О. Файзуллаев
ЗАРУРИЯТ — бирор хрдисанинг рўй беришдаги муқар-рар вазияти хдсобланади. Заруриятнинг сабаб ва оқибатга
алоқадорлиги табиий ривожланишининг натижасидир. Му-айян ҳодисанинг ривожланишидаги табиий, мухим, ички, барқарор ва доимий алоқадорликлар зарурий алоқадорлик-
138
Зарурият
м.нинг объектив табиатини таъкидлаб, замон ва макондан ташқарида реаллик бўлишини инкор этадилар. 3. ва м. мате-риядан ажралмасдир. Уларнинг универсаллиги ва ялпи уму-мийлиги ана шунда намоён бўлади. М. уч ўдчоштидир. 3. битта ва фақат биттагина ўлчовга эгадир. М. бир вақтда мавжуд бўлган объектларнинг жойлашиш тартибини ифодалайди. 3. эса бир-бирини алмаштириб турадиган ҳодисалар мавжудли-ги изчиллигини акс эттиради. 3. орқага қайтмайди, яъни ҳар қандай моддий жараён бир томонга ~ ўтмишдан келажакка қараб ривожланади. 3. ва м. моддий жараёнларга боғлиқ бўлма-ган ҳолда, бир-биридан алоҳида, мустақид моҳиятлар сифа-тида мавжуддир деб даъво қилувчи концепция асоссиздир.
XVII—XIX асрлардаги табиатшунослик илмида з. ва м.нинг объективлиги тан олинган ҳолда, уларни бир-биридан аж-ралган ва материя билан ҳаракатга мутлақо боғлиқ бўлмаган ҳодда мавжуд бўлган (Ньютон) мустақил бир нарса деб қарар-ди. Қадимга замон натурфайласуфларнинг (Демокрит, Эпи-кур) атомистик қарашларига мувофиқ, табиатшунослар то XX асрга қадар, м.ни бўшлиқ билан бир хил курсатиб кел-дилар, уни Мутлақ, ҳамиша қамма жойда бир хилда ва ҳара-катсиз туради деб ҳисобладилар. З.га эса бир маромда ўтиб борадиган нарса сифатида қарадилар. Замонавий физика, м.ни жисмлар тўпланадиган бўш жой ва з.ни бутун, бениҳоя чек-сиз, Коинот учун ягона деб қаровчи эски тасаввурларни улоқтириб ташлади. Эйнштейн нисбийлик назариясининг энг асосий хулосаси шундан иборатки, у з. ва м,, ўз-ўзича, мате-риядан ажралган ҳолда, мавжуд бўлмасдан, балки улар бир-бири билан универсал алоқадорликда бўлиб, бу алоқадор-ликда улар ўз мустақилликларини йўқотишларини ва улар-нинг ягона, бўлинмас замон-маконнинг нисбий томоштари сифатида бирликда юз беришларини асослаб берди. Замон ўтиши билан жисмлар кўлами мазкур жисмларнинг ҳаракат тезлигига боғлиқ бўлиб қолади. Тўрт ўлчовли континиумнинг тузилиши ёки геометрик хоссалари (макон ва замон) модда массасининг тўпланишига ва уларни вужудга келтирадиган тортилиш майдонига қараб, узгариб туради. М. ва з.нинг за-монавий назариясини яратишда Лобачевский, Риман, Эйн-штейннинг ғоялари кагга аҳамият касб этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |