ДАРСЛИК.
Педагогик нашрларда “дарслик” тушунчаси тегишли фанга оид илмий билимлар асосларини дастурга мос ҳолда қилувчи китоб деб таърифланади. Дарслик дастур мазмунини аниқ кўринишда ифода этади ва бир вактнинг ўзида унга тескари таъсир кўрсатган ҳолда уни яна ҳам аниқлаштиради, ривожлантиради ва такомиллаштиради.
Дарслик бу педагогик тизимнинг ахборотли моделидир. Нима учун модел? Чунки ҳар бир ўқув жараёнининг маълум босқичлари кўрсатилган бўлади. Дарҳақиқат, ўқувчилар дарслик мавзуларини уқиб, ундаги топшириқларни маълум ҳаракатлар қўринишида бажаришади: текширади, ечади, жавоб беради ва хакозо. Бу харакатлар дарслик матнларида очик ёки яширин шаклда берилиши мумкин. Бу, демак; дарсликда маълум педагогик жараён у ёки бу ҳолатда баён этилишидан далолат беради. Шундай килиб педагогик жараён, муаллиф томонидан дарсликда маълум даражада акс эттирилган моддий мавудлик, янгиликдир.
Нима учун дарслик - педагогик тизим модели? Чунки педагогик жараён хар доим аник бошкариладиган тизим доирасида амалга оширилади, дарслик эса ўзида педагогик тизимнинг алоҳида хусусиятлари ва томонларини акс эттиради Афсуски, хозирга қадар олимларимиз дарсликдан педагогик тизим модели сифатида, яъни булгуси ўқув-тарбиявий жараённи моделлаштириш воситаси эканлигидан фойдаланишмайди. Шуни алохида кайд этиш лозимки, дарслик ўз-ўзидан педагогик тизимни моделлаштирмайди ва ўқув жараёнига айлантирмайди буларнинг ҳаммасини педагог дарсликдан фойдаланган ҳолда амалга оширади.
Ниҳоят, биз нима учун дарслик педагогик тизимнинг ахборотли модели деб атадик? Бу саволга жавоб содда: чунки модел ахборотларнинг маълум баёни тарзда берилади.
Шундай килиб, дарслик автоном таълим воситаси сифатида педагогик тизим элементларининг ахборотли модели хисобланиб педагогик жараённи бошқаришни автоматлаштириш учун мулжаллангандир.
Дарсликда педагогик тизимни моделлаштириш жараёни ва кетма- кетлиги қуйидаги тартибда бориши мумкин:
-дастлаб педагогик тизим мавжудлигини мақсади аникланади ва тўлик ёритилади;
-кейин қўйидаги умумдидактик тамойилларни хисобга олган ҳолда таълим мазмунини ёритиш амалга оширилади: кетма-кетлик, тушунарлилик, илмийлик, кўрсатмалилик.
Таълим мазмунида шундай ахборотлар бўлиши керакки, улар ўқувчи ўзлаштираётган фаолиятнинг йуналтирилган асосларини (қоида, таъриф, хусусият, тамойил, алгоритм, метод) ташкил этилиши зарур. Таълим мазмунини танлаш унинг максадига мос ҳолда дарсликда ёритилиши керак;
- дарсликни яратишнинг кейинги боскичи ва унда педагогик тизимнинг аниқланиши
Do'stlaringiz bilan baham: |