Ш. Қаҳҳорова
ДИН — худога эътиқод қўйиш, унга ишониш. Дин исти-ЛОҲ.ИНИНГ келиб чиқиши ва мазкур тушунчанинг кўпгина жиҳатлари Саудия Арабистони аҳолисининг исломдан ол-
123
Дин
линги тилларида мавжуд бўлган бир неча маънолар («одат», «ишига қараб мукофот бериш», «ҳокимият -- бўйсуниш») билан биргаликда, қўшни халқпар тиляаридаги шунга оҳанг-дош, диний истилоҳдарнинг маънодош таъсири билан боғ-лиқцир.
Маълумки, Яқин Шаркда ислом динининг вожиб бўли-ши арафасида яҳудийлик, христиашшк, зардуштийлик ақида-си кенг тарқалган эди. Қуръонда дин истилоҳи тушунчаси ҳар хил маъноларда 100 дан ортиқ марта зикр этилган. У «суд», «гуноҳга яраша жазолаш» (масалан, йаум ад-дин -«қиёмат кунидаги суд», (Қуръон 1:4), айрим олинган киши-нинг «дини», «эътиқоди» (Қуръон 39:2), диний жамоа ҳаёти-нинг асоси бўлган амалдаги урф-одатлар тизимидаги дин (Қуръон 6:61 (162; 3:73(66) маъноларини англатиши мумкин. Дин истилоҳи исломга нисбатан қўлланилганидек (Қуръон 3:19(17)), маъжусийликка ҳам (Қуръон 109:6), яҳудийликка еки христианликка нисбатан ҳам (Қуръон 3:73(66) ишлати-лади. Аммо дин истилоҳининг Қуръондаги асосий маъноси, унинг ғояси учун энг муҳим бўлган Аллохга ва унинг чексиз ҳокимиятига бўйсуниш шартлиги билан ифодаланади. Қуръ-ондаги дин тушунчасининг кўп жиҳатлилиги ўрта асрлар му-сулмон илоҳиётида бир неча шарҳларнинг туғилишига сабаб бўлди. Қуръон билан солиштирганда ушбу шарҳлар диний онгнинг бошқача савиясини ва жамият олдида турган янги муаммоларни акс эттирар эди. Дин истилоҳи одатда, уч тар-кибнинг мажмуаси сифатида қабул қилинар эди. Муаллиф-нинг қайси мактаб ва оқимга мансублигига қараб, унинг маънолари ҳам ўзгариб кетарди.
Динга Имом ал-Бухорий ҳадисларида берилган таъриф кенг тарқалган. Уига биноан, ал-дин эътиқоднинг мажмуаси бўлиб (ал-имон), диний кўрсатмаларни бажариш (ал-ислом) ва эътиқоднинг самимийлигини такомиллаштириш (ал-иҳсо-н)дир. Масалан, ал-дин тушунчасини шарҳлашда ушбу уч маънони саклаган ҳолда ханафийлар эътиқоднинг аҳамияти-ни кўпроқ таъкидлардилар. Ашъарийлик муаллифлари эса купроқ, диний кўрсатмаларни сақдашнинг муҳимлигини қайд этар, ҳанбалий (кейинчалик Ибн Таймия)лар Қуръон ва сун-нанинг «аслий анъаналарига асосий эътиборни қаратишни талаб этар эдилар. Шу билан биргаликда, улардан баъзила-ри, инсоннинг диндорлигини баҳолашда, унинг хатти-ҳара-катидаги у еки бу ҳолатларни назарда тутиб, унинг ниятига аҳамият берар эдштар, Бу нарса ҳанбалийларни диннинг ру-хий жиҳатларига эътибор берувчи тасаввуф вакиллари билан яқинлаштирар эди.
Тасаввуф аҳли, ад-дин тушунчасида кетма-кет келувчи,
124
Do'stlaringiz bilan baham: |