Детерминизм
лимотининг мазмуни жуда кенг бўлиб, унинг негизи саба-бият мавжуддиги, яъни бир хрдиса (сабаб) бошқа ҳодиса (оқибат ёки натижа)ни зарурий эканлиги ҳақидаги ғоядир.
Хозирги замон фанида боғланишлар хилма-хиллиги ҳар томонлама чуқур ўрганилган. Шунга кўра, сабабиятдан таш-қари, детерадинизм таълимотига бошқа хилдаги тақозола-ниш турлари ҳам киради. Булар қаторига — ҳолатлар ораси-даги боғланишлар, функционал боғланишлар, коррелеяция боғланишлари, симметрия боғланишлари ва ҳ.клар киради.
Ҳар бир махсус фан боғланишлар, тақозоланишлар ва сабабиятнинг ўзига хос хил ва жиҳатларини ўрганади. Шу маънода, ҳар бир фанда муайан боғланишнинг ўзига хосли-мзг! ифодаланишини фалсафий детерминизм таълимотининг конкрет проекциялари, яъни қисман хуширилган аксланиш-лари деб қисоблаш мумкин.
Фалсафий детерминизм эса, асосан бутун борлиқнинг, ундаги қисмларнинг ўзаро тақозоланиши, богланишини ўрга-нади.
Ўрта Осиё мутафаккирлари — Форобий, Ибн Сино, Бе-руний, Аҳмад Дониш ва бошқалар, борлиқнинг тақозолан-ганлиги таълимотига катта ҳисса қўшганлар. Масалан, Форо-бий «Фозил одамлар шаҳри» асарида Аллоҳни дунёдаги бар-ча мавжудот мавжудлигининг сабаби деб кўрсатади. Тангри, унинг уқгиришича, барча нарса ва ҳодисаларнинг дастлабки сабабчисидир. Аллох, илк борлиқ бўлиб, унинг борлиғи бош-қа нарсаларнинг борлиғига боглиқ эмас. Қолган барча мав-жудот борлиғи эса унинг борлиғига боғлиқ, бошқа мавжудот шу «илк борлиқ»дан тошиб чиқади, ундан «файз олиш» оқибатида бор бўлади. «Илк борлиқ» энг мукаммал борлиқ бўлиб, ундан кейинги барча борлиқ тобора номукаммал бўлиб боради. «Илк борлиқдан»дан биринчи келиб чиққан иккинчи борлиқ, «илк борлиқ»дан номукаммал, лекин ўзидан кейин келадиган барча борлиқаан мукаммалроғи ва барча борлиқ-нинг сабаби деб қаралади ва ҳ.к.
Шу тариқа, илк борлиқ сабаби туфайли келиб чиққан борлиқ, унинг даражалари ҳақида батафсил фикр юритила-ди. Бу гоялар к,адимги юнон фалсафасидаги, хусусан, Де-мокрит, Афлотун (Платон), Арасту (Аристотель) ва бошқа мутафаккирларнинг ғоялари билан уйғундир.
Ибн Сино детерминизми, Форобийники каби қадимги юнон файласуфлари, хусусан, Демокритнинг мутлақ детер-минизми гоялари билан ҳамохднгдир. Мутлақ детерминизм борликда тасодифият мавжудлигини инкор этади. Ибн Сино ҳам борлиқнинг бош сабаби сифатида Яратганни тан олади. Ибн Сино борлиқнинг вужудга келиш жараёнини ўзининг
119
Диалектика
«Келиб чиқиш ва қайтиш» асарида очиб беради. Бу асарда у ўзининг эманаиия назариясини давом эттиради. Унда Тангри билан табиат орасидаги сабабий боғданишлар очиб берилган. Тангрининг азалий ва абадийлигидан Ибн Сино изчил ра-вишда бутун борлиқнинг азалий ва абадийлиги ҳақидаги ху-лосани келтириб чиқаради.
Фалсафада детерминизм ғояларига қарама-қарши тура-диган ғоялар индетерминизмдир. Индетерминизм борлиқда сабабий боғланишлар мавжудлигини инкор этувчи таъли-мотдир. Ушбу таълимот тарафдорлари физика фанининг та-раққиёти муносабати билан вужудга келган эди. Физиканинг квант механикаси, статистик физика каби эҳтимолли боғла-нишларни ўрганадиган соҳалари вакиллари борлиқца саба-бийлик амал қилмайдиган жараёнлар бор, деган фикрни илгари сурганлар. Лекин мазкур фанларнинг кейинги тарақ-қиёти бундай гояларнинг тўғри эмаслигини, тасодифият-нинг нисбийлиги ҳақидаги ғоя тўғрилигини кўрсатиб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |