Д. Пўлатова
ГОЛЬБАХ (Но1ЬасН) ПОЛЬ АНРИ (1723-1789) - фран-цуз файласуфи, француз материализми ва атеизми мактаби-нинг асосчиларидан бири, маърифатпарвар, XVIII асрдаги француз буржуазия инқилобининг ғоявий раҳнамоларидан бири. Ижтимоий келиб чиқиши жиҳатдан олмон барони, лекин умрининг кўп қисмини Францияда ўтказган. Асосий асарлари: «Табиат тизими ёки моддий олам ва руҳий олам қонунлари ҳақида» (1770), «Фош этилган христианлик» (1761), «Чўнтак илоҳиети» (1768), «Соғлом фикр» (1772) ва бошқалар.
Г. Коинотнинг фалсафий манзарасини барча нарсалар ўза-
108
Гуманизм
ро алоқадорликда мавжуд бўлган яхлит бир бутунлик сифа-тида ишлаб чиқди. Материя табиатда бирламчи бўлиб яра-тилмаган ва йўқ бўлмайди, инсон онгида мустақил ҳамда макон ва замонда мавжуд. Г. материя хоссалари ва тузилиши даражалари ҳақидаги табиий-илмий тасаввурларни уни таъ-рифлашга қаратилган гносологик ёндашувлар билан бирлаш-тиришга ҳаракат қилган. Хусусан Г, фикрича, сезги аъзолари-мизга қандай бўлса ҳам таъсир этувчи барча нарсалар мате-риядир («Табиат тизими»). Ҳаракатни Г., материя моҳияти-дан зарурий равишда келиб чиқадиган яшаш усулидир деб таърифлади. Г. томонидан ишлаб чиқилган чексиз Коинотда-ги осмон жисмларининг ўзаро умумий сабабий алоқадорли-п*-^ақидаги концепция, Лаплас детерминизми қамда унинг туманлик эволюцияси ва Қуёш тизимининг келиб чиқиши тўррисидаги космогоник гипотезасининг фалсафий асосла-ридан бири эди.
Г., инсон моҳиятини тушунишда эволюционизм нуқтаи назаридан туриб, инсон ўз-ўзидан ривожланувчи, табиат-нинг объектив қонунларига тўлалигича бўйсунади деб ҳисоб-лаган. Инсон моҳияти, Г. фикрича, унинг ўз-ўзини ҳимоя қилишга, шахсий фаровонликка ва унинг ўз ҳаётий эҳтиёж-ларини қондиришга қаратилган интилишларида намоён бўла-ди. Г., Гельвеций каби сенсуализмни материалистик тушу-ниш тамойилини, ижтимоий ҳаётни ўрганишга татбиқ этишга ҳаракат қилади. У ижтимоий ривожланишда инсон эҳтиёжи ва манфаатларини етакчи аҳамиятга эга эканлиги, муҳит шахс ва унинг эҳтиёжларини шакллантирувчи муҳим омил эканлиги ғоясини ҳимоя қилди. Гольбах ижтимоий институт-лар, шу жумладан, давлатнинг келишув асосида вужудга ке-лиши ҳақидаги таълимот тарафдори эди. У жамият аъзолари-нинг эркинлик даражаси бутун жамиятдаги фаровонлик би-лан белгиланади деб х^исоблаган.
Г. феодал тузумни қаттиқ танқид остига олган. Г., билиш назариясида материалистик сенсуализм нуқтаи назаридан ту-риб, агностицизм ва туғма гоялар таълимотига кескин қар-ши чикди.
Do'stlaringiz bilan baham: |