Фарғона давлат университети таълим-тарбия назарияси ва методикаси



Download 44,53 Kb.
bet6/6
Sana23.02.2022
Hajmi44,53 Kb.
#156106
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
mustaqil ish MFO'Mdan

дидактик жараёнларни танлаш ва ишлаб чиқишдан иборат. Бу босқич дарсликда ўқувчиларнинг билишига қаратилган ҳаракатларини маълум тизимда ифодалашга ва таълим мақсадига мос ҳолда бу фаолиятни бажаришни таъминлашга тегишлидир;
- дарсликни яратишнинг якуний боскичи таълимнинг ташкилий шаклларини чегаралаш хисобланади. Дарсликда мавзулар бўйича ўқувчилар эгаллаши лозим булган билим, қўникма ва малакалар тизими ўқитишнинг макбул шаклларига (дарс, амалий машгулот, масала, топширик, уй иши ва хоказо) мос ҳолда ёритилиши керак. Бу ўқитувчи ва ўқувчиларнинг дарсликдан фойдаланиш фаолиятини тартибга солиб туради.
Юқорида биз дарслик яратишга янгича-тизимли ёндошиш йулини қўрсатишга ҳаракат килдик. Умуман олганда дарсликни такомиллаштириш икки йўналишда бориши мумкин:

  1. Мазмунини янгилаш;

  2. Янги дидактик ечимларни излаб топиш.

Замонавий дарслик мазмунини ўқувчи (талаба)ларда ўзининг ўзбек миллатига мансублигини англаб етиши, давлатимизнинг ташқи ва ички сиёсатига содиқлигини тарбиялаш керак. Бу деган сўз мамлакатимизда мустақиллик йилларида рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий ислохотлар, маънавий-маърифий соҳадаги ютуқлар дарсликда ўз ўрнини етарлича топиши кераклигини кўрсатади. Бу нафакат ижтимоий-гуманитар циклдаги фанларга, балки табиий, математика фанларига ҳам бир хилда тегишлидир.
Дарслик мазмунини такомиллаштиришда унинг политехник жихатларини чуқўрлаштириш алохида аҳамият касб этади. Дарсликлар у ёки бу ихтисосликка мос ҳолда ўқувчи (талаба) ларни замонавий ишлаб чикаришнинг асосий йуналишлари, унинг бош соҳалари, етакчи касблари, янги техника ва технологиялари, меҳнатни ташкил этиш асослари билан таништириш керак.
Дидактик нуқтаи - назардан ўз ечимини дарсликда топиши керак бўлган муаммолар қаторида ўқув предмети цикллари буйича ички боғланишга ҳам, предметлараро боғланишни таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиш, дарсликларга киритилаётган янги тушунчаларни ҳам обдон уйлаб, тушунарли бўлишини ҳисобга олиб киритиши каби масалаларни кўрсатиш мумкин.
Шундай килиб, яратилган дарслик маълум фан сохасининг ўқув услубий мажмуасидан( ўқув дастури, қўлланма, ўқитиш воситалар ва бошқа) марказий ўринини эгаллаши унинг замонавийлигини кўрсатиб беради.
Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълими тизимини модернизация қилиш мактабгача таълимга тенг имкониятлар яратишнинг зарурати ва муҳимлиги ҳамда болаларни мактаб таълимига тайёрлашнинг муқобил ва камчиқим моделларини ишлаб чиқишни тақозо этади.
Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги 2018 йил 7 июлда 4-сонли ҳайъат йиғилиши қарори билан “Илк қадам” дастури янгича ёндашув асосида тасдиқланди ва нашр қилиш учун тавсия этилди.
“Илк қадам” мактабгача таълим ташкилотининг давлат ўқув дастури бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшидаги болаларни ривожлантириш борасидаги Давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унда мактабгача таълим муассасасининг мақсад ва вазифалари, ўқув-тарбиявий фаолиятнинг асосий ғоялари ифодаланган, шунингдек, боланинг таълимнинг кейинги босқичига ўтишидаги асосий компетенциялари белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг ташаббуси билан 6-7 ёшли болаларни ҳар томонлама ривожлантириш, уларга таълим тарбия бериш ва мактабга тайёрлаш мақсадида “Илм йўли” вариатив дастури ишлаб чиқилди. Мазкур дастур мактабгача таълим ташкилотлари учун ишлаб чиқилган “Илк қадам” Давлат ўқув дастури, Ўзбекистон Республикасида илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари, мактабгача таълимни ривожлантириш Концепцияси асосида ишлаб чиқилди.
“Илм йўли” вариатив дастури боланинг тўлақонли ривожланиши, тарбияланиши ва ўқишини, унинг мактабда таълим олишга самарали тайёрланишини таъминлашга қаратилган, болаларни мактабга тайёрлаш бўйича халқаро тажрибаларнинг ҳисобга олиниб, ишлаб чиқилган ҳужжат бўлиб саналади.
6-7 ёшли болаларни ўқитиш мажбурий бошланғич таълимга бир йиллик тайёрлаш гуруҳлари дастури Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган таълим сектори режаси, мактабгача таълимни ривожлантириш Концепцияси, Давлат талабларига таянган ҳолда болага йўналтирилган сифатли педагогикага принципларига асосланган.
Боланинг эрта ривожланиши унинг келгусида шахс сифатида шаклланишида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Боланинг эрта ривожланишига инвестиция ажратилиши қуйидаги асосий омиллар билан белгиланади:

  • катта ёшдаги киши интеллектуал қобилиятининг 70% ҳаётининг дастлабки 5 йилида шаклланади;

  • мактабгача таълимга сарф-харажатларнинг иқтисодий самарадорлиги 17:1 нисбатни ташкил этади (болалар қамрови 50% кам бўлмаганда);

  • умумий таълимда эришиладиган сезиларли ютуқлар;

  • таълимни юқорироқ босқичда давом эттириш учун катта имконият мавжудлиги;

  • ғайриахлоқий ва жиноий хатти-ҳаракатлар эҳтимолининг камайиши.

Дастурнинг мақсадлари ва вазифалари мактабгача болалар учун қуйидагиларни таъминлашни кўзда тутади:
- зарур бўлган ривожланиш амалиёти ва мактабга тайёрлаш учун тенг имкониятларни вужудга келтириш;
- 6-7 ёшли болалар учун мўлжалланган мажбурий бошланғич таълимга бир йиллик тайёрлаш гуруҳлар болаларини тўлиқ кунли мактабгача таълим ташкилотига бериш имкониятига эга бўлмаган ёки муайян сабабларга кўра, бунга интилмайдиган ота-оналарнинг талаб-эҳтиёжларини қондириши керак;
- 6-7 ёшли болалар учун мўлжалланган мажбурий бошланғич таълимга бир йиллик тайёрлаш гуруҳлар мактабгача таълимга қўйиладиган Давлат талабларига мувофиқ, 5 муҳим соҳада болаларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаши зарур (жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш; ижтимоий-ҳиссий ривожланиш; нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари; билиш жараёнининг ривожланиши; ижодий ривожланиш) ҳар томонлама уйғун ривожланишини таъминлашга мўлжалланган;
- мактаб таълимига умумий психологик тайёргарлик.
Дастур замонавий педагогика ва психология тамойилларига таянган ҳолда:

  • истисносиз барча болаларнинг таълим олиш ва ривожланишга тенг имкониятга эга бўлишини таъминлашга;

  • амалиётга бола йўналтирилган ёндашувни, инклюзив таълим тамойилларини жорий этишга;

  • оила ва жамоалар билан ҳамкорлик;

  • таълим-тарбиянинг маданий жиҳатдан мақбул услубларига таянган ҳолда миллий қадрият ва устуворликларни эътиборга олиш;

  • қулай, дўстона ва хавфсиз ривожланиш муҳитини шакллантиришга йўналтирилган.

Мажбурий бошланғич таълимга бир йиллик тайёрлаш гуруҳлардаги таълим жараёни қуйидаги тамойилларга асосланган:

  • болага йўналтирилган таълимга ёндашуви;

  • инклюзив таълим ҳақида мушоҳада юритиш;

  • болани холистик(яхлит) ривожланишини таъминлайдиган таълим муҳитининг хусусиятларини белгилаш;

  • мактабгача таълим ташкилотида фаолиятнинг етакчи тури – ўйин асосида таълим бериш;

  • бола – таълим жараёнининг фаол иштирокчиси;

  • режалаштириш ва баҳолаш самарадорлиги;

  • болани тарбиялаш ва ривожлантириш жараёнига ота-оналарни

  • ҳамкорлик асосида жалб этиш;

  • интерфаол таълим;

  • интегратив ўқитиш.

Мактабгача таълим педагогик жараёнларини технологияларини юқори сифатда моделлаштириш ва механизмни бойитиб бориш замон талабига айланди. Эндиликда инноватсион технологияларни қўллаш ва такомиллаштириш ўзининг ижобий натижаларини кўрсатишига эришиш зарур. Бунинг учун бўлажак педагогларнинг илмий савиясини ривожлантириш, уларнинг касбий лаёқатини доимий текшириш керак.



Хулоса
Таълим максадларини, баҳолаш мезонларини хамда таълим шароитларини такрорий хосил килишдаги имкониятларидан келиб чикиб, таълим- тарбия жараёнини тарбиявий омилларига хам “ технологик” жараёнини кенг тадбик этиш мумкин. Бу жихатдан “педагогик технология” таълим ва тарбия ўртасидаги фарқни қискартиради. “Педагогик технология” таълим максадларини аниклаштириш ва қисмлаштириш, таълим натижаларини стандартлаштириш, таълим жараёнидаги самарали тескари алоқа, автоматлаштириш имкониятлари каби муҳим таълим муаммоларини хал килиш имконини беради. Ушбу муаммони ишлаб чикишда “педагогик технолгия” даги таълим тизимларини қуришдаги тажрибасини хисобга олиш ва танкидий тахлил килиш мақсадга мувофикдир.
“Педагогик технология” нинг ривожланиш истиқболлари унинг назарий асосларининг танқидий таҳлил қилиниши, таълимга редукцион ёндашишдан воз кечиш билан белгиланади. Бир вактнинг узида “Педагогик технология” назарий асосларини ўзгартириш билан биргаликда унинг “муаммо майдони” ни ҳам ўзгартириш лозим.
Таълим жараёнининг “технологик” қурилиши қатор муаммоларни келтириб чиқаради. Улар сирасига, биринчи навбатда, дидактик мақсадларини ишлаб чиқиш, уларни мувофик равишда таркиб топтириш, мос равишдаги таълим жараёнини лойихалаштиришда унинг шакл ва мазмуни мувофиқлигини таминлаш, уқувчилар томонидан тажрибанинг тулақонли узлаштирилиши, барча таълим олувчилар савиясини тенглаштириш ва ошириш кабиларни киритиш мумкин.
Бўлғуси мутахассисларни сифат жиҳатидан замон талаби даражасида тайёрлашга аввало уларга аниқ билимлар бериш, касбий кўникма ва малакаларни шакллантириш, уларни келгуси фаолиятларида унумли қўллашга ўргатиш орқали эришиш мумкин. Шундай экан, ўқув-тарбия жараёнини таълим назарияси фаолияти нуқтаи назаридан кўриб чиқиб, барча таълим-тарбия ишларини “педагогик технология” йўналишига ўтказиш, мактаб амалиётидаги ихтиёрийлик билан унинг ҳар бир элементини жиддий асослаш лозим бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар



  1. “ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ” маъруза матн

  2. МАКТАБГАЧА ПЕДАГОГИКА МОДУЛИ БЎЙИЧА Тошкент-2018 ЎҚ У В – У С Л У Б И Й М А Ж М У А

  3. Интернет сайтлари

Mana.uz
Kompy.info



Download 44,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish