Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш соҳасидаги давлат сиёсати қандай шаклланади?


Ўқув машқлари ўтказишдан асосий мақсад нималардан иборат?



Download 150,1 Kb.
bet24/60
Sana25.02.2022
Hajmi150,1 Kb.
#298540
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   60
Bog'liq
Имтихон саволлари 2021

Ўқув машқлари ўтказишдан асосий мақсад нималардан иборат?



    1. ФВДТ, бошқарув органлари раҳбарларида табиий ва техноган хусусиятли фавқулодда вазиятларни шакллантириш бўйича куч ва воситаларни бошқариш, улардан самарали фойдаланиш бўйича кўникмаларни шакллантириш.

    2. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш, ФМ тадбирларини бажариш масалалари бўйича ФВДТ бошқарув органларида изчилликка эришиш.

    3. ФМ соҳасида бошқарувни ташкил қилувчи органлар ҳамда ФВДТ ҳудудий ва функционал бошқарув органлари ўртасида ҳамкорликни такомиллаштириш.

    4. ФМ соҳасида мавжуд ҳаракатлар режаларини (ҳисоб-китобларини) текшириш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш.

    5. ФМнинг муаммоли масалаларини ҳамда аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли ФВдан муҳофаза қилишнинг муаммоли масалаларини ўрганиш.



  1. ҚШЎМ қандай ташкил қилинади ва ўтказилади?



ҚШЎМга тайёргарлик қуйдагиларни ўз ичига олади:

  • машқ учун дастлабки маълумотларни аниқлаштириш ва уларга аниқлик киритиш;

  • машқ ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

  • машқни режалаштириш, машққа жалб этиладиган бошқарув органини тайёрлаш, машқ ўтказиш ҳудудини тайёрлаш, машқ раҳбари ҳамда воситачилар билан машғулотлар ўтказиш, бирламчи маълумотларга аниқликлар киритиш;

  • машқ раҳбари томонидан ҚШЎМни тайёрлаш ва ўтказишнинг асосий масалалари бўйича қарор қабул қилиш, машқда иштирок этадиган бошқарув органлари ва кучларига тайёргарлик кўриш ва иштирок этиш бўйича вазифалар юклаш;

  • ўқув машқига доир ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва таъминотини йўлга қўйиш;

  • бошқарув, бошқарув штаби ва воситачилар аппаратини тайёрлаш;

  • ўқув машқлари раҳбарларининг бошқарув тизимини ташкил қилиш;

  • бошқарув органларини, жалб этилган куч ва воситаларни тайёрлаш

Машқни тизимли, мақсадга мувофиқ ва ҳар томонлама тайёрлашни таъминлаш учун машқ раҳбарининг топшириғига асосан ҚШЎМга тайёргарлик кўриш календар режаси ишлаб чиқилади. Ушбу режада машқ бошланишидан олдин амалга оширилиши керак бўлган барча тадбирларнинг вақти ва уларни амалга ошириш учун масъул мансабдор шахслар белгилаб қўйилади.
ҚШЎМга тайёргарлик кўришда машқ режаси ва ишлаб чиқилаётган бошқа ҳужжатларнинг мазмуни раҳбарлар таркиби ва ходимлардан сир сақланишини таъминлаш лозим. Шу сабабли машқни тайёрлаш ишларида қатъий чекланган миқдордаги кишилар иштирок этади.
ҚШЎМни ўтказиш.
ҚШЎМлари турли ўзгарувчан шароитларда, кечаю кундуз қидирув-қутқарув олиб бориш лозим бўлган ишлар юзасидан қатъий қарор чиқариш ва қатъий ҳаракат қилишни талаб қиладиган комплекс мавзулар бўйича ўтказилади.
Ўрганувчилар томонидан амалга оширилаётган ҳаракатларни реал вазиятга яқинлаштириш, қўйилган вазифаларни тўлиқ бажариш учун ФВДТ раҳбар ходимлари ва уларнинг штаблари билан биргаликда фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳам жалб этилади.
ҚШЎМ белгиланган ФМ тузилмаларини, авария-қутқарув гуруҳларини жалб қилган ҳолда, шунингдек, уларни жалб қилмаган ҳолда ўтказилиши мумкин. Раҳбар ходимлар ва штабларни тайёрлашда ФМ тузилмалари ва авария-қутқарув гуруҳларини жалб қилиш, ФМ хизматларининг ўзаро ҳаракатларини машқ қилиш орқали юқори натижаларга эришиш мумкин. ФМ тузилмалари ва авария-қутқарув гуруҳлари ўқув машқларининг барча босқичларига ёки маълум босқичларига жалб этилиши мумкин.
ҚШЎМларига жалб қилинадиган тузилмалар билан одатда режада кўзда тутилган махсус-тактик ўқув машқлари (МТЎМ), шу жумладан, қирғоқни мустаҳкамлаш ва ўзан тозалаш ишлари ҳам олиб борилади. Бу раҳбар ходимлар ва штабларни тайёрлаш сифатини янада оширади. ҚШЎМ ўтказиш жараёнида тузилмаларнинг авария-қутқарув гуруҳлари ва уларнинг бошқармалари билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари айниқса аҳамиятга молик.

Download 150,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish