Муқаддима
МУҚАДДИМА
Кейинги^ вақтда жаҳон миқёсида, айниқса, она-Ватанимиз Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаётида беқиёс жараёнлар юз бермоқда. Эл-юрт ўз такдирини ҳал қилишни ўз қўлига олди. Миллий истиқпол шарофати туфайли якка мафкура ҳукмронлигидан халос бўлин-ди, азалий бой тарихий меросимизга бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Маънавий қадриятларимиз сарчашма-сига, мозийга мурожаат этиш одат тусига кириб бор-моқда. Миллий истиқлол мафкурасини яратиш, уни кишилар онги, шуурига сингдириш ижтимоий ҳаёт-нинг ўта долзарб масаласига айланди. Умуман, маъна-вият, маърифатга қизиқиш кучайди. Бу тушунарли ҳол-дир. Чунки маънавий ва руҳий жиҳатдан тетик, бар-дам ва соғлом кишиларгина ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётнинг ҳақиқий соҳиблари бўла оладилар.
Қулингиздаги луғат биринчи бор ўзбек тилида нашр этилмоқда. Унда қатнашган муаллифлар ўзимизнинг ички имкониятларимизга, тарихий тажриба ва жаҳон халкларининг турли тиллардаги қомус ва луғатлар яра-тиш тажрибасига таяндилар. Луғатда муайян даражада жаҳон фалсафий тафаккури жараёнининг салоҳиятли ва эътиборли қирралари, жумладан, Яқин ва Ўрта Шарқ фалсафий фикри эришган ютуклар замонамизнинг дол-зарб фалсафий муаммолари ўз ифодасини топган. Та-лабчан ўқувчи, айниқса, ўртаосиёлик машҳур аллома-лар, мутафаккирларнинг фадсафий тафаккур ривожи-га қушган улкан ҳиссаларини ёритиб беришга бўлган эътибор сезиларли эканлигининг гувоҳи бўладм.
Шу билан биргаликда, мавжуд луғатлар, қомуслар-да ишлатилган атамалардан ҳам самарали фойдаланишга алоқида эътибор қаратилди. Давр талабларидан келиб чиққан ҳолда уларни янгича талқин қилинди, уларга тегишли ўзгартиришлар киритилди. Лекин шунга қара-масдан, ушбу изоҳпи луғат барча фалсафий атамалар-ни қамраб олиш даъвосидан йироқдир.
Луғат илк тажриба намунаси бўлганлиги учун унда
Муқаддима
баъзи камчиликларнинг учраши қам табиий ҳолдир. Шуни эътиборга олиб, муаллифлар талабчан ўқувчи-лардан луғатнинг янада жозибали ва сермазмун бўли-шига қаратилган қимматли фикр-мулоҳазаларни, так-лифларни кутадилар.
Луғатнқнг яратилишида ЎзР ФА, И. Мўминов но-мидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг ф.ф.д., проф, М. Абдуллаева раҳбарлигидаги «Фалсафа ва фанлар ме-тодологияси» бўлими ходимлари — ф.ф.длари, проф.-лар: О.Файзуллаев, Р.Носиров, Р.Имомалиева, И.Ҳо-шимова, шунингдек, институтнинг бошқа вакиллари -.^ф.ф.д. проф. Ҳ.Алиқулов, ф.ф.д. М.Холматова ва бош-қалар фаол иштирок этдилар. Мазкур лугат фалсафа муаммолари билан қизиққан ўқувчилар, талабалар, ўқитувчилар, аспирантлар ҳамда кенг китобхонлар ом-масига мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |