Тошқин сувли давр ва сув босиши, муз ҳосил бўлиши ва бошқа хавфли ҳодисаларнинг
гидрологик прогнози, олдиндан эҳтиѐт чораларини кўриб, зарарни камайтириш ва бошқа
фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш имконини беради.
Гидрологик катталиклар жуда ҳам ўзгарувчан бўлганлиги туфайли прогнозлар уларнинг
пайдо бўлиш эҳтимоли даражасида берилади.
Олдиндан айтиш белгисига кўра прогнозлар қисқа муддатли (15 суткагача) ва узоқ
муддатли (бир неча ой ва йилларга) бўлинади.
Айтиладиган элемент характерига кўра гидрологик прогнозлар сув хўжалигига (сув
миқдори, максимал сув сатҳи ва сарфи), муз ҳосил бўлишига тегишли бўлиши мумкин.
Белгиланган мақсадига кўра прогнозлар гидроэнергетикага, суғориш тизимига, балиқчилик
хўжалигига ва бошқа соҳаларга бўлинади.
Гидрометцентр тузадиган асосий гидрологик прогнозлар доимо чикариб турилади, яъни:
1.
Мавсумий, квартал, ойлик прогнозлар;
2.
Тоғ дарѐлари суви миқдори - суғориладиган ерлар учун;
3.
Узоқ муддатга мўлжалланган дарѐ максимал сув прогнози;
4.
Тошқин сувли даврдаги қисқа муддатли прогнозлар, сув ҳавзасига оқиб келадиган йил
бўйида сув миқдори прогнози;
5.
Дарѐларнинг музлашига қисқа ва узоқ муддатли прогнозлар. Агар сув омборидаги сув
миқдори циклидан прогноз айтилиши кичик бўлса, унда бу прогноз ѐрдамчи ролини
бажаради.
Демак, бу прогноз сув омбори режимини узоқ муддатга оптималлаш учун етарсиз бўлади.
Бундай ҳолларда оптимал режим учун тўғридан-тўғри гидрологик кузатиш натижаларидан
фойдаланилади.
Булардан ташқари ҳозирги ишлаб чиқилган ўта узоқ муддатли йиллик сув миқдори
прогнози бир неча йил олдиндан гидрологик ҳодисаларни билиш имконини беради.
Бу прогнозларни Гидрометеорология Давлат қўмитаси ҳеч кимга бермайди, декин халқ
хўжалиги учун бу прогнозлар катта фойда келтириши мумкин эди.
Прогноз аниқлигини баҳолаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:
2
'
1
бу ерда ΄ - ўртача квадратик прогноз хатолиги; - айрим давр учун прогноз сифатини билдирувчи
стандарт парметр.
Ҳозирда прогноз учун математик алгоритмлар ва физик моделлар яратилиб, прогноз
ўзгариши ҳар хил табиий шароитларда текширилмоқда.
1. Охирги катталиги бўйича прогноз - «эртага худди бугунгидек» принципига асосланган
бўлиб, аниқлиги жуда пастдир (хатолик дисперсияси - текширилаѐтган катталиклар иккиланган
дисперсиясига яқинлашаѐтир).
2. Математик кутиш бўйича прогноз - ҳар қандай вақтда ўртача катталик пронози қаралади.
Бунда хатолик дисперсияси гидрологик катталик дисперсияга тенг.
3. Корреляция функцияси асосидаги прогноз - текширилаѐтган ҳодиса тарихига, ўртача
қийматига ва унинг корреляция функциясига боғланиб амалга оширилади.
Прогноз вақтининг ўсиши билан математик кутиш прогнозига яқинлашган прогнозга эга
бўлинади. Агар ҳодиса тарихидан 2 ѐки 3 та нуқталар олинса автокорреляция функцияси прогнози
янада аниқроқ бажарилади.
Масалан: сув сатҳи ошиши прогнозини қуйидаги тенгламадан топиш мумкин (баҳорги
тошқинлар учун):
d
x
c
t
b
h
d
Н
кор
тах
.
бунда
а, b, c, d
- олдинги кузатиш натижасидан олинадиган параметрлар;
h
кор
- қор қатламининг
ўртача баландлиги;
t
- қиш ойлари учун ўртача ойлик ҳароратлар йиғиндиси;
Х
- кузги
ѐғингарчилик миқдори.
Do'stlaringiz bilan baham: