ЖАЙНИЗМ — Милоддан аввалги биринчи минг йиллик ўрталарида юзага келган. Мазкур таълимотнинг асосчиси Вард-хамана бўлиб, қаландарона ҳаёт кечирган. Ҳаётининг 13—1 иили тушида Нирвананинг ёруғ йўли уни йўлини ёритган. Ўшандан бошлаб, у ўзини ғолиб «Жинна» деб танитган. Унинг асосида икки ибтидо ётади, яъни материя ва жон. Жайнист-ларнинг таъкидлашларича, инсоннинг асосий мақсади таш-қи оламнинг ҳукмронлигидан қутилиш ва ўз камолига эри-шишдир. Инсон табиати ҳам моддий \ам руҳийдир. Жон бир вақтнинг ўзида нафис жон (Жива) ва дағал материя (ажи-ва)нинг бирлигидан иборат. Инсоннинг жони (живаси) к,ан-дай бўлса, ўзи ҳам шундай бўлади, бу ҳолат эса карма-нафис материяга боғлиқ. Карма жонни (живани) ўз навба-тида инсонларнинг турли шахсий сифатларини аниқлайди.
Жайнизм буддизм сингари ўз даврида ва кейинги давр-ларда ижтимоий ҳаётда муҳим роль ўйнаган. Жайнизм таъли-мотининг рақбарлари ўз мавқеларини мустаҳкамлаш йўлида турли ташкилотлар, иттифок^иар тузганлар. Ана шундай таш-
133
Жалолиддин Давоний
килотлардан бири «Дигамбар-жайнларнинг бутун Ҳиндис-тон ассоциация»сини ва «Шзетамбар жайнларнинг бутун ит-тифоқи»ни кўрсатиш мумкин.
С. Йўлдошев
ЖАЛОЛИДДИН ДАВОНИЙ Мусулмон Шарқининг машҳур олими, таниқяи файласуфи Ж.Д. тўғрисида маълу-мотлар XV асрнинг машҳур тарихчиси Хондамирнинг «Ҳабиб ас-сияар», Шамсиддин Сомийнинг «Қомус ул-алом», Му-ҳаммад Али Табризийнинг «Райҳонат ул-адаб» ва хорижда чоп этилган бошқа кўплаб тарихий манба ҳамда тазкиралар-да келтирилади.
Д.нинг (1427—1502) тўла номи Жалолиддин Муҳаммад ибн Асад ас-Сиддиқий ад-Давоний бўлиб, у Эроннинг Каза-рун вилоятига қарашли Давон қишлоғида таваллуд топган. Манбаларда зикр қилинишича, Д., Мовароуннаҳр олимла-рининг рисолалари билан яхши таниш бўлган. Форобий, Ибн Сино, Насриддин Тусий ва бошқаларнинг қарашларини пухта ўрганган. Айниқса, у Амир Темур ва темурийлар даврида яшаган мутафаккирларнинг асарларидан унумли фойдалан-ган. Д. Мовароуннахрда яшаб, ижод этган баъзи олимлар-нинг рисолаларига шар^утар ёзади. Д. илмнинг кўп соҳаларида ижод қилган сермаҳсул олимдир. У фалсафа, этика, мантиқ илми, фиққ, фалакиёт, риёзиёт ва ҳандаса соҳалари бўйича рисолалар битади. Д.нинг асосий рисолалари — «Ахлоқи Жа-лолий», «Рисолат-ул-хуруф» («Ҳарфлар ҳақида рисола»), «Ри-солат исботи вожиб» («Заруриятнинг исботи ҳақида»), «Ри-солат-ул-муфрадот» («Моддалар ҳақида рисола»), «Рисолайи фи тавжиҳ ул-ташбиҳ»(«Мажоз талқини ҳақида рисола»), «Ри-сола дар элм ун-нафс» («Руҳшунослик тўғрисида рисола»), «Тариқати тарбият ул-авлод» («Болаларни тарбиялаш усу-ли»), «Арзнома* («Армияни бошқариш қоидалари») ва бош-қалардир. Д. илмий ишлардан ташқари, шеър ёзиш билан ҳам шуғулланган. Худди Навоий сингари у ҳам «Фоний» та-халлуси билан шеърлар ёзган. Унинг шеърлари Эрон ва Ироқда чоп этилган.
Д. илмий рисолаларининг аксарияти бизгача етиб келган. Олимнинг форс ва араб тилида битилган қўлёзма ҳамда тош-босмада босилган рисолалари дунёнинг кўп кут>тбхоналари, шу жумладан, ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ-шунослик институтида ҳам сакланмоқда.
Олимнинг инсонпарварлик руҳидаги ғоялари, таълим-тарбия тўғрисидаги қимматли фикрлари ҳозир ҳам ўз аҳами-ятини йўқотгани йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |