II.ТАЪЛИМ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА қуйидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилади:
-ўрганилаётган мавзу буйича мақсад вазифалар билан ўқувчиларни олдиндан таништириш, муаммо, топшириқларни, шунингдек, уй вазифалари, мустақил ишларни, уларни бажариш тартиби, пайтини эълон қилиш, мавзуни тўлиқ ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар бериш, эталон даражасида ўзлаштириш меъёрларини айтиб бериш;
- ўқувчиларнинг фаол, мустақил фаолиятини рағбатлантириш, болалар диққатини бўлим ёки мавзу мазмунига тортиш, уни қандай ўргатиш зарурлигини айтиб, билишга қизиқиш уйғотиш ўқиш-ўрганишга ҳавас, муаммоларни бажаришга эҳтиёж уйғотиш. Эмоциялар, тафаккур ҳодисалари билимларни ўқув ҳолатларига тадбик этиш йўллари орқали мавзу бўйича маълумотлар тўплаш, тўпланган маълумотлар юзасидан жорий назоратни ташкил этиш, мавзуни тўлиқ ўзлаштиришга оид ўзгартириш, қўшимча, тузатишларни белгилаш;
- бўлим ёки мавзу бўйича тўпланган билимларга ишлов бериш. Таълим жараёнида кутилган ва кутилмаган, режалаштирилган, фавқулодда ва тасодифий ходисалар ҳам учраб туради. Бинобарин, ўрганилган натижаларга асосланиб лойихага янги ўзгартириш, қўшимча, тузатишлар киритилади, болаларнинг эталон даражасига қанчалик якинлашганликлари ҳам айтиб ўтилади;
- бўлим ёки мавзу буйича умумий хулосалар чикариш, чикарилган хулосаларни мураккаб ўқув ҳолатларига татбиқ қилиш. Оралиқ назорат натижаларига кўра мавзу ёки бўлим бўйича ахборот тўплаш, тўпланган ахборотларга ишлов бериш жараёнларида ўқувчилар эришган ютуқларини таҳлил қилиш, ўқувчиларнинг билим, малакаси, ижодий фаолият тажрибаси, муносабатларидаги камчилакларини кўрсатиш, синфнинг ҳар бир ўқувчисига якуний назоратгача бажарадиган қўшимча топшириклар бериш, болаларни ўқув материалларини янада атрофлича эталон даражасида ўзлаштиришга рағбатлантириш;
-якуний назоратнинг асосий функцияси болаларнинг маълумот ва таълим мазмуни элементларини эталон даражасида ўзлаштиришларини аниқлаш, эталон даражасидан паст ўзлаштирган ўқувчиларни огоҳлантириш, қўшимча топшириклар бериш.
III.НАЗОРАТ ҚИЛИШ-БАҲОЛАШ БЛОКИНИНГ вазифаси қўйилган мақсадни амалга оширишнинг бориши хақида жорий, оралиқ ва якуний назоратларни ўтказиш, яъни мунтазам равишда тескари алоқани таъмин этиш ва ахборотга қайта ишлов беришдан иборат. Олинган ахборотни таҳлил қилиб, зарур ҳолларда келгусида ҳаракатларга ўзгартиришлар киритилади ва ниҳоят, қўйилган мақсад ва олинган натижаларнинг мослиги хақида хулоса чиқарилади. Хар қандай мақсадга эришишда вазият бевосита натижаларнинг мослиги хақида хулоса чиқарилади.
Хар кандай мақсадга эришишда вазият бевосита ўз таъсирини қўрсатади. Шунинг учун ҳам биз чизмада кўрсатилган бу омилни ташқи шарт-шароитлар ва тўсиқлар шаклида кўрсатишни лозим деб билдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |