С. Комилова
ДИСКУРС (лотин. сНясиюш — муҳокама) — ҳиссий, бе-восита интуитив, яъни муҳокаматалаб билимдан фаркли ўла-роқ, муҳокама орқали восита билан ҳосил қилинадиган ман-тиқий далил — исботли билим демакдир. Ҳақиқатнинг бево-сита (интуитив) ва билвосита (далил-исбот асосида қабул қилинадиган) ҳақиқатларга бўлинишини Афлотун (ГГлатон) ва Арасту (Аристотель) асарларида учратиш мумкин. Д ата-маси биринчи марта Фома Аквинскийда учрайди.
ДОГМАТИЗМ (юнон. с1о$па — фикр, мулоҳаза, таъли-мот, қарор) тушунчасини қадимги юнон скептиклари Пир-рон ва Зенон фалсафага киритганлар. Улар ҳар қандай фал-сафани догматик деб аташган, чунки уларнинг таълимотла-ри муайян фикрни, мулоҳазани қайд этади. Догматизм ақида-гтарастликни ҳам билдиради.
Кейинчалик д. атамасининг мазмуни ўзгариб борди. Д. ўзининг гносеологик, психологик ва ижтимоий асосларига эга.
Догматиклар тушунчалар, назариялар, гипотезалар, қонунлар ўзгармайди деб ҳисоблайдилар. Тўғри, тараққиёт-нинг маълум босқичида фанда шаклланган тушунчалар во-қеликнинг у ёки бу томонини адекват акс эттириши мум-кин, лекин объектнинг ҳамма майда-чуйда қирраларини улар тўла-тўкис акс этгиради, дейиш тўғри эмас. Инсон дунёни билишга фақат белгилар, образдар, сезгилар орқалигина эришмайди.
Жамият тараққиёти давомида ишлаб чиқилган илмий ах-борот, тушунчалар тизими, назарий билимлар ижтимоий ама-лиёт ютуқларига ҳам таянади. Шунинг учун билишга, энг аввало, жараён деб қараш керак. Билимга ва воқеликка ўзга-риш хос эканлиги туфайли инсон тафаккури ривожининг имкониятларига қараб, билимнинг ривожини баҳолаш керак бўлади. Агар биз билишнинг бирор-бир томонини мутлақ-лаштириб, унга ортиқча баҳо берсак, д.га томон йўл тутган бўламиз. Умуман биз яшаб турган дунёни билишда, инсон-нинг табиий имкониятларидан ташқари, инсоният ижтимо-иЙ амалиетининг ривожланганлик даражасидан ҳам фойда-ланамиз.
Д. нарса ва ҳодисаларга танқидий кўз билан қарамасдан, тушунчаларнинг асосини ўзгармас деб қабул қилиб, улардан
126
Дунс
муайян шароитни, вақт ва даврни ҳисобга олмасдан фойда-ланиб, кўр-кўрона, обрўга бўйсунишни талаб қилади. Д. во-қеликда илм-фан ва амалиётда солир бўдаётган ўзгаришлар-ни назар-писанд қилмайди, аввалги мумтоз шахслар, илм ахли вакиллари ғояларини рўкач қютади, уларни сўнгги ҳақиқат сифатида эътироф этади.
Догматизмни ёкловчилар ўз фалсафий қарашлари билан билишнинг объектив жараёнлиги, ҳақиқат билишнинг асоси эканлиги ҳамда объектив оламга янгича муносабатлар тарзи-да билимимиз ривожланяб, кенгайиб боришини инкор эта-дилар, бу билан нисбий ҳақиқатнинг ролини камситиб, аб-солют (мутлақ) ҳақиқатни билишнинг бирдан-бир босқичи деб баҳолайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |