Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш соҳасидаги давлат сиёсати қандай шаклланади?


ИОнинг барқарорлигини таъминлаш учун қандай чоралар кўрилади?



Download 150,1 Kb.
bet32/60
Sana25.02.2022
Hajmi150,1 Kb.
#298540
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   60
Bog'liq
Имтихон саволлари 2021

ИОнинг барқарорлигини таъминлаш учун қандай чоралар кўрилади?

Иқтисодиёт тармоқлари ва ИО барқарорлигини таъминлашга қаратилган асосий йўналишлар ва чора-тадбирлар.
Иқтисодиёт тармоқлари ва ИО фаолиятининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган асосий йўналишлар ва чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:

  • ишчилар, хизматчилар, аҳоли ва улар ҳаётининг муҳофазасини таъминлаш;

  • ишлаб чиқариш воситаларини оқилона тақсимлаш;

  • тармоқлар ва ИОни фавқулодда режимда ишлашга тайёрлаш;

  • фавқулодда вазиятларда муаммоларни ҳал қилиш учун иқтисодий бошқарув тизимини тайёрлаш;

Ҳар бир йўналиш бўйича барқарорликни таъминлаш мақсадида тармоқларда ва ИОларида олиб бориладиган асосий фаолиятни кўриб чиқамиз:
Ишчилар ва хизматчиларнинг ишончли муҳофазасини таъминлаш.
ИО ва тармоқларининг барқарорлигини таъминлашда ишчилар, хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини фавқулодда вазиятлар таъсиридан муҳофаза қилиш муҳим ўрин тутади. Агар таҳдид юзага келса, ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимларнинг муҳофазаси таъминланмагунга қадар ИОнинг фаолияти тўхтатиб турилади.
Ишчилар ва хизматчилар ҳамда аҳолини муҳофаза қилиш учун бир қатор чора-тадбирлар талаб қилинади, уларнинг асосийлари қуйидагилар:

      1. Портловчи, радиоактив моддалар ва КТЭЗМ ишлаб чиқарувчи объектларда панагоҳ ва пана жойлар қуриш ва уларда яшаш учун шароит яратиш;

      2. Барча ишчилар ва хизматчиларни ҳимоя ҳамда тиббий ҳимоя воситалари билан таъминлаш. Уларни сақлаш ва соз ҳолатини таъминлаш;

      3. Хавфли ҳудудлардан аҳолини олиб чиқишнинг шакллари ва усулларини режалаштириш, такомиллаштириш (зилзила, радиоактив ва кимёвий ифлосланиш, ҳалокатли тошқин ва бошқаларда);

      4. Ҳудуднинг радиоактив ва кимёвий хавфли моддалар (ЗМ, КТЭЗМ) билан ифлосланиши шароитида барча ходимларни муҳофаза қилиш режимларини аниқлаш, ҳудудни, иншоотларни, транспорт воситаларини, хом ашё ва тайёр маҳсулотларни зарарсизлантиришга тайёргарлаш;

      5. Ишчилар, хизматчилар ва аҳолини тиббий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

      6. Ишчиларни, хизматчиларни ва уларнинг оила аъзоларини РМ ва КТЭЗМдан ҳимоя қилиш усулларига ўргатиш, шунингдек инфекция ўчоқларини йўқ қилиш бўйича ишларни бажаришга муассаса ходимларини ўргатиш;

      7. Авария содир бўлиши мумкин бўлган, КТЭЗМ ва РМлар сақланадиган объектлар ишчи ва хизматчилари ҳамда объект яқинида яшовчи аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш учун хабар бериш тизимини ташкил қилиш ва таъминлаш. Объект, туман, шаҳар ва вилоят хабар бериш тизимларининг доимий тайёрлигини таъминлаш;

      8. Аҳолини озиқ-овқат, сув ва ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган воситалар, шу жумладан, қишлоқ хўжалик ҳайвонларини ем-хашак билан таъминлашни ташкил этиш.

      9. Объект ҳудудида панагоҳлар имкониятидан ортиқ аҳоли йиғилиб қолишининг олдини олиш.

Объектлар ва уларнинг биноларини (иншоотларини) оқилона жойлаштириш
ИОларини зилзилалар, радиоактив моддалар ва КТЭЗМ билан ифлосланиш ҳамда ҳалокатли тошқинлар ҳудудларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш лозим (ҳалокатли тошқин ҳудуди деганда бинолар ва иншоотларнинг вайрон бўлиши, одамларнинг нобуд бўлиши, объектлар ускуналари ишдан чиқишига сабаб бўлувчи, сув чуқурлиги 1,5м ва ундан ортиқни ташкил қилувчи ҳудуд тушунилади). ИО бундай ҳудудларда қурилмаслиги керак, ёки бундай ҳудудда жойлашган объектнинг алоҳида элементлари табиий офатлар, йирик ишлаб чиқариш авариялари ва фалокатлар пайтида уларнинг шикастланиш даражасини пасайтириш имкони мавжуд бўлиши керак. Объектни жойлаштиришда, шунингдек, объект филиаллари ривожланишини ҳисобга олиш ҳамда кооперация алоқаларини ишончли тарзда таъминлаш лозим.
Моддий-техника захираси табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятларда яроқсиз ҳолга келиб қолмайдиган қилиб қилиб жойлаштирилиши керак. Шу билан бирга, захираларни сақлаш жойларини белгилашда объектда транспорт воситалари ва йўлларнинг мавжудлиги ҳисобга олинади.
Объектлар ва иқтисодиёт тармоқларини фавқулодда режимда ишлашга тайёрлаш
Фавқулодда вазият шароитида ИО маҳсулотларни ишлаб чиқариш қобилиятини сақлаб қолиши керак. Транспорт, алоқа, электр узатиш линиялари ва бошқа шунга ўхшаш моддий бойликларни ишлаб чиқармайдиган объектлар ўз вазифаларини бир маромда бажаришлари лозим.
Фавқулодда вазият шароитида объект барқарор ишлаши учун фавқулодда вазиятлар ривожланиши жараёнида пайдо бўладиган хавфли ва зарарли омиллар таъсиридан ишчилар ва хизматчиларни, шунингдек объект яқинида яшовчи аҳолини муҳофаза қилишга қаратилган МТТ комплекси амалга оширилиши зарур.
ИОнинг барқарор ишлашини таъминлаш учун қуйидагилар талаб қилинади:

  • энергетика объектларининг бир жойга жамланиб қолишига йўл қўймаслик;

  • энергия манбаларини ҳудудлар ва истеъмолчилар бўйича қайта тақсимлаш;

  • иккиламчи истеъмолчиларни махсус жадвал бўйича тезкор узиш;

  • мобил электр таъминоти манбаларини яратиш ва тўплаш;

  • объектлар ва истеъмолчилар томонидан ёқилғи ресурсларини қайта тақсимлаш;

  • ўтиш жойларини, узиш мосламаларини, захира омборларини яратиш, магистрал қувурларни бир-бири билан улаш;

  • шаҳарларда объектлар ва саноат зоналарини оқилона режалаштириш;

  • иккиламчи шикастловчи хавфни камайтирадиган технологик жараёнлар ва тузилмаларни жорий этиш, ноёб ускуналарни ҳимоя қилиш;

  • Ёнувчан, портловчи ва ўта заҳарли моддалар ҳажмини максимал даражада камайтириш, идишларни ҳимоя қилиш, уларнинг тўкилишини истисно қилиш ёки чеклаш чораларини кўриш;

  • Махсус сгналлар берилганда ва электр қуввати тўсатдан узилиб қолганда ишлаб чиқаришни авариясиз тўхтатиш чораларини кўриш;

  • озиқ-овқат хом ашёси, ем-хашак, уруғ ва сув манбаларини ҳимоя қилиш чораларини кўриш;

  • транспорт воситаларини фавқулодда шароитларда ташишга тайёрлаш;

  • ўрнатилган иқтисодий алоқалар узилиб қолишини ҳисобга олиб моддий-техника таъминотининг захира базаларини тайёрлаш;

  • ишлаб чиқарилган ёки муҳим маҳсулотларни турли участкаларга тарқатиш;

  • иншоотларнинг чуқур жойлашувини таъминлаш, паст баландликдаги қурилиш иншоотларидан фойдаланиш, вертикал конструкцияларни горизонтал билан алмаштириш;

  • конструкцияларнинг алоҳида қисмлари орасига қўшимча уланишларни ўрнатиш йўли билан иншоотларнинг мустаҳкамлигин ошириш;

  • енгил, шу билан бирга ёнғинга чидамли бўлган қурилмалар ёрдамида тўсиқлар ҳосил қилиш;

  • электр таъминоти тизимларининг барқарор ишлашини таъминлаш (автоном манбалар, дизел, электр станциялари ва артезиан қудуқлари);

  • объектни реконструкция қилиш пайтида унинг чидамсиз ва тез ёнувчан қисмларини барқарорлик шартларига жавоб берадиган қисмлар билан алмаштириш;

  • белгиланган меъёрларга мувофиқ элементлар, материаллар, ёқилғи ва бошқаларнинг захирасини яратиш;

Иқтисодиётни бошқариш тизимини тайёрлаш. ИОнинг барқарорлигида марказий ва тармоқ бошқарув органлари ўртасида алоқа узилиб қолганда бошқарувни ташкил этиш муҳим ҳисобланади. Бошқариш тизимини тайёрлашга қуйидагилар киради:

  • фавқулодда вазиятларда ИО ишини режалаштириш ва уни керакли статистик маълумотлар билан таъминлаш усулларини ишлаб чиқиш;

  • зарур радиоалоқа ва ҳужжатлар билан жиҳозланган заҳира назорат пунктлари тизимини яратиш;

  • бошқарув кадрлари заҳирасини тайёрлаш ва заҳира бошқарувни яратиш;

  • алоқа ва огоҳлантириш тизимларидан мувофиқлаштирилган ҳолда фойдаланиш, барча бошқарув органларининг ўзаро алоқасини ташкил этиш;

  • алоқа линиясининг алоҳида участкалари ишламай қолганда бошқариш усулларини ишлаб чиқиш;

  • вазият ҳақида маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш усулларини такомиллаштириш;

  • иқтисодиёт ҳолатини баҳолаш учун зарур бўлган статистик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашнинг соддалаштирилган схемасини тайёрлаш.





  1. Download 150,1 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish