Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet73/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

Гоббс Новвес Томас
фалсафий фикрнинг кейинги тараққиётида ана шу масала-ларни тадқиқ этишга катта туртки берди.
М. Шарипов
ГОББС НОВВЕС ТОМАС (1588-1679) -- инглиз дав-лат арбоби йа файласуфи. Оксфорд университетини тамомла-ган. 17 ёшида бакалавр унвонини олгандан сўнг, мантикдан маърузалар ўқий бошлаган. 1603 йилдан бошлаб — файласуф Бэконнинг котиби бўлиб ишлаган. Асосий асарлари: «Таби-ий ва сиёсий қонун элементлари» (1604), «Фалсафа асосла-ри» (1640—1658) тршюгияси, «Фуқаро ҳақидаги таълимот элементлари» (1642), «Жисм ҳақида» (1655), «Инсон ҳақида» ""(1658), «Левиафан ёки Материя, черков ва фуқаро давлати шакли ва ҳокимият» (1651), «Эркинлик ва зарурият ҳақида» (1654) ва бошқалар.
Гоббс асосий уч тушунча: Инсон, Жисм, Фуқаро атро-фида қурилган оламни тушунтириб берувчи яхлит фалсафий тизим яратишга интилди. Гоббс фикрича, «фадсафа» — тўкри муҳокама қилиш натижасида эришиладиган ҳаракат ёкл ҳоди-сани бизга маълум бўлган сабаблар ёки уни келтириб чиқа-рувчи асослар ёки аксинча, бизга маълум бўлган ҳодисалар-дан у келтириб чиқариши мумкин бўлган асослар орқали тушунтириб берувчи билимдир».
Гоббс муҳокама к,илиш, деганда «ҳисоблашни» назарда тутади. «Ҳисоблаб чиқмоқ — қўшилаётган нарсаларнинг йи-ғиндисини топмоқ ёки бирон нарсадан бошқасини айирган-да қолдигини аникдашдан иборат. Демак, муҳокама қилиш қўшиш ва айиришнинг айнан ўзидир».
Гоббс таълимотига кўра жисм хоссаларга эга. Пайдо бўладиган ва йўқ бўладиган нарса, шунингдек, муайян нар-са ва ҳодисалар мажмуидир. Гоббс таълимотида фалсафа та-биат фалсафаси ва давлат фалсафаси (2 қисмдан иборат: «этика» ва «сиёсат»)дан ташкил тогтган. Кишилар ҳаётини яхшилаш учун Гоббс фикрича, фалсафа ҳодиса ва натижа-ларни уларни келтириб чиқарувчи сабаблар орқали ҳамда шу билан бир вақгда тўғри хулосалар ёрдамида кузатилаётган оқибатларнинг сабабини билиши керак. Гоббс руҳнинг мус-тақил субстанция сифатида мавжудлигини инкор этиб, мод-дий жисмнинг ягона субстанция сифатида мавжудлигини тан олган.
Билиш сезгилардан тўғридан-тўғри, сезги аъзоларига таъ-сир этувчи жисмлардан бошланади. Индивидуал билиш но-аниқ, тартибсиз, имманент, яъни ички сабабларга кўра суст бўлади. Нарса ёки ҳодисага оид амалга оширилган тажриба-ни яна қайтармаслик учун инсон «белгиларни* яратади, улар-
107
Гольбах
ни мустаҳкамлайди, керак бўлганда уни қайта такрорлайди. Шу тариқа, билимлар тўпланиб боради. Билиш яхлит, узоқ давом этадиган жараёнга айланади. Инсон ижтимоий мавжу-дот сифатида «белги» ва «ишорадарни» ўзгартиради. Улардан биринчиси бизнинг ўзимиз учун ахамиятли бўлса, охиргиси бошқалар учун аҳамиятлидир. Тафаккур белгилари номларда ифодаланади. Умумий тушунчалар, Гоббс фикрича, «ном-ларнинг номидир». Вақт — изчилдаги ҳаракат образидир. «Би-лим реаллиги» — Нутқаир.
Юқорида келтирган барча ақдий ҳодисаларни боғлаб ту-рувчи муҳим хусусият — кишилар ўртасида мазмун ва мақ-садлари бўйича кедишувнинг мавжудлигидир. Нутқ инсонга «сонларни номлаш» қудратини, ўзаро билим ва тажриба ал-машиш, жамиятга турли фармон ва қонунларни тарқатиш имконини беради.
Гоббснинг «Табиат фалсафаси»да семиотизм ва номина-лизмга хос бўлган тенденция ва йўналишлар аниқ кўринади. Унинг фикрича, «номлардан ташқари ҳеч қандай умумий-лик ва универсаллик йўқ, шунинг учун фазо — муайян кат-талик ва шаклга эга бўлган, қандайдир жисмнинг онгимиз-даги шарпасидан бошқа нарса эмас». Йнсон табиатнинг бир қисми ва унинг қонуниятларига бўйсунади. Кишилар «иж-тимоий шартнома» ёрдамида бирлашадилар ва ҳимоя то-пиш, яъни фуқаролар урушидан қоли, эркин ҳаёт кечириш имкониятига эга бўлиш учун давлатга, ҳсхсимиятга бўйсуна-дилар.
Гоббс фуқаролар келишуви деб аташ мумкин бўлган иж-тимоий ҳаётнинг қисқа босқичларида, инсон ички табиати-нинг азалий хусусиятлари — чексиз эркинлик ва мутлақо тенгликни ҳам чеклаш ҳамда тузатишларни оқлайди. Кучли, онгли, қонуний ҳокимият тарафдори бўлган Гоббс халқ фа-ровонлигини давлатнинг олий қонуни деб ҳисоблаган.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish