М. Усмонов
ДЮРКГЕЙМ ЭМИЛЬ (1858-1917) - француз соиио-логи ва файласуфи. Франиуз социологик мактаби асосчиси. Францияда социологиянинг оёққа туриши Д. номи билан боғлиқ. У О. Контнинг позитивистик анъаналарини давом эттирди, табиий фанлар намуналаридан фойдаланиб, наза-
128
Дюркгейм
рий тузилмаларнинг эмпирик асосланганлиги ва аниқлигига эътибор берди. Д. социологиянинг мустақил фан бўлишидаги умумий шартлар, деганда Д. алоҳида предмет ва унга мос услубнинг мавжудлигини тушунган. БундаЙ предмет алоҳида мавжудлик бўлиб, у билан ҳозиргача биронта фан шуғуллан-маган. Бундай борлиқнинг асосини иқтисодий, психологик, жисмоний ва б. фактларга боғланмаган ижтимоий фактлар ташкил этади ва улар бир қанча мустақил хусусиятларга эга. Уларнинг энг муҳим белгилари — объектив, яъни индивидга таъсир кўрсата олиш қобилияти, уни мажбурловчи куч. Ин-дивиднинг жамиятдаги хатти-ҳаракати, асосан индивидуал ^баблар ва омиллар билан эмас, балки уни у ёки бу хатти-ҳаракатга йўналтирувчи ижтимоий фактларнинг мажмуи би-лан белгиланади. Ижтимоий фактлар, жамиятнинг «моддий субстратини» ташкил этувчи (аҳоли зичлиги, аҳоли жойла-шуви табиати каби) морфологик фактлар ва маънавий но-моддий фактлар («жамоавий тасаввурлар», жамоавий ёки уму-мий онг)га бўлинади. Д., асосан, жамоавий онг ва унинг турли шаклларининг (дин, ахлоқ, ҳуқуқ) аҳамиятини ўрган-ган. Д. қарашлари тизимининг назарий-услубий асосини со-циологизм (социологик реализмнинг кўринишларидан бири) ташкил этади. У ижтимоий мавжудликнинг ўзига хослиги ва автономлигини (алоҳидалигини) таъкидлайди. Бу қоидага асосланган Д., жамиятга индивиддан жисмоний ва ахлоқий устун бўлган хусусиятларни қиёслайди. У барча ижтимоий фанлар учун социологик услубни қўллаш кераклигини уқти-ради. Ижтимоий фактларга «нарсалар» сифатида қараб, улар-дан табиий («позитив») фанлар қоидаларига амал қилишни талаб этади. Д., бутун кондепцияси давомқда ижтимоий бир-дамлик ғоясини асослашга уринган. У жамиятдаги механик ва органик бирдамликни ягона эволюцион занжирнинг ҳал-қалари деб изохлаган. Механик бирдамлик қадимий жамият-да устун бўлган ва у индивидларнинг ривожланмаганлиги ҳамда уларнинг ижтимоий функциялари ўхшашлигига асос-ланган. Органик бирдамлик эса замонавий жамиятларга хос ва у мехнат тақсимотига асосланган. Инсон фаолияти маҳсу-лотларининг айирбошланиши жамият аъзоларининг бир-би-рига боғлиқлигини талаб этади. Лекин уларнинг ҳар бири, алоҳида олганда, мукаммал бўлмаганлиги учун меҳнат, иж-тимоий тақсимотининг вазифаси — индивидларни жипслаш-тириш, ижтимоий организмнинг бирлигини таъминлашдан иборатдир. Д. бирдамликка олий у.мумий қадрият сифатида қараган. Шунинг учун меҳнат тақсимоти ахлоқий асосга эга-дир. Мехдат ва капитал антогонизми, капиталистик жамият-нинг ахлоқий ва иқтисодий инқирозларини Д. меъёрдан (за-
5 - 3894
129
Етарли асос қонупи
рур меъердан) оғиб кетиш, жамиятнинг асосий синфлари ўртасидаги муносабатларнинг етарли даражада йўлга солин-маганлиги натижаси деб билган. Умуман Д. Францияда ижти-моий фанлар ривожига сезиларли таъсир кўрсатди. Ҳозирги пайтда у ғарб социологиясининг тан олинган мумтоз вакили ҳисобланади. Унинг кониепциялари ғарб социологаяси, ху-сусан, структурали функционализм азалий пойдеворининг шаклланишида асос бўлиб хизмат қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |