Аҳоли ва ҳудудни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш қандай ташкил этилади?
Фавқулодда вазиятларда аҳолини муҳофаза қилиш асослари. Фавқулодда вазиятларда аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш давлатнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат томонидан олиб бориладиган тадбирларнинг ажралмас қисми ҳсиболанади. Муҳофаза тадбирлари аҳоли орасидаги йўқотишларни ва моддий зарарни камайтиришга хизмат қилади.
Аҳолига етказиладиган зарар ва йўқотишларни қуйидаги шартларни бажариш орқали сезиларли даражада камайтириш мумкин:
бошқарув органларининг ролини аниқ белгилаш, улар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ёрдамни йўлга қўйиш;
вазиятни ўз вақтида баҳолаш, башорат қилиш, бу ҳақда барча даражадаги бошқарув органлари ва аҳолига хабар бериш;
фавқулодда вазиятларнинг, айниқса имкони бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш;
аҳолини эвакуация қилиш режаларининг аниқ ишлаб чиқилганлиги;
бошқарув тизиминниг барқарорлигини таъминлаш;
ИОнинг барқарорлиги таъминлаш;
ФВ оқибатларини бартараф этиш учун махсус куч ва воситаларнинг мавжудлиги;
фавқулодда вазиятларда аҳолини муҳофаза қилиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
фавқулодда вазиятларда аҳолини муҳофаза қилиш ишларини ташкиллаштириш ва амалга ошириш ишларини етарли даражада моилялаштириш.
Ушбу тадбирларнинг энг муҳимлари қуйидагилар:
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни эрта амалга ошириш, шунингдек улар юзага келган тақдирда зарар ва йўқотишларни максимал даражада камайтириш.
Фавқулодда вазиятда аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш тадбирларини режалаштириш ва амалга ошириш минтақаларнинг иқтисодий, табиий ва бошқа хусусиятларини ҳамда фавқулодда вазиятнинг реал хавф даражасини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
Фавқулодда вазият шароитида аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш чораларининг ҳажми ва таркиби зарурий етарли куч ва воситалардан максимал даражада фойдаланишни таъминлаши керак.
Муҳофаза масалаларини ҳал этишга комплекс ёндашув шундан иборатки, бирор-бир чора-тадбир амалга оширилганда ёки татбиқ этилганда, ушбу тадбир турли хил табиий (техноген) фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланишни таъминлай олиши керак.
Фавқулодда вазият оқибатини бартараф этиш у содир бўлган ҳудудда жойлашган ташкилотлар, маҳаллий давлат бошқарув ва ижроия органларининг куч ва воситалари томонидан амалга оширилиши керак. Агар улар етарли бўлмаса, белгиланган тартибда қўшимча куч ва воситалар жалб қилинади.