Титраш ва шовқинлар
Шовқин, титраш ва ултра-инфратовуш қаттиқ жисм, газ ҳамда суюқлик, моддий жисмларнинг механик тебранишларидир. Рухсат этилган санитария талабларидан ортиқ бўлган ишлаб чиқариш шовқинлари, титраш ва ултра-инфратовушлар мунтазам равишда таъсир этганда одам организм заҳарланиши, кейинчалик оғир касбий касалликлар келиб чиқиши мумкин. Физиологик нуқтаи назардан шовқин эшитиш органларига ёқимсиз таъсир кўрсатадиган овоз жараёни сифатида қаралиб, сўзлашига халақит бериб, инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатади.
Шовқин частотаси-Гц (герц), интенсивлиги - р ва товуш босими Р билан ифодаланади. Титраш аппарат ва коммуникацияларнинг механик мустаҳкамлигини ва герметиклигини сифатсизланишига олиш билан белгилаб берилган.
Назорат саволлари
1. Меҳнат гигиенаси ва ишлаб чиқариш санитарияси қандай амал қилинади?
2. Меҳнат физиологияси нима?
3. Микроиқлим деганда нимани тушунасиз?
4. Титрашлар ва шовқинларни бартараф қилиш йўллари қандай амалга оширилади?
Адабиётлар: А1; А2; А3; А4; А5; А6
6-мавзу. ИШ ЖОЙЛАРИ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИНОЛАРИДАГИ ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИ. АТРОФ МУҲИТНИ, ТУПРОҚ ВА СУВ ХАВЗАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЧИҚИНДИЛАРИДАН САҚЛАШ.
Режа
1. Хавфсизликнинг техник асослари.
2. Рангли сигналлар ва хавфсизлик белгилари.
3. Эргономика элементлари.
4. Саноат чанги ва унинг инсонга таъсири.
Таянч сўз ва иборалар: хавфсизликни техник асослари, рангли сигналлар, хавфсизлик белгилари, эргономика элементлари, саноат чанги.
Хавфсизликнинг техник асослари
Саноат корхоналарида технологик жараёнлар ишловчиларнинг соғлиги ҳамда ҳаёти учун яширин хавф туғдиради. Ускуналардан фойдаланишда хавфсизликни ошириш ва ишлаб чиқаришда шикастланишларни олдини олиш учун хавфсизликнинг махсус техник воситалари қўлланилади8. Улар хавфсизлик ҳимояловчиси ва тўсувчи тузилмалар, хавфсизлик масофалари ва ўлчамлари, ёруғлик сигнализация ва хавфсизлик белгилари, хавфли минтақалар ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштириш.
Электр қурилмалларининг ток ўтказувчи ҳамма қисмлари (магнитли туширгичлар, тақсимлаш шитлари, бошқариш тугмалари, калитлари) ҳам доимий тўсиқлар билан ҳимояланган бўлиши зарур. Тузилишига кўра, доимий тўсиқлар ускунанинг ажралмас қисми каби тайёрланади. Уларнинг ташқи сирти ускунанинг рангида, ички сирти эса тўсиқни олиб ёки очиб қўйиб ишлаш хавфли эканлигидан огоҳлантирувчи қизил рангда бўлади.
Технологик ва умумфабрика ускуналари ишини блокировкалашдан мақсад улардан хавфсиз фойдаланиш имконини янада оширишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |