Фалсафа қисқача изоҳли луғат


Даламбер кил этувчи асосий тамойили ҳокимият қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва судларга бўлинишидир. Р. Назаров



Download 1,98 Mb.
bet81/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

Даламбер
кил этувчи асосий тамойили ҳокимият қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва судларга бўлинишидир.
Р. Назаров
ДАЛАМБЕР (О'А1АМВЕКТ) ЖАН ЛЕРОН (1717.16.11-1783.29.10) — француз маърифатпарвари, математиги ва фай-ласуфи. Париж ФА аъзоси (1754), «Энциклопедия» яратиш-да Дидро билан бирга ишлаган (математика ва физика бўли-мини бошқарган). 1757 йилда реакдия таъқибига учраб, «Эн-шклопедия» нашриётидан кетишга мажбур бўлган. Д. мате-матика, гидродинамика, астрономия, физика фанларини ри-вожлантиришга ҳисса қушган. Механикада динамика масала-ларини статик усуллари билан ечиш принципи унинг номи билан аталади. Қаттиқ жисм айланма ҳаракатининг оний """"ўқини кашф этган. Прецессия нанутация ҳодисалари, куч-ларни қўшиш, аэродинамик тўлқинланиш, планета қаракат-нинг орбитага нисбатан хрлатлари ҳақидаги тасаввурларни бойитган. Математикада тўлқин тенгламасини топган. Қатор-лар назарияси, лимит назарияси, чексиз микдорлар ҳисоби, ўзгарувчан миқдорлар назарияси соҳаларини ривожлантир-ган. ФалсафиЙ қарашлари Франциядаги буржуа революцияси арафасидаги ижтимоии ҳаёт муҳитида шаклланди. «Энцикло-педия» учун ёзилган ^Фанларнинг келиб чиқиши ва ривож-ланиши очерки» (1751), «Фалсафа элементлари» (1759) ма-қолалари муҳим аҳамиятга эга. Дунёқараши дуализм хос, фал-сафаси сенсуализм ғоялари билан суЕОрилган. Д. нарсалар ва воқеаларни объектив мавжуд деб тушунса ҳам, фикрлаш ма-териянинг хоссаси эканлигини инкор этди. Унинг фикрича, онг материядан ҳоли субстанциялар, жон, тана (материя) билан боғлиқ эмас. Д. феодал-клерикал дунёқарашга қарши курашди, лекин Дидро, Гольбах, Гельвеций, Ламетри мате-риализми даражасига кўтарила олмади. У худонинг борлигига шубҳапанса ҳам атеизм позициисига ўтмади. Дидро «Далем-бер туши» асарида Д.ни танқид қилди.
О. Файзуллаев
ДАОСИЗМ -- Қадимги Хитойдаги фалсафий таълимот булиб, у Чжаньго даврида («Урушаётган давлатлар», м.а. VI— V асрлар) вужудга келган. Д.нинг асосчиси Лао Цзи (м.а. 579—499 йиллар) ҳ^собланади. Лао Цзининг асосий гоялари «Дао-дэ-цзин» асарида баен қилинган. Унинг фикрича, бар-ча нарсалар фақатгина «дао»га мос ҳолда вужудга келади ва ўзгаради, шунингдек, у кишиларни табиат билан уйғунлик-да, табиий \аёт кечиришга чақиради.
113
Даража
Ушбу категория Қадимги Хитой астрономлари осмон жисм-ларини кузатишиб, юлдузлар ҳаракатида муайян траектория мавжудлигини аниқлаган пайтларда вужудга келган. Ке-йинчалик «дао» Қадимги Хитой мумтоз фалсафасининг асо-сий категорияларидан бирига айланади. Яъни тажрибадан узи-либ қолган ва мушоҳадачиликка асосланган фикрлаш услуби ривожи топиш билан ушбу тушунча, қадимги файласуфлар, жумладан, даосистлар томонидан ўзлаштириб олинади. Қа~ димги Хитой фалсафий фикрининг илк даврида «дао» катего-рияси «йўл», «усул» маъноларини англатган. ХитоЙ фалсафа-сида дунё, олам, бир бутунлик сифатида тушунилганлиги боис оламдаш барча нарсаларга катга ва кичик, ҳаёт ва ўлим «қонун»лари оидлиги, яъни «дао» -- «қонуният»нинг амал қилиш ғояси вужудга келади. Шундай қилиб, ушбу категория, хитой фалсафасида «қонун» маъносини англата бошлайди. Шунингдек, «дао» инсоний ҳаёт йўли мазмунини ҳам акс этгириб, ахлоқий тусдаги тушунчага айлана бошлайди.
Д. жамиятдаги ижтимоий тенгсизлик, ҳукмронлик ва хор-зорликка қарши чиқади ҳамда ибтидоий жамоа ҳаётига қай-тишга даъват қилади. Чжуан Цзи, Ян Чжу, Ин Венлар дао-сизмнинг йирик вакиллари эдилар. Ин Вэннинг фикрича, ҳаётнинг табиий қонунларга (дао) риоя қилиши кишининг ҳақиқатни англаши ва донишманд бўлиши учун зарурдир. Ян Чжудан кейин Қадимги Хитой даосизми ривожланиши та-рихида янги давр бошланди. Илгари тор доирадаги кишилар-га тааллуқли бўлган даосизм таълимоти кенг тарқалаётган мафкуравий тизимга айланади. Чжуан Цзи ҳам Лао Цзи каби барча бахтсизлик ва ёмонликлар нодонликдан, ҳаёт табиий йўналишининг бузилишидан деб ҳисоблайди. Чжуан Цзи ҳаёт доимийликдан холи бўлгани учун ҳам пуч хаелий тусдадир, ҳақиқий борлиқ ўзгармас «дао» дадир, деган фикрни айтади. Ушбу файласуфнинг қарашлари милод бошларидаги даосист-лар диний таълимотларининг вужудга келишининг манбала-ридан бири бўлди. Фалсафий даосизм, диний даосизмдан фарқ қилади.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish