Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet87/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

Ш. Қаҳҳорова
ДИАЛЕКТИКА (юнон. (Иа1еШ&е) — ривожланиш тўғри-сидаги фалсафий таълимот бўлиб, у онтологик ҳамда манти-қий тушунча сифатида тушунилади. Тарихий-фалсафий анъ-анада д. ҳам назария, ҳам услуб сифатида таъкидланади.
Олмон мумтоз фалсафасида д. алоҳида ўрин тутади, чун-ки бу ерда фалсафа тарихида биринчи марта тараққиётнинг ягона диалектик назарияси ишлаб чиқидди ва у метафизик усулнинг ҳукмронлигига зарба етказди. Д.нинг энг юқори нуқтаси Гегель диалектикаси эди.
Кант ўзининг соф ақп антиномияси билан бу услуб асос-чиси сифатида танилганди. Д. услуби Гегель фалсафий тизи-мининг барча бўғинларини қамраб олган. Унинг фикрича, тараққиёт услуби сифатида тушунчалардаги зиддиятларни то-пиш ва уларни ҳал қилиш тушунилади.
Гегель зиддиятларни қарама-қарши тушунчаларнинг ўза-ро тўқнашуви ва уларни бирлашуви орқали ҳал бўлиши деб билади. Гегель д.нинг асосий мазмуни бир-бирини инкор этадиган ва шу билан бирга бир-бирини тақозо қиладиган қарама-қаршиликлар ёки зиддиятлар ташкил этади, дейди. Зиддиятга руҳ тараққиётининг ички манбаи сифатида қара-лади, у қадам-бақадам муайянликка ва бу орқали тулақон-ли, ҳақиқий натижага қараб интилади.
Бундай илгарилаб йўналган прогрессив ҳаракат, тафак-кур жараёнига аста-секин ривожланиш, тадрижийлик хусу-сиятини беради.
Д. марксизмда кўпроқ материалистик нуқгаи назардан
120
Дидро
ишлаб чиқилди ва мутлақлаштирилди. Ҳозирги замонда ус-луб ҳамда назария сифатида ўз аҳамияти ва мақомини сақ-лаб келмоқца.
М. Абдуллаева
ДИДРО (Шго/) Дени (1713-1784) - француз файласу-фи, маърифатпарвари. Асосий асарлари: «Файласуф фикрла-ри» (1746), «Даламбернинг Дидро билан суҳбати», «Далам-бернинг туши» ва «Суҳбатнинг давоми» (1769) трилогияси, «Материя ва ҳаракатнинг фалсафий асослари» (1770), «Се-нека ҳаёти» (1778), «Клавдий ва Нероннинг подшоҳлик таж-рибаси» (1782), «Физиология элементлари» (1777—1780), ўли-Кгидан сўнг нашр этилгак «Скептикнинг сайри ёки хиёбон-лар» (1747), «Роҳиба» (3760) антиклерикал романи, «Жиян Рамо» (1762) ахлоқий-фалсафий романи, «Жак фаталист ва унинг хўжайини» (1773). Дидро ҳаётининг йигирма йилдан кўпроқ вақтини 35 жилдлик «Энциклогтедия ёки фан, санъат ва ҳунармандчиликнинг изоҳли луғати»ни (1751 — 1780) яра-тишга сарфлайди.
Дидро донишманд файласуфларнинг маърифатпарвар под-шоҳга ўгитлар беришини фалсафа ва сиёсат ўртасидаги ўза-ро алоқадорликнинг ҳаётга татбиқ этилишидир. Шу фикрга кўра Дидро, «Энциклопедия» устида олиб борилган ишлар-ни тугатгач (1773), Буюк Екатерина таклифига биноан, Рос-сияга боради (1773—1774). Россиянинг қонун чиқарувчи ва ташкилий бошқарув соҳаларини ислоҳ этишнинг ижтимоий-сиёсий дастурини ишлаб чиқади. Дидро Петербург Фанлар Академиясининг фахрий аъзоси этиб сайланган.
Дидро ўз фалсафий таълимотида «биз деярли ҳеч нарса-ни билмаймиз» деган скептик шиордан келиб чиқса ҳам «инсон билимларининг тараққий этиб боргани сари» унинг олам тўғрисидаги тасаввурлари тобора адекват бўлиб бори-шини кўрсатиб беради. Дидронинг онтологик таълимотини изчил материализм деб таърифлаш мумкин: «Коинотда яго-на субстанция мавжуд», у фаолликка ва ўз-ўзини ҳаракатга келтириш имкониятига эга бўлган, яратилмаган мангу мате-риядир. Ҳаракатни Дидро жуда кенг маънода — умумий ўзга-риш тарзида тушунган. Дидронинг табиат тўғрисидаги қараш-ларига трансформкзм («атрофдаги барча нарсалар тўхтамай ўзгаришда») хос бўлиб, у Дарвиндан анча аввал биологик тадрижийликнинг мосланувчанлик (адаптацион) механизми ва табиий танланиш ғоясини илгари сурди.
Дидро инсондаги тафаккур қилувчи «Мен»ни миясида «уя қурган» ўргимчакка, асаб тизимини эса инсон организ-мини қамраб олган «тўр иплари»га қиёслайди. Бу эса инсон-
121
Дш
га «сезгилари орқали табиатни билиш» имкониятини беради. Дидро инсонни сезиш қобилиятига ва хотирага эга бўлган асбобга ўхшатади. Дидро инсон билимларининг манбаи -«сезиш» эканлигини таъкидласа-да, унинг қарашлари ўта сенсуализмдан анча йироқдир.
Дидронинг ахлоқий қарашлари «табиий инсон», «табиий инсон эҳтиёжлари» ҳақидаги тасаввурлардан келиб чиқиб, инсондаги ёмон одатларнинг табиий асосга эга экани кўрса-тилади, уларни тарбия таъсирида оқилона чеклаш кераклиги уқтиради. Шу билан бирга ижтимоий омилларнинг ахлоқий онг таъсирига эътиборни қаратиб, «агар қонунлар яхши бўлса, ахлоқ ҳам яхши бўлади; агар қонунлар ёмон бўлса, ахлоқ ҳам ёмон бўлади» деб ҳисоблайди. Зеро, у «алохида индивид-лар бахт-саодатини, умумий бахт-саодат билан боғловчи» қонунларни яхши қонунлар деб тушунади.
Дидро «оқилона эгоизм» гоясини илгари суриб: «бу дунёда шахсий бахт-саодатимиз учун аввало, ҳалол инсон бўлиши-миз маъқул» деган хулосага келади.
Эстетика соҳасида Дидро маърифатпарарлик фалсафаси учун анъанавий бўлган санъатни, табиатга тақлид этиш си-фатида талқин этиш концепциясини ривожлантирди, теагр назариясига татбиқан, Дидро актёр-аналитик концепцияси-ни ишлаб чиқди. Умуман олганда Дидро ҳаётда ўзининг бу-тун қобилиятини эл-юрт саодати учун бахш этган, ўзидан кейин яхши ном ва бой ижодий мерос қолдиришга интил-ган инсон сифатида намоён бўлади.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish