М. Шарипов
105
Гностицизм
ГНОСТИЦИЗМ (гонон. £иошт — билиш) - - Қадимги Юнонистонда антик давр охирларида вужудга келган ди-ний-фалсафий йўналиш, гностицизм монийлик, ўрта аср дуалистик (павликионлар, богомиллар ва бошқалар)ни ўз ичига олувчи «гностик динлар» оқимининг биринчи босқи-чи хисобданади. У милоднинг I асрида Яқин Шарқца (Су-рия ёки Самарияда) ёхуд Искандарияда шаклланган. Унинг манбаларидан бири бўлган Наг-Хаммади асарлари 1945 йилда топилган. II асрда христиаштикнинг асосий рақибига айлан-ган. Г. турли хил Шарқ динлари (иудаизм, зардуштийлик, Миср ва Бобил динлари), христиан дини, юнон фалсафа-си ва бошқаларни умумлаштириш, синтез қилишни даъво қилади. Г.нинг ичида бир-биридан нисбатан мустақил ҳолда мавжуд бўлган учта кичик оқимни фарқ қилиш мумкин: «христиан гностицизми», «дунёвий гностицизм» ва манде-изм (ҳозиргача етиб келган, Ирокда сақланиб қолган ягона секта).
Г. учун борлиқ ўзининг ягона бошланғич асосига эга, у эманация (босқичма-босқич ёйилиш) ва турли хил тузилма-ларнинг неракцияси (бир-бирига бўйсуниши) негизида бу-тун оламни қамраб олади, яхлитликка айланади, деган кон-цепция характерлидир. Шунингдек, г.га антикосмик дуа-лизм — олам худодан жуда узоқда бўлган, унинг антиподига (қарама-қаршисига) айланган моҳиятдир, деган қараш ҳам хосдир. Хусусан, унда иудаизм — христианлик анъаналарига қарама-қарши қолда, худо ва олам ўртасига кўп сонли ипос-тасиялар (Василиадада уларнинг сони 365 га етади) — воси-тачилар жойлаштирилиб, уларнинг олдига худо билан олам-ни бир-биридан чегаралаш вазифаси қўйилади.
Г.да инсон оламда содир бўладиган жараёнларнинг тўпла-надиган жойи, маркази сифатида талқин қилинади. У гарчи, қандайдир сирли кучларнинг натижаси деб \исобланса-да, ўз моҳиятига кўра, унга тегишли эмас деб таъкидланади. Инсон-нинг илоҳий субстанцияси мустақил ипостасия — «дастлабки инсон» ёки «антропоса» шаклидадир деб тушунтирилади. Де-мак, г.да инсоннинг жони ва тани мустақил мохиятлар сифа-тида гавдаланади. Шунингдек, г.да баъзан инсондаги учта моҳият: тан, жон, маънавият фарқ қилинади.
Г. таълимотидаги марказий масалалардан бири — билиш жараёни тахлилидир. Унда билишнинг моҳияти: «инсон қан-дай вужудга келган», «унинг ҳаёти мазмунини нима ташкил этади», «инсон ўз ҳаёти давомида қандай мақсадларни қуйи-ши ва уни амалга ошириши керак», деган ва шу каби бошқа саволларга жавоб топишдан иборат деб таъкидланади. Г.нинг тан ва жоннинг ўзаро муносабати билиш ҳақидаги ғоялари
106
Do'stlaringiz bilan baham: |