Фарғона давлат университети таълим-тарбия назарияси ва методикаси



Download 44,53 Kb.
bet2/6
Sana23.02.2022
Hajmi44,53 Kb.
#156106
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
mustaqil ish MFO'Mdan

Моделлаштириш ҳақида тушунча.
Моделлаштириш – реал ҳаётда ва жамиятда юз бераётган ҳодиса ва жараёнларни ихчамлаштирилган ва соддалаштирилган кўринишини (моделини) ўқув хонасида яратиш ва уларда ўқувчиларни шахсан қатнашиши ва фаъолият эвазига таълим олишини кўзда тутувчи метод.
Ҳамкорликда ўрганиш модели. Ўқувчиларнинг мустаъқил гуруҳларда ишлаши эвазига таълим олишини кўзда тутадиган метод.
Ўрганишнинг тадқиқот модели. Ўқувчиларни муайян муаммони ечишга йўналтирилган, мустақил тадқиқот олиб боришини кўзда тутувчи метод.
Ўқувчи ва талабаларнинг билимини, ақлий камолотларини назорат қилиш ва баҳолаш давлат миқёсида муҳим аҳамиятга эгадир.шу билан бирга назорат ва баҳолаш жараёни ўқувчи шахсини ривожлантиришга ва тарбиясига таъсир кўрсатади.
Билимларни назорат қилишда қўйилган балл ва баҳолар ўқувчи ва талабада қандай таассуротлар қолдирганини, улар ўртоқларининг ўқишдаги ютуқ ва камчиликларига қандай муносабатда бўлишларини доим кўзатиб бориш лозим. Назорат жараёнида унинг ёзма, оғзаки ва амалий усулларидан кенг фойдаланилмоқда. Бу жараёнда оғзаки сўраш орқали ўзлаштиришни назорат қилиш кенг тарқалган. Бунда савол-жавоблар якка ва фронтал тарзда олиб борилади.
Ўқувчиларнинг интелектуал имкониятларини рўёбга чиқариш уларнинг билим фаъолиятининг псиҳоло-педагогик қонуниятларини чуқур билишни талаб этади.
Маънавий-интеллектуал шаклланиш сифатларини замонавий усулларда аниқлаш тарбия жараёнига самарали ўзгартиришлар киритади. Ўқувчи ёшларнинг, талабаларнинг маънавий-интеллектуал шаклланиш сифатлардаги ютуқ ва камчиликларни рағбатлантириш, тузатиш, тарбия мазмуни усуллари ва ташкилий шаклларини яхшилашга мос тузатишлар киритиш лозим бўлади. Қўйилаётган талаблар билан ҳар томонлама интеллектуал ривожлантиришнинг педагогик шароитларининг муфассал эмаслиги орасида тафовут яратади. Айниқса, мутахассис тайёрлашда мактабгача таълимдан бошлаб олий ўқув юртларини битириб чиққунларигача назорат шаклининг тўлиқ бўлмаганлиги таълим-тарбия жараёнинг асосий муаммоларини ташкил этади. Масалани муҳим томони шундаки, мутахассислар оммавий тусда тайёрланганда тарбиячиларнинг ҳар бир талаба билан етарли даражада яккама-якка мулоқот қилишга вақти етмайди. Мулоқот тезкор савол-жавоб тарзида ўтса, табиатан бундай мулоқот талабани ҳам тарбиячини ҳам қаноатлантирмайди. Ўқувчи ва талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш ўқув йили давомида ҳар доим мунтазам амалга оширилиши учун рейтинг тизими жорий қилиниб, у баъзан ўтказиладиган тасодифий текширишларни олдини олади ва тартибли доимий баҳолаш учун имкониятлар очиб беради.
Рейтинг деганда – баҳолаш, тартибга келтириш, классификатсиялаш, биронта ҳодисани олдиндан белгиланган шкала бўйича баҳолаш тушунилади. рейтинг ёрдамида псиҳологик объектларни, улар учун умумий бўлган хусусиятларнинг ёрқин даражасига қараб дастлабки классификатсиялаш амалга оширилади.
Шкалалаш – аниқ жараёнларни рақамлар тизими ёрдамида моделлаштиради. Уларнинг турли услублари, тавсифлари қай бир миқдорий ўзгарувчиларга турлича айлантириш услубларидан иборат.
Ҳозирги кунда узлуксиз таълимнинг умумий ўрта таълим, ўрта-махсус ва олий таълим босқичларида ўқувчи-талабалар билими рейтинг тизимида баҳоланади. Баҳолашнинг бундай шакли ўқувчи талабаларни бутун ўқиш давомида ўз билимларини ошириш учун мунтазам ишлашни ҳамда ўз ижодий фаолиятини такомиллаштиришни рағбатлантириш ғоясига асосланади.

Download 44,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish