Фарғона давлат университети таълим-тарбия назарияси ва методикаси


Ўқув-тарбиявий жараённи технологиялаштиришнинг дидактик масалалари



Download 44,53 Kb.
bet3/6
Sana23.02.2022
Hajmi44,53 Kb.
#156106
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
mustaqil ish MFO'Mdan

. Ўқув-тарбиявий жараённи технологиялаштиришнинг дидактик масалалари
Таълим технологияси қуйидаги уч босқичдан иборат, кўплаб операцияларни қамраб олади: лойиҳалаштириш, амалга ошириш, назорат қилиш ва баҳолаш.
I.ЛОЙИҲАЛАШ - мўлжалланган мақсад ва уни амалга ошириш усули ва воситалари йиғиндисини аниқлашдан иборат. Бу блок доирасида қуйидаги кетма-кетликда операциялар амалга оширилади:
-таълим технолгиясини амалга ошириш вактини аниклаш; ўқув чораги, ярим йиллиги, йиллик ва бутун ўқитиш даври учун;
- ўқув материалларини тахлил этиш;
- мақсад ва дидактик вазифаларни ажратиб олиш;
- ўқув материалларини маълум тузилмага келтириш ва вақт буйича тақсимлаш;
- билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш босқичлари, шунингдек, шахснинг сифат ва фазилатларини ривожлантиришни аниқлаб олиш;
- ўқувчиларни қизиқтириш усули ва воситаларини аниқлаш. Ўқув материалларини такрорлаш, кириш, жорий кўрсатмалар бериш, ўқувчилар диққат-эътиборини ўқув материалларининг муҳим томонларига жалб этиш мақсадида муаммоли вазиятларни юзага келтириш, қизиқарли билиш вазифалари ва шу кабиларни олдиндан белгилаб олиш. Улар олдиндан белгиланган ва мақсадга етакловчи восита сифатида қаралмоғи лозим. Бундай ёндашув таҳсил олувчига ўз ўқув - билиш фаолиятининг тузилмаси ва мазмунини тасаввур эттириш имконини беради.
Режалаштирилган натижалар ҳақида тасаввур таркиб топтириш қуйидаги шаклларда расмийлаштирилади:
Билим, кўникма иш - ҳаракат усули, муҳим йўналганлик, ижтимоий муҳим шахсий сифат ва фазилатлари ва бошқа ёки кутилган натижалари ёзишмаси;
Оқилона ўқитиш модели тузилади, улар дидактик вазифаларни амалга оширишга имкон беради ва ўқитиш методлари, ташкил этиш шакллари, воситалари, педагогик усуллар тўпламидан иборат. Кўрсатиладиган қуроллар ва педагогик техник ўқув материалларига, ўқувчиларнинг шахсий қобилияти ва ривожланганлик даражасига уйғун булиши керак. Шунингдек, таълим муассасасининг моддий баъзаси ҳисобга олиниши лозим.
Дарсларнинг тузилмаси ўйлаб кўрилади ва қуйидагича амалга оширилади:
- таълим - тарбия ишининг ҳозирги ҳолатини диагностикалаш;
- назорат қилинадиган муҳим кўрсаткичларни ажратиб олиш;
- педагогик жараён ҳолатини жорий ва якуний назорат килиш;
Ташхислаш ва назорат қилиш натижаларига асосан тескари алока боғлаш усуллари ва воситаларини аниқлаш;
Таълим технологиясини амалга ошириш учун эҳтимолдан холи бўлмаган ва унга халақит берувчи омиллар ташқи муҳит ва уларни бартараф этиш йўллари ўйлаб кўрилади.

Download 44,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish