ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ
( МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ) ЙЎНАЛИШИ
МАГИСТРАТУРА ТАЛАБАСИ
БОЛТАЕВА ФЕРУЗАНИНГ
“МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ”
ФАНИДАН
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ ИШИ
Фан ўқитувчиси: Ф.Ўринова
Педагогик жараёнларни технологик моделлаштириш
Режа;
Таълим самарадорлигини ошириш ва ривожлантиришда педагогик технологияларни аҳамияти
Таълим технологиясининг тузилиши
Моделлаштириш ҳақида тушунча
Ўқув-тарбиявий жараённи технологиялаштиришнинг дидактик масалалари
Мактабгача таълимда педагогик жараёнларни моделлаштириш
Хулоса
“Агар мендан сизни нима қийнайди? деб сўрасангиз, фарзандларимизнинг таълим ва тарбияси деб жавоб бераман”. Ш.М.Мирзиёев
Таълим самарадорлигини ошириш ва ривожлантиришда педагогик технологияларни аҳамияти.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, жаҳон талаблари даражасида таълим олиши ва касб эгаллаши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди. Янги шароитлардан келиб чиқиб, “Таълим тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, 2017-2021-йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, таълим босқичларининг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш, таълимнинг замонавий методологиясини яратиш, давлат таълим стандартларини компетенциявий ёндашув асосида такомиллаштириш, ўқув-методик мажмуаларнинг янги авлодини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш ҳамда педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тақозо этади.
“Педагогика фани таълим жараёнинг икки томонлама хусусиятига эга эканлиги ўқувчи томонидан бажариладиган ўқув фаолияти ва ўқитувчининг ўргатувчанлик фаолияти йиғиндиси дидактик жараёни эканлигига асосланиб берилган.
Сўнгги пайтларда педагогик олимлар, амалиётчилар илмий асосланган таълим технологияларини ўз фаолиятларида кенг қўллашга интилмокдалар. Таълим технологияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш илмий муаммо сифатида махсус тадқиқ этишни кўзда тутади, бунда энг аввало қуйидагиларни аниқлаш лозим:
- таълим технолгияси сифатида нимани англатиши ва унинг тузилмаси қандай таркибий қисмлардан ташкил топган;
-жараён сифатида таълим технологиясининг функционал тузилмаси нималардан иборат;
-таълим технологиялари таълим мақсадларига қай даражада тўғри келиши ва уни қандай баҳолаш мумкинлиги.
Ўқув жараёнини технологиялаштиришда дидактик масалаларни белгилаш қонуниятлари.
Эркин шахсни шакллантириш муаммоси таълим муассасаларида ўқув- тарбиявий ишларни педагогик технология “рельс” ига ўтказишни тақозо этади. Бу жараён осон кечмайди. Чунки бутун ихтиёрий қурилаётган ва жорий этилаётган ўқитиш тизимини катъиян илмий асосланган педагогик тизимга айлантириш керак. Аслида ҳам ижтимоий тажриба элементлари билим, ижодий фаолият, объектив борлиққа муносабатлар - педагогик жараён маҳсулидир ва маълум педагогик тизим доирасида шакллантирилади. Педагогик технология эса амалиётга жорий этилаётган педагогик тизим лойиҳасидир. Унда педагогик тизим нима? Унинг таркиби қандай? Бу саволларга жавобни мавжуд педагогик нашрлардан топиш мумкин.
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ - барча бошқарилувчи ташкилий қисмлар ва уларнинг боғлиқлигини тахлил килиш, танлаш, лойихалаш ва назорат килиш йули билан педагогик самарадорликни юкори даражага кўтариш ҳамда бу борада тизимли ёндашувни жорий этишни ифодалайди.
Педагогик технология -шундай билимлар сохасики, улар ёрдамида XXI асрда давлатимизда таълим соҳасида туб бурилишлар юз беради, ўқитувчи фаолияти янгиланади, талаба-ёшларда ҳурфикрлилик, билимга чанкоклик, Ватанга меҳр-мухаббат, инсонпарварлик туйғулари тизимли равишда шаклланади. Маълумотлилик асосида ётувчи бош ғоя ҳам табиат ва инсон узвийлигини англаб етадиган, авторитар ва сохта тафаккурлаш усулидан воз кечган сабр бардошли, қаноатли, ўзгалар фикрини ҳурматлайдиган, миллий маданий ва умуминсоний қадриятлар каби шахс сифатларини шакллантиришни кўзда тутган инсонпарварлик ҳисобланади. Бу масаланинг ечими қайси даражада таълимни технологиялаштириш билан боғлиқ? Технология тушунчаси техникавий тараккиёт билан боғлик ҳолда фанга 1972 йилда кириб келди ва юнонча икки сўздан-технос (technt)- санъат, хунар ва логос (logos) - фан, таълимот сўзларидан ташкил топиб ҳунар фани маъносини англатади. Бироқ бу ифода замонавий технологик жараёнини тўлиқ тавсифлаб бера олмайди. Технологик жараён ҳар доим зарурий воситалар ва шароитлардан фойдаланган ҳолда амалларни муайян кетма-кетликда бажаришни кўзда тутади. ПТ- бу ўқитувчи (тарбиячи) нинг ўқитиш (тарбия) воситалари ёрдамида ўқувчи (талаба) ларга муайян шароитда таъсир қўрсатиш ва бу фаолият маҳсули сифатида улардан олдин белгиланган шахс сифатларини интенсив шакллантириш жараёнидир.
Таълим технологиясининг тузилиши. Таълим технологияси тизим сифатида каралса, унинг тузилмасини ташкилий функционал элементлар буйича тасаввур этиш мумкин: Таълим технологиясининг ташкилий элементлари - таҳсил берувчи, тахсил олувчи, мақсад натижа, ахборотлар мазмуни, методлар воситалар, усуллар ва ўқитишнинг ташкилий шакллари, назорат килиш, ташхислаш, ахборотлар олиш усул ва воситаларидан иборат.
Педагогик жараён ўқув максадини қўйиш билан бошланади. Мақсад шундай аник булиши лозимки, у воситасида таълим-тарбия жараёнини кандай даражада амалга оширилганлигини аниклаш, берилган вактда кўзланган мақсадга эришишни таъминлайдиган дидактик жараённи қуриш имконини берсин.
Таълим технологиясининг мақсади ўрганилаётган ўқув предметининг мақсадларидан ва мазмунидан, тарбиявий таъсиридан келиб чиққан ҳолда аникланади, ҳамда таълим максадига мансуб бўлади.
Ахборот мазмуни, янги ўқув материали қўйдагиларда ўз аксини топади: кўрилаётган фанни ўқитиш, мазмунни ўзида акс эттирган таълим технологиялари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг матни, ахборот манбалари.
Ўкитиш методлари, воситалари, усуллари ва ташкил этиш шакллари, яъни таҳсил олувчига педагогик таъсир этиш техникаси ва қуроллари, ахборот мазмуни ва дидактик максадларга уйғун ҳолда танлаб олинади ва амалиётга тадбик этилади. Шунингдек, бунга тахсил олувчиларнинг ёш, физиологик хусусиятлари, таълим муассасаларининг моддий жихозланиши, ижтимоий мухит ҳам хисобга олинади.
Назорат килиш, ташхислаш ва ахборот олиш усуллари ва воситалари: қўйилган максад ва ўқув материаллари мазмунига нисбатан танланади.
Агар қўйилган максад билан олинган натижа бир-бирига мос келса, педагогик жараён тугайди. Бунда қўйилган максад билан олинган натижанинг тўлик мослигини таъминланшни кўрсатиб ўтиш зарур, чунки улар предметнинг объектив мухим конунларидан келиб чикади.
Лекин педагогик фаолият шахсий-субъектив эмоционал характерига эгадир. У педагогнинг индивидуал, ижодий қобилятига, касбий-психологик хусусиятларига ва тахсил олувчиларнинг кўплаб индивидуал, ақлий ва бошка шахсий хусусиятларига асосланади. Шунинг учун ҳам унинг натижаси вариатив характерга эга булиши мумкин.
Шуни такидлаш жоизки, қўрсатилган педагогик тузилманинг бирор элементи ҳам мавжуд бўлмаса, унда педагогик жараённинг ўзи кечмайди ёки кўзланган натижани тўлик бера олмайди. Хар кандай ҳолда ҳам бундай педагогик жараёндан ижобий натижа олиш тасодифий характерга эга булади.
Таълим технологияси хакида гап кетганда дахлдор қуйидаги ҳодисаларни бир-биридан фарклашга эхтиёж тугилади:
таълим дидактик лойихалаш; лойиҳани амалга ошириш; таълимнинг жорий ва оралик натижасига қўра дидактик лойихасига тузатиш, ўзгартиришлар киритиш; таълимни такрорлаш; якуний назорат. Бу ходисаларни 1 ва 2-си анъананавий таълим тажрибасида ҳам учрайди. Таълим технологиясининг анъананавий таълим тизимидан фарқи шундаки, таълим натижаси ва унинг эталон даражасида бўлиши доимо ўқитувчи ҳамда ўқувчининг диққат марказида туради: ўқитувчи таълим натижасини тез-тез текшириб болаларни ўзлари эришган ютуқларидан огоҳ килиб туради; ўқувчилар эса ўз ютуқ ва камчиликларини англаб, биринчисини яна қўпайтиришга, иккинчисини бартараф этишга интилади.
Ўқув материалларининг мазмунини ўргатишда кўзда тутилган мақсади, ўқитувчи ва ўқувчилар мақсади, мақсадларни амалга ошириш ва ҳисобга олиш варақалари, берилган уй ишлар миқдори, мавзулари буйича ўтказиладиган тест саволлари, рейтинг назорат боскичлари, эталон даражасида ўзлаштириш усули олдиндан белгилаб қўйилади. Бу ишларнинг барчасини онгда таълим моделини яратишга олиб келади.
Таълимнинг харакатчан моделини онгда яратиш таълим технологиясининг асосий талабларидан бири булиб, бу санъатни эгаллаган ўқитувчи таълимнинг боришига зудлик билан ўзгартириш, қўшимча тузатишлар кирита олади. У таълимни қуриш, яна такрорий қуриш, зарур бўлса яна бир бор қуришни осонлик билан амалга оширади. Ўқувчиларни хар бир мавзуни тўлик ўзлаштиришга етаклайди, таълим мазмунини эталон даражасида ва эталон даражасидан паст ўзлаштирган ўқувчиларни гуруҳларга ажрата олади, хар бир гуруҳга мос келадиган иш услубини зудлик билан танлай олади, ўқувчиларнинг қобилияти, эхтиёж ва қизиқишларига мос келадиган воситалар тизимини, муаммоларини ишлаб чиқади, суст ўзлаштирувчи ўқувчилар билан қўшимча машғулот, қўшимча топшириқларни бажариш учун шарт- шароит тайёрлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |