Фанидан маъруза матни



Download 6,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/174
Sana14.04.2022
Hajmi6,4 Mb.
#552665
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   174
Bog'liq
gidroenergetik qurilmalar



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ 
НАВОИЙ ДАВЛАТ КОНЧИЛИК ИНСТИТУТИ 
ЭНЕРГО-МЕХАНИКА ФАКУЛЬТЕТИ 
―ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАСИ‖ кафедраси 
" Гидроэнергетик қурилмалар " 
фанидан 
 
МАЪРУЗА МАТНИ 
5310200 "Электр энергетикаси" 
бакалавр йўналиши учун 
НАВОИЙ -2014 


Тузувчилар: доц. Товбаев А.Н, катта ўқит. Эшев Х.Х, асс. Рахмонов Ф.Н 
Ушбу маъруза матни «28» август 2014 йилда «Электроэнергетикаси» кафедрасида 
мухокама килинди (баѐннома №1 ) ва НДКИ нинг услубий кенгаши мухокамасига тавсия 
этилди. 
НДКИ услубий кенгашининг «___»____________2014 йилги йигилишида мухокама килинди 
ва тасдикланди. Баѐннома N_________________ 


1 – маъруза. Гидроэнергетик изланишларнинг аҳамияти ва гидрометрия. Ҳозирги замон сув 
хўжалиги ва сув энергетика муаммоларни текшириш масалалари.
 
Сув хўжалик ва сув энергетик муаммолар тўғрисида маълумотлар 
Ҳозирги вақтда сув хўжалик тармоқларини ва комплекс гидроузелларини лойиҳалаш ва 
қуриш халқ хўжалигини сув билан таъминлаш, суғориш, гидроэнергетика, сув транспорти
балиқчилик хўжалиги ва бошқа соҳалар талабларига биноан амалга оширилади. 
Ҳозирги замон халқ хўжалигининг асосий муаммоси - сув ресурсларидан рационал 
равишда комплекс фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш муаммосидир. Саноат ва қишлоқ 
хўжалигининг ривожи, шаҳар ва ижтимоий аҳволнинг яхшиланиши кўпгина сув ресурсларидан 
фойдаланиш ва муҳофаза қилиш талабларини келтириб чиқармоқда.
1961 йилдан 1980 йилгача Мустақил давлатлар ҳамдўстлигида (МДҲ) сув истеъмоли 2 
баравардан ошди. Ҳар йили халқ хўжалиги 300 км
3
ҳажмдан ортиқ сувдан фойдаланади, бу 
умумий йиллик дарѐ сув миқдорининг 6% ини ташкил қилиб 4,74 минг км
3
ҳажмга тенгдир.
Ҳозирги энг муҳим сув истеъмолчиси қишлоқ хўжалиги бўлиб, (суғориладиган ерлар) 60% 
гача, саноат эса 30% гача умумий сув миқдоридан фойдаланилади. Сувга кўп эҳтиѐж сезадиган 
иссиқлик энергетикаси, металлургия, ѐқилғи, нефть, химия, саноатлари киради. Коммунал-
хўжаликларига ишлатиладиган сув миқдори унчалик катта эмас. 
Сувдан фойдаланиш даражаси ошиши билан саноат, қишлоқ ҳамда коммунал хўжаликлар 
чиқиндилари дарѐ ва сув ҳавзаларига кўплаб қуйилиши кузатилаяпти. Натижада кўпгина сув 
манбаларининг ифлосланиши ѐки сув сифатининг ѐмонлашуви кузатилмоқда. 
Ундан ташқари, маълум бўлишича мамлакатимизнинг кўпгина районларида сув 
миқдорининг чекланганлиги маълум, бу айниқса ривожланган саноат ва қишлоқ хўжалиги 
районларига тегишлидир. Кўпгина сув миқдори МДҲнинг шарқий қисмида жойлашган бўлиб, 
85% дарѐ сув миқдори кам тараққий этган районларга тўғри келади. Масалан: Обь, Енисей, Лена 
ва Амур каби МДҲнинг дарѐлари йиллик сув миқдорининг 40% ини океанларга қуядилар. 
Сув билан кам таъминланган регионларга Украинанинг жанубий, Молдова, Қрим, 
Азоволди, Волгаорти, Каспий текислиги, Ғарбий Сибирнинг жануби, Қозоғистон, Марказий 
Яқутистон, Ўзбекистон ва Туркманистонлар киради.
МДҲни социал ва иқтисодий ривожлантиришнинг 1996-2010 йилларга мўлжалланган 
асосий йўналишлари, сув ресурслари муҳофазасига ва улардан рационал фойдаланиш муаммосига 
эътибор жалб қилингандир. 
Узоқ Шарқ, Сибирь ва Ўрта Осиѐ дарѐларида катта гидроэлектростанциялар (ГЭС) 
қурилиши, кичик дарѐлар гидроэнергетик ресурсларидан фойдаланишнинг комплекс равишда 
амалга оширилиши белгилангандир.
1996-2010 йилларда суғориладиган ерлар майдонини 3,3 млн. га ердаги суғориш 
тармоқларининг техник ҳолатларини яхшилаш, тезда суғоришга ишлатиладиган сув сарфини 
тежашга ўтиш, сув манбаларини ва ердан фойдаланишни эҳтиѐтлаш, сув ресурсларини қайта 
рационал тақсимлаш муаммоларини ўрганишни янада ривожлантириш, табиатни муҳофаза қилиш 
соҳасида катта ишларни амалга ошириш, Қора, Азов, Болтиқ, Каспий, Орол ва бошқа МДҲнинг 
асосий саноат районларида сув муҳофазасини амалга оширишни тезлаштириш, сув манбаларининг 
муҳофазасини яхшилаш, жумладан кичик дарѐ ва кўлларни ифлосланиши ва қуриб қолишдан, 
катта табиий комплекслардан рационал фойдаланиш ҳамда муҳофаза ишларини давом эттириш, 
ҳозирги шароитда асосий илмий ва мухандислик изланишларнинг асосий масаласидир 
Бу масалаларни ечишда асосий қидирув ишларига гидрометрик-гидрологик изланиш ва 
текшириш ишларини бажариш киради. Шуни айтиш керакки, ҳозирги изланишда ишлатиладиган 
асбоблар ўзининг техник сифати жиҳатидан геодезик, геологик, метеорологик текшириш 
ишларида қўлланиладиган асбоблардан орқада турадилар 
Шунинг учун кундалик вазифа, замонавий ўлчаш асбобларини яратиш, изланиш ва 
текшириш экспедиция гуруҳларини шу асбоблар билан таъминлаб, гидрологик ва гидрометрик 
маълумотларнинг хатоликларини камайтириш зарурдир. Бундан ташқари гидроэнергетик 
қурилмалар (ГЭҚ) асосий параметрларини сифатли назорат қилиш усули ва асбобларини яратиш 
ва текшириш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.

Download 6,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish