ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган аҳоли;
мактабгача таълим муассасаларида, умумий таълим муассасаларида, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий ўқув юртларида таҳсил олаётган шахслар;
давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари.
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда банд бўлмаган аҳоли.
Йўриқномага биноан аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида ўқитишдаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш, ҳаракат қилиш ва ўзини тутишнинг асосий қоидаларига, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларига, индивидуал ва жамоавий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидаларини ўргатиш;
ФВДТ таркибига кирадиган давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва ташкилотлар раҳбарларига куч ва воситаларни бошқариш бўйича кўникмалар ҳосил қилиш;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва ташкилотлар раҳбарларининг амалий кўникмаларини такомиллаштириш;
ўқув машқлари жараёнида жалб қилинган қилинган ишчи-хизматчилар, аҳоли, талабалар ўртасида ФВДТининг турли хил режимларида ҳаракатлар тартибини амалга ошириш, шунингдек, қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни бажариш бўйича амалий кўникмалар шакллантириш;
Буйруққа асосан мактабгача таълим муассасалари ва умумий таълим муассасаларида ўқитиш интеграллашган шаклда амалга оширилиши керак. Мактабгача таълим муассасаларида: катта гуруҳларда 7 соат ва тайёргарлик гуруҳларида 7 соат. Дастур уйғун интеллектуал ривожланиш, болани ўзи яшайдиган ва ривожланаётган жамиятга мослашни мақсад қилади. Узлуксиз таълим тизимида бу жараён “Ҳаёт хавфсизлиги асослари” дарслари шаклида давом эттирилади. Таълимдан мақсад талабаларда ўз хавфсизлиги ва атрофидаги одамларнинг хавфсизлигига нисбатан онгли ва масъулиятли муносабатни шакллантириш; ўз соғлиғи ва ҳаётини сақлаб қолиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларини ривожлантириш. Ўқув дастури учта бўлимдан иборат: фавқулодда вазиятларда хавфсизлик ва аҳолини муҳофаза қилиш, тиббий билим асослари ва биринчи ёрдам, соғлом турмуш тарзи.
Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий ўқув юртларида таълим битирувчиларни касбий фаолиятнинг ишлаб чиқариш-бошқариш, лойиҳалаш-муҳандислик ва меъёрий-техник турларига мослаштириш мақсадида амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари ва мутахассислари қайта тайёрлашдан ва малака оширишдан ҳар йили Республика ФМ бошлиғи – ЎзР Бош вазири томонидан ўтказиладиган йиғин ва машғулотларда ўтишади.
Давлат бошқарув органлари, вазирликлар, идоралар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини тайёрлаш республика ФВВ томонидан тасдиқланган дастурларга мувофиқ ЎзР ФВВ ФМ институтида амалга оширилади.
Тайёргарликнинг асосий мақсади фавқулодда вазиятларда аҳоли ва ИОни муҳофаза қилиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга оширишга умумдавлат миқёсида ёндашиш, бахтсиз ҳодисалар, фалокатлар, табиий офатларнинг оқибатларини бартараф этишда етакчиликни амалга ошириш, зарур куч ва воситаларни яратиш ва уларнинг шайлигини таъминлаш бўйича кўникмаларни шакллантиришдан иборат.
Авария-қутқарув ва ихтисослашган доимий шай тузилмалар таркиби етакчиларини, раҳбар ходимларни, корхона ва ташкилотларнинг ишчиларини тайёрлаш ФВнинг ҳудудий “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув марказларида” республика ФВВ томонидан тасдиқланган дастурларга мувофиқ, шунингдек ўқув машқлар жараёнида амалга оширилади. Бунда тингловчиларнинг экстремал шароитларда ўз функционал вазифаларини амалда бажаришга тайёрлиги, вазиятни таҳлил қилиш ва баҳолаш, фавқулодда вазиятларда иш олиб боришда эгаллаб турган лавозими доирасида ваколатли қарорлар қабул қилиш қобилиятига алоҳида эътибор қаратилади.
Объектлар, корхоналар ва муассасалар раҳбар ходимларини жорий ўқитиш ФМ бошлиғи томонидан иш жойида 15 соатга мўлжалланган йиллик дастур асосида ташкил этилади.
Тайёрлаш давомида тингловчилар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш чораларини малакали режалаштириш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишни моҳирлик билан бошқариш имконини берадиган зарур кўникмаларга эга бўлишади.
Муассаса ва ташкилотлар, корхоналар ходимларини тайёрлаш иш жойидан ажралмаган ҳолда, тузилмалар таркибида 15 соатли дстур асосида, шундан 10 соатли мавзуни мажбурий равишда бажариш тарзида амалга оширилади.
Тузилмалар таркибини тайёрлашда табиий офатлар, бахтсиз ҳодисалар ва фалокатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий ҳаракатларни бажариш кўникмаларини ҳосил қилишга эътибор қаратилади.
Ишчиларни, хизматчиларни, қишлоқ хўжалиги ходимларини ўқитиш ишлаб чиқариш фаолиятидан ажралмаган ҳолда, режалаштирилган дарсларда ҳам (15 соат миқдорида) ўқув гуруҳлари таркибида махсус тайёрланган раҳбарлар бошчилигида ҳамда амалий машғулотлар ва комплекс машқлар давомида материал ва кўникмаларни мустақил ўрганиш орқали амалга оширилади.
Раҳбар ходимларни, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ишчилари ва хизматчиларини, шу жумладан қишлоқ хўжалиги ходимларини тайёрлаш объектлар раҳбари томонидан ўқув жойларида машғулотлар гуруҳлари таркибида махсус тайёргарликка эга ходим раҳбарлиги остида машғулотлар ўтказиш ва тавсия этилган дастурларга биноан фавқулодда вазиятларда ҳаракатларни мустақил равишда ўрганиш орқали ташкил этилади. Шу билан бирга, тингловчиларнинг тайёргарлик даражаси, ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари ва маҳаллий шароитга қараб, мавзу ва уларни ўрганиш вақти раҳбарнинг ўзи томонидан белгиланиши мумкин. Тайёргарлик режалари ҳудудий ФВБ (бўлимлари) билан келишилади. Тайёрлашнинг асосий йўналиши - фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий тадбирларни режалаштириш ва ўтказиш, аҳолини муҳофаза қилиш ва қутқариш ишларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳисобланади.
Машғулотларни ўтказишга корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбар ходимлари, муҳандис-техник ходимлари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари, фавқулодда вазиятлар бўйича комиссиялар аъзолари, шунингдек бошқа тайёргарликдан ўтган шахслар жалб қилиниши мумкин.
ФВВнинг ФВБдаги Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув марказлари (ҲФХЎМ) раҳбарларга услубий ва ташкилий ёрдам кўрсатиши, машғулотларнинг тайёрланиши ва ўтказилиши устидан доимий назоратни амалга ошириши мумкин.
Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳолини тайёрлаш суҳбатлар, маърузалар ўтказиш, ўқув филмларини намойиш қилиш, шунингдек қўлланмалар ва эслатмаларни мустақил равишда ўрганиш, фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш муаммолари бўйича радиоэшиттиришларни тинглаш ва телевизион дастурларни томоша қилиш орқали амалга оширилади.
Аҳолининг ушбу тоифасини тайёрлашда, уларнинг экстремал шароитларда амалий ҳаракатларга ахлоқан ва руҳан тайёр туришга, яшаш жойларига хос бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисида аниқ тушунчани шакллантиришга, авариялар, фалокатлар ва табиий офатларга шахсан тайёргарликка, юқори масъулият ҳисси ва ўз оиласини муҳофаза қилишга тайёрлик хусусиятларини шакллантиришга асосий эътибор берилади.
Ушбу мақсадлар учун маҳаллий соғлиқни сақлаш органлари, Қизил ярим ой жамиятининг бошланғич ташкилотлари, пенсия жамғармалари, жамоат ташкилотлари ва муассасалари ходимларини жалб қилиш тавсия этилади. Меҳнат фаолияти билан банд бўлмаган аҳолини ўқитишни ташкил этишда маҳалла қўмиталарининг ўрни оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |