О. Файзуллаев
ЗАРУРИЯТ — бирор ҳодисанинг рўй беришдаги муқар-рар вазияти қисобланади. Заруриятнинг сабаб ва оқибатга алоқадорлиги табиий ривожланишининг натижасидир. Му-айян ҳодисанинг ривожланишидаги табиий, муҳим, ички, барқарор ва доимий алоқадорликлар зарурий алоқадорлик-
138
Зарурият ва тасодифинт
лар ҳисобланади. Шу жиҳатдан, зарурият ҳодисаларни са-бабий боғланишларининг қонуний ривожланиш йўлини акс эттиради. Оламдаги барча ҳодисалар ўртасида зарурий боғ-ланишларни пайқаш мумкин. Ҳатто назаримизда, тасоди-фий туюлган ҳодисанинг ҳам ўз зарурий сабаблари бўлади. Шу боис ҳам тасодиф-заруриятнинг намоён бўлиш шак-ли, дейилади. Бир ҳисоб тизимида тасодиф ҳисобланган ҳодиса бошқа ҳисоб тизимида заруриятга айланади. Маса-лан, зилзила туфайли одамларнинг ҳалокати тасодиф бўлса, унинг рўй беришини ўзининг ҳам қонуний ва зарурий са-баблари бор.
•^. М. Салимова
ЗАРУРИЯТ ВА ТАСОДИФИЯТ - фалсафий категория-лар бўлиб, бу категориялар оламнинг икки хилдаги объек-тив алоқадорлигини акс эттиради. 3., ҳодисаларнинг ички мохиятидан келиб чиқади ва уларнинг қонуни, тартиби, ту-зилишини билдиради. 3., муайян шароитда албатта юз бери-ши лозим бўлган нарсадир. Аксинча т.нинг асоси муайян ҳодисани моҳиятида эмас, балки муайян ҳодисаларнинг бир-бирига кўрсатадиган ўзаро таъсиридадир, бинобарин, у бўли-ши ҳам, бўлмаслиги ҳам ёки бошқача тарзда юз бериши қам мумкин. Замонавий фан ҳар қандай жараён, ҳамиша муҳим хоссаларни ажратиб кўрсатиши мумкин, деган услубий та-мойилга асосланади. Шу сабабли з. ва т. ўзаро алокдцор бўлган, бир-бирига ўтиб турадиган ва бир-бирисиз мавжуд бўлол-майдиган диалектик қарама-қаршиликдан иборатдир.
Ҳар бир ҳодисанинг ички зарурият тақозоси билан пайдо бўлиши кўпдан-кўтт ташқи шароитлар билан боғлиқдир ва бу шароитларнинг келиб чиқишига уларнинг муайян ўзига хослиги ҳамда бениҳоя хилма-хиллиги сабаб бўлади. Т. муай-ян ҳрдисанинг ўзига хос белгилари ва томонларининг ман-баи бўлиб хизмат қилади.
Ўзининг ички з. ва ташқи, яъни «тасодифий» асослари бўлмаса, ҳеч қандай ҳодисанинг юз бериши мумкин бўлмай-ди. Шунинг учун з., муқаррар равишда т. билан тўлдирилади. Жараён т. ва з. дан иборат ўз асосига эгадир, унинг юз бериш шаклидир. Т.нинг замирида ҳамиша з. яширинган бўлади ва бу з. табиат ва жамиятдаги тараққиётнинг йўналишини бел-гилайди.
Ҳозирги замон табиатшунослиги ва жамиятшунослиги з. ва т. мохияти ва алоқалари ҳақидаги хулосаларни янги маъ-лумотлар билан бойитмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |