Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш соҳасидаги давлат сиёсати қандай шаклланади?


Гидросфера ҳолатига қандай омиллар таъсир қилади?



Download 150,1 Kb.
bet18/60
Sana25.02.2022
Hajmi150,1 Kb.
#298540
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   60
Bog'liq
Имтихон саволлари 2021

Гидросфера ҳолатига қандай омиллар таъсир қилади?



Гидросфера ҳолатининг ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар. Ер юзининг 70%, ер юзасининг 3%дан ортиғини сув ташкил этади. Бугунги кунда Амударё ва Сирдарё сувларининг ифлосланиш даражаси 2-3%га етди. Бунга дренаж зовурлар орқали оқова сувларнинг ҳамда тупроққа минерал ўғитлар билан ишлов берилиши натижасида ҳосил бўладиган заҳарли (заҳарли) кимёвий моддаларнинг дарёларга тушиши сабаб бўлмоқда. Органик ва минерал ўғитлардан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш ҳам сувнинг ифлосланишига олиб келади.
Сўнгги 10 йил ичида Марказий Осиё ҳудудларида сув танқислиги кузатилмоқда. Экологик муаммолар туфайли пайдо бўлаётган касалликларнинг 80% ифлосланган сув билан боғлиқ. Шунинг учун сув истеъмол қилишда ичимлик сувнинг тозалигига эътибор бериш керак. Ичимлик суви алюминий идишларда сақланмаслиги керак. Сув таркибидаги, хлор миқдорини камайтириш учун, сувни эмал идишида 1,5-2 соат давомида тиндириш лозим. Сувни хлорлаш жараёнида диоксин ҳосил бўлиши мумкин. Диоксин, фенол ва бошқа токсик моддалардан халос бўлиш учун сувни фильтрлаш керак. Ичимлик сув таркибида табиий радиоактив газ – радон ҳам бўлиши мумкин. Сувни қайнатиш орқали ушбу газдан халос бўлиш мумкин.


  1. Аҳолини атроф-муҳитнинг салбий таъсиридан муҳофаза қилиш учун нималар тавсия этилади? Бу борада қабул қилинган қонун ва қарорлар


Экологик муаммоларни бартараф этиш, аҳолини экологик салбий омиллардан муҳофаза қилиш учун қуйидагилар тавсия этилади:

  1. Атроф-муҳит ҳолатининг яхшиланишига қаратилган сиёсат юритиш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни, маъмурий бошқарувни, ижтимоий-иқтисодий муносабатларни, таълимни, технологик воситаларни такомиллаштириш.

  2. Ноқулай экологик вазиятга эга бўлган ҳудудларда одамларга ва табиий муҳитга техноген юкни камайтириш ва хавфсиз даражага етказиш.

  3. Шаҳарларнинг экологик хавфсизлигини ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини яратиш ва самарали ишлашини таъминлаш.

  4. Аҳолини сифатли ичимлик сув билан ҳамда юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш.

  5. Маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини хавфсиз йиғиш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш ва йўқ қилиш. Қайта тикланувчи тизимлар яратиш.

  6. Фавқулодда экологик вазиятлар ва аварияларда аҳолини огоҳлантириш ва муҳофаза қилиш тизимини яратиш.

  7. Босқичма-босқич ишлаб чиқариш жараёнининг экологик мақсадга мувофиқлигини таъминлаш. – атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва тиклаш соҳасида экологик тоза технологияларни жорий этиш.

  8. Шаҳарларда атроф-муҳит сифатини бошқариш тизимини яратиш

  9. Атроф муҳит ва аҳоли саломатлигини мониторинг қилишнинг ягона тизимини яратиш

  10. Шаҳарларнинг ифлосланган майдонларини тиклаш, боғлар, яшил майдонларни, кўкаламзорларни тиклаш ва кенгайтириш, уларнинг хилма-хиллигини таъминлаш.

  11. Табиий ресурслардан тежамли фойдаланишни таъминлаш, энергия ва ресурсларни тежаш сиёсатини олиб бориш; Зарарли атроф муҳит таъсирида бўлган аҳолининг соғлиғини тиклаш.

  12. Гигиеник диагностика тизимини яратиш, экологиянинг таъсири натижасида касалликларга чалинган аҳоли гуруҳлари ва ҳар бир шахснинг саломатлигини тиклаш тизимини яратиш.

  13. Атроф-муҳит билан боғлиқ касалликларнинг мақсадли олдини олиш ва энг ноқулай экологик шароитга эга бўлган ҳудудларда яшовчи аҳолининг соғлиғини яхшилаш

  14. Юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва биологик қўшимчалар ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш

  15. Аҳолининг экологик, санитар-гигиеник таълими ва тарбиясини ривожлантириш

Таъкидлаш лозимки, мустақиллик йилларида республикада атмосфера, гидросфера ва қуруқликни муҳофаза қилишга қаратилган кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Буларга “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги1 “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги2, “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги3, “ЎзРнинг ҳаво кодекси”ги4, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги5 “Атмосфера ҳавосини мухофаза қилиш тўғрисида”ги7 “Ер кадастри тўғрисида”ги8, Ўрмон тўғрисида”ги9, “Чиқиндилар тўғрисида”ги10 Қонунлар киради.
Мавжуд меъёрий ҳужжатларда ҳар бир фуқаро атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши бўлгилаб қўйилган. Хусусан, “Маъмурий жавобгарлиқ тўғрисида»ги Кодексда атроф муҳитга келтирилган зарар учун маъмурий жавобгарлик белгилаб қўйилган (VIII боб 10, 15, 60, 70, 82, 91, 95-моддалари).
Кодексда сув, ер, ўрмон, қизил китобга киритилган ўсимликлар ва ҳайвонларга тааллуқли кўплаб масалалар ўрин олган.
Шундай қилиб, атроф муҳит муҳофазаси давлат томонидан кафолотланади. Мамлакатнинг ҳар бир фуқароси юқорида келтирилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилишлари лозим. Бу ўз навбатида ФВ олдини олишни кафолотлайди.



  1. Download 150,1 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish