкилотларидан олинган маълумотларга асосланган ҳолда фин 
ҳукуматидан гендер тенглиги борасида қандай ишлар амалга 
оширилаётганлиги тўғрисидаги янада батафсилроқ ҳисоботни талаб 
қилди. Охирги йилларда аёллар ва эркаклар иш ҳақлари ўртасидаги 
тафовутни тенглаштиришнинг суст кетаётган прогресси, ҳамда 
аёлларга нисбатан зўравонликка етарли даражада аралашмаслик 
алоҳида танқидга сазовор бўлди.
2015 йилда Стамбул конвенцияси, ёки Европа Кенгашининг 
аёлларга нисбатан зўравонлик ва оиладаги зўравонликка қарши 
курашиш ва унинг олдини олиш тўғрисидаги Конвенцияси иш 
бошлади. Фин аёллари коалицияси бошқа ташкилотлар билан 
биргаликда Конвенциянинг амалга оширилишини диққат билан 
кузатиб бормоқда. Аёллар ташкилотлари коалицияси учун, инсон 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари, ҳукумат, шу жумладан 
аёл-парламентарийлар билан кенг миқёсда ҳамкорлик қилиш ҳаётий 
аҳамиятни касб этади. Катта бўлмаган давлатдаги ҳамкорлик – бу 
кучдир.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish