Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш соҳасидаги давлат сиёсати қандай шаклланади?


ҚШЎМга тайёргарлик кўриш учун қандай ҳужжатлар ишлаб чиқилади?



Download 150,1 Kb.
bet28/60
Sana25.02.2022
Hajmi150,1 Kb.
#298540
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   60
Bog'liq
Имтихон саволлари 2021

ҚШЎМга тайёргарлик кўриш учун қандай ҳужжатлар ишлаб чиқилади?

Қўмондонлик – штаб ўқув машқларининг асосий хужжати ҚШЎМ ўтказиш Ғояси ҳисобланади.
Ўқув машқи ғояси штаб томонидан ишлаб чиқиладиган муҳим ҳужжатлардан бири бўлиб, қолган барча ҳужжатлар ўқув машқи ғояси асосида ишлаб чиқилади. Ғоя харитада ишлаб чиқилиб матн шаклидаги тушунтириш хати, маълумотлар жамланган жадвал ва зарур бўлган ҳисоб-китоблар билан тўлдирилади.
Ғояда ҚШЎМнинг ҳар бир босқичида машқ раҳбари томонидан қабул қилинадиган қарор, машқ давомида яратиладиган шарт-шароит, шунингдек, раҳбар қўл остидаги куч ва воситалар акс эттирилиши лозим. Ғояни ишлаб чиқишда ФВДТ қуйи тизимлари бошқарув органлари ва раҳбар ходимларни тайёрлаш бўйича йил якунлари ҳамда келгуси йилдаги вазифалар тўғрисидаги ташкилий кўрсатма талаблари ҳисобга олиниши лозим.
Ўқув машқининг харитада акс эттирилган ғоясида қуйидагилар ифодаланиши лозим:
- ўқув машқи мавзуси, мақсади, ўтказиш вақти, иштирокчилар таркиби (жалб этиладиган бошқарув органлари, куч ва воситалари);
- бирламчи вазият – бошқарув пункти ФВДТ ҳамда ФВВ куч ва воситалари (ўқув саволидан келиб чиқиб) жойлашган жой, вайроналар ҳудуди, эвакуация маршрутлари, қабул қилиш эвакопунктлари, вақтинчалик жойлашиш жойлари, сув тошқини остида қоладиган ҳудудлар, хавфли объектлардаги авариялар натижасида юзага келадиган радиацион, кимёвий ва биологик вазият ҳамда ўқув жараёнига таъсир қилувчи бошқа маълумотлар;
- босқичлар – уларнинг номлари, давомийлиги, асосий ўқув саволлари ва уларни бажариш вақти;
- ўқув машқи босқичлари бажариладиган ҳудуд;
- харитада график йўл билан ифода этиб бўлмайдиган маълумотлар жадвал шаклида берилади.
Объектларда ўтказиладиган ўқув машқлари ғояси ФМ бошлиғи томонидан тасдиқланади ва ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари билан келишилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида ўтказиладиган ҚШЎМлар ғоясини Фавқулодда вазиятлар вазири тасдиқлайди, унинг биринчи ўринбосари имзолайди.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри тасарруфидаги шаҳар ва туманлар миқёсида ўтказиладиган ҚШЎМлар ғоясини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари тасдиқлайдилар ва камида ўқув машқлари бошланишидан 30 кун олдин Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари билан келишилади.
Ўқув машқи ғоясининг тушунтириш хатида қуйидагилар кўрсатилади:
- ўқув машқи иштирокчиларининг таркиби ва уларнинг вазифалари;
- бошланғич вазиятнинг умумий характери;
- кейинги босқичларда юзага келтириладиган умумий шарт-шароитлар;
- ўқув машқини ўтказиш тартиби (босқичлар номи, уларнинг тезкор ва астрономик вақт бўйича давомийлиги);
- муҳим босқичлардаги аниқ шарт-шароитлар;
- ўқув саволлари ва уларни бажариш тартиби;
- амалий тадбирлар;
- ўқув машқини бошқаришни ташкил қилиш тартиби;
- ўқув машқи муҳокама қилинадиган жой, уни ўтказиш вақти ва тартиби.
Ўқув машқларининг хужжатлари: ташкилий; ўқув-услубий; тезкор хужжатларга бўлинади.
Ташкилий хужжатларга қуйидагилар киради:
- ҚШЎМ тайёрлаш ва ўтказиш бўйича буйруқ;
- ҚШЎМни ўтказиш учун Ташкилий кўрсатма;
- ҚШЎМ ўтказиладиган ҳудудларда рекогносцировка ўтказиш режаси;
- ҚШЎМга тайёргарлик кўриш бўйича календар-режа;
- ҚШЎМни ташкиллаштириш ва бошқарув схемаси;
Ўқув-услубий хужжатларга қуйидагилар киради:

  • ўқув машқини ўтказиш режаси;

- тезкор вазифа;
- вазиятни кескинлаштириш режаси;
- амалий тадбирлар режаси;
- изланишларни ташкиллаштириш ва ўтказиш режаси;
- ўқув машқи раҳбари ўринбосарларининг, ёрдамчиларининг ва воситачиларнинг шахсий иш режалари.
Тезкор хужжатларга қуйидагилар киради:
- буйруқ, директива ва фармойишлар;
- қўмондонлик-штаб ўқув машқини ўтказиш даврида бошқарувни ташкил этиш бўйича асосий ўқув сигналлар жадвали;
- қўмондонлик-штаб ўқув машқини ўтказиш даврида тақдим этиладиган тезкор хабарлар жадвали;
- хавфсизлик қоидалари бўйича йўриқнома.




  1. Download 150,1 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish