ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ФИЗИКА-МАТЕМАТИКА ФАКУЛЬТЕТИ
ХАЁТИЙ ФАОЛИЯТ ХАВФСИЗЛИГИ КАФЕДРАСИ
МЕҲНАТ МУХОФАЗАСИ
фанидан
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
Олий таълим бакалавриатурасининг барча йўналишлари учун
Фарғона 2020
Меҳнат мухофазаси фанидан ўқув услубий мажмуа Фарғона давлат университети илмий кенгашида 2020 йил 29 августдаги 1-сонли буйруғи билан тасдиқланган намунавий фан дастури асосида тузилди.
Тузувчилар:
Физика-математика фанлари номзоди, ўқитувчиси М.Х.Рахмонқулов
Физика кафедраси ўқитувчиси Н.В.Носиров
Физика кафедраси ўқитувчиси Б.Абдуллаев
Тақризчи:
Физика-математика фанлари номзоди, доцент Ё.Усмонов
1-мавзу. КИРИШ. МЕҲНАТ МУХОФАЗАСИ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ТАЛАБЛАРИ МЕҲНАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ВА НИЗОМЛАРИ.
Режа
1. Меҳнат мухофазаси фанининг мақсад ва вазифалари.
2. Меҳнат мухофазаси ишларини ташкил этиш.
3. Меҳнат кодексида меҳнат мухофазаси.
Таянч сўз ва иборалар: меҳнат мухофазаси,
санитария-гигиена нормалари, чарчаш, толиқиш, касб касалликлари, биринчи ёрдам, меҳнатни мухофаза қилиш қонуниятлари.
Меҳнат мухофазаси фанининг мақсад ва вазифалари
Жамиятни асосий ривожлантирувчи ва ишлаб чиқариш тизимини бошқарувчи куч инсон
эканлигини эътиборга олиб, унинг ишлаб чиқариш фаолиятини ва соғлиғини сақлаш ижтимоий социал тараққиёт йўлидаги муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам саноат корхоналарининг муҳим талаби, фақат сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш бўлиб қолмасдан, балки ишлаб чиқариш шароитини яхшилаш, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликлари келиб чиқишига сабаб бўлган манбаларни йўқотиш, иш инсон фаолияти учун чарчаш, толиқиш ва касалликлар манбаи бўлмасдан, қувонч ва бахт келтирувчи фаолият бўлишини таъминлашга ҳаракат қилиш зарур. Саноат корхоналарида нормал санитария-гигиена
шароитларини яратиш, оғир қўл кучи билан бажариладиган меҳнатни тугатиш ва ақлий меҳнат ролини ошириш, саноатда жароҳатланиш ва касб касалликларини бутунлай тугатиш чора-тадбирларини амалга ошириш натижасида меҳнат қилиш яшаш воситасигина бўлиб қолмасдан, ҳаёт талаби бўлишига эришилади. Инсон меҳнатини муҳофаза қилишни яхшилаш - давлатимиз амалга ошираётган асосий ва муҳим ижтимоий вазифалардан биридир.
Меҳнат мухофазаси социал-иқтисодий,
ташкилий, техник, гигиеник, профилактик тадбирларни ўз ичига қамраб олган, инсоннинг иш жараёнидаги меҳнат қобилятини, соғлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун йўналтирилган қонунлар мажмуасидир
1.