Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet98/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

135
Замон ва макон
ган кучдир, деган анимистик тасаввурлар пайдо бўлган. Қа-;шмги Ҳиндистондаги метемпсихоз (жоннинг кўчиши) \ақидаги таълимот, Юнонистондаги пифагорчилар концеп-ииялари ана шундай анимистик тасаввурларга асосланган. Ҳиндистондаги ведаларга таянадиган фалсафий таълимот-ларда жон уўғрисидаги тасаввурлар, бошланғич субъектив маънавий асос-атмана ёки живалар ҳақидаги қарашлар би-лан узвий боғлиқ ҳолда шаклланган.
Дастлабки юнон натурфалсафасида гилозоизм — барча мавжудотлар, бутун Коинот жонга эга, деган ғоя мустаҳкам ўрин эгаллаган. Платон (Афлотун) ва неоплатониклар таъ-лимотида дунёвий жон, борлиқнинг умумий тамойиллари-•-дан бири сифатида ифодаланади. Аристотель (Арасту) жонни тирик мавжудотлар танасидан ажратиб бўлмайдиган, фаол бошлангич асос (шакл, энтелехия) деб билди.
Ўрта асрлар Рарб ва Шарқ диний-ортодоксал ва фалса-фий таълимотларида жон, худо томонидан яратилган ўлмас маънавий асос сифатида кўрсатилади. Ибн Рушд таълимоти-да унинг пантеистик қарашлари таъсирида жон бироз бош-қачароқ, яъни ягона маънавий субстанциянинг индивидуал шаклда намоён бўлиши тарзида талқин қилинади.
Янги давр фалсафасида жон инсоннинг ички оламини акс эггирувчи тушунча сифатида ишлатилади. Декарт тан ва жонни иккита, бир-биридан мустақил бўлган субстанция деб асослайди. Декартдан кейин жон ва тана ўртасидаги му-носабат психофизик масала сифатида тадқиқ қилина бош-ланди. Лейбниц жонни ёпиқ субстанция — монада, Кант -инсон тажрибасидан ташқарида мавжуд бўлган трансиенден-тал гоялар тарзида тасаввур қилди. XIX аср ўртачаридан бош-лаб, янги шаклланган экспериментал психологияда жон ту-шунчаси ўз ўрнини психика тушунчасига бўшатиб берди.
Ҳозирги пайтда жон масаласи психоанализ фалсафасида, шунингдек, диний-фалсафий тизимларда кенг муҳокама қилинмоқда.
М. Шарипов
ЗАМОН ВА МАКОН -- олам мавжудлигининг асосий шакллари. Бунда фалсафани аввало, з. ва м. реал нарсаларми еки улар фақат инсон онгида мавжуд бўлган соф мавҳум-ликлардан иборатми, деган масалалар қизиқтиради.
Баъзи файласуфлар з. ва м.нинг объектив табиатини қабул қилмайдилар, уларни индивидуал онгнинг мазмунига қарам қилиб қуядилар (Беркли, Юм, Мах), уларни ҳиссий мушо-ҳаданинг априор шакллари (Кант) ёки Мутлақ руҳнинг категориялари деб (Гегель) қарайдилар. Бошқалар эса з. ва
137

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish