Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Калеви Суомела, 
Финляндия Тинчлик Иттифоқининг кўп йиллар давомидаги раиси, 
ҳозирги кунда унинг фахрий раиси 
 
24. «
ПРОМЕТЕЙ» ОРОМГОҲЛАРИ ВА ЁШЛАР 
ФАЛСАФИЙ ЙИҒИЛИШИ 
Улғайишга алоқадор кўпгина анъаналар ёшларга уйдан, 
мактабдан ва дўстлардан йироқ жойларда мулоқот қилишга имкон 
беради. 
Финляндияда 
евангелик-лютеран 
черковининг 


85 
конфирмацион мактаби, Финляндияда диндорлик иккинчи ўринга 
тушиб қолган бўлса ҳам ёшлар орасида ўз шуҳратини сақлаб қолди.
Черковга мансуб бўлмаган ёш финлар учун 1984 йилда дин 
тарихи ва фалсафа фанлари мактабларда дарс жадвалига киритилди. 
Тез вақт ичида ёшлар конфирмацион оромгоҳнинг альтернатив 
вариантини ташкиллаштириш истагини билдирдилар ва 1989 йилда 
ўқитувчилар билан биргаликда илк «Прометей» оромгоҳи 
ташкиллаштирилди.
Ўқитувчилар томонидан ташкиллаштирилган дунёқарашлар 
тарихи оромгоҳи ўз ўзидан унчалик муҳим инновация эмасдир. Тез 
орада ташкилотга ўтган йилда оромгоҳда бўлган ёшларни ва 
кўнгиллилар сифатида йигирма нафар ёшлар билан ҳаёт, жамият ва 
инсоннинг борлиғи масалаларини муҳокама қилган ҳолда вақт 
ўтказишни хоҳлаган катталарни жалб қилдилар.
Шунингдек, дунёқараш масалаларини кўпинча оромгоҳларда 
ёдлаш керак бўлган тайёр йўналтирувчи ғояларсиз кўриб чиқиш 
мумкинлиги ҳам инновациядир. Барча оромгоҳ қатнашчиларининг 
тажрибаси, қарашлари, фикр ва туйғулари жиддий равишда 
эътиборга олинади ва танқидлар ҳурмат билан ифодаланади. Катта 
ёшдаги ўқитувчилар, тарбиячи ва болаларнинг диалоги, фикр 
юритиш ва ўз фикрини етказиш бўйича махсус машқлар орқали 
бажарилади. Натижани ҳеч ким олдиндан билмайди.
Оромгоҳларнинг ёш ташкилотчилари, уларни ўтказиш учун 
одатда юқори малакали катта ёшдагилар керак бўлган бу турдаги 
тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш орқали ўз зиммаларига 
катта масъулият олдилар. Улар турли хилдаги қийинчиликларга бас 
келар ва нуфузли меҳмонлар билан суҳбатлар ўтказар эди.
2002 йилда «Прометей» оромгоҳлари анъаналаридан «Мофим» 
(NuortenfilosofiatapahtumaNufit) ёшлар фалсафий ҳаракати вужудга 
келди. «Прометей» оромгоҳларидаги ижодий суҳбатлар машҳур 
файласуфлар, сиёсатчилар, идеологлар, санъат ва маданият 
арбобларини маърузачилар сифатида йирик тадбирга таклиф 
қилишга ва уларни ёшлар билан ёшларнинг шартлари бўйича 
суҳбатга чақиришга руҳлантирди.
Маърузачиларга «Мофим» йиғилишида нутқ сўзлашлари учун 
аввалига 15 дақиқа берилар эди. Сўнгра, маърузачига ёш «оппонент» 
билан диалогнинг ёш иштирокчисига олдиндан маълум бўлган 


86 
иккита мавзу бўйича суҳбат қилишга ярим соат вақт берилар эди. 
Диалогнинг якунида томошабинлар суҳбатга қўшилар эди. Йиғилиш 
бир ярим соат давом этади ва кўпинча маърузачининг мавзусига 
жуда чуқур кириб кетилади. Диалогдаги бош урғу, маърузачида 
ёшдагидан кўра анчагина кўпроқ бўлиши мумкин бўлган 
билимларни ўрганишга эмас, балки ўзаро ҳурматга берилади.
«Прометей» оромгоҳи ва «Мофим» йиғилиши тижорий шаклга 
асосланмаган, ҳамда партиялар ва жамғармалардан пуллик қўллаб-
қувватлашни олмасалар ҳам такрорий, ривожланаётган ва ўсаётган 
тадбирлардир. Кўнгилли муносабат минглаб ёш финларга мустақил 
равишда вояга етиш ва мафкуравий раҳбарларга кўр-кўрона 
эргашмаслик бўйича антиқа имконият тақдим этди.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish